Hudud Inform
8.58K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов танлов кўрсаткичи энг юқори бўлган олий таълим муассасалари ҳақида маълумот берди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имтиҳонларга бир абитуриент ўрнига қиёфаси ўхшаш бошқа абитуриент кириб кетиши мумкин. Бу ҳолатларнинг олдини олиш учун нима қилинади?

Халқаро пресс-клуб

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Магистратурада ўқийман, агар бу йил ўқиш масофавий (онлайн) бўлса, мен тўлиқ ставкада ишласам бўладими?

@aoka_uz
#abituriyent2020
Президент Шавкат Мирзиёевнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчиларига табриги

Приветствие Президента Шавката Мирзиёева участникам Самаркандского форума по правам человека

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️«Ёшлар – 2020: глобал бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари» мавзусидаги Самарқанд форумини

📺 Тўғридан-тўғри томоша қилинг:

👉 https://www.youtube.com/watch?v=G1AKR8BZmWA

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📑Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Коронавирус пандемиясининг иқтисодий тармоқларга салбий таъсирини юмшатиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида амалга оширилган ишлар тўғрисида брифинг ўтказилди:

👉Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган республика онлайн фан олимпиадаларида институтининг 9 нафар талабалари фахрли I, II ва III ўринларни эгаллашди.

👉Карантин даврида ташкил этилган 26 та хорижий онлайн анжуманларда 41 нафар профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.

👉Бошланғич ва мактабгача таълим факультети ҳудудида 50 ўринга мўлжалланган замонавий «Боғча-лаборатория» муассасасини қуриш ишлари бошланди.

👉Давлат инвестиция дастури доирасида 1500 ўринга мўлжалланган ўқув биносида қурилиш ишлари якунланди.
400 ўринга мўлжалланган Талабалар турар жойида 91% қурилиш ва жиҳозлаш ишлари якунланди...

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Ёшлар 2020: глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида ўтказилаётган инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми.

Сенат раиси Танзила Камоловна Норбоева қатнашчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

Бухорода табиий газ қазиб олинадиган янги кон очилди

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган “Жанубий Аққум” майдони танлаб олинди. Беш ой давомида олиб борилган ишлар самарасида 1-сонли излов қудуғидан табиий газ оқимини олишга эришилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, “Жанубий Аққум” майдони “Аққум” ва “Ғарбий Хўжа” газконденсат конлари яқинида жойлашган. Мазкур майдоннинг 1-сонли излов қудуғида бурғулаш ишлари юра қатламининг нефть ва газ истиқболлигини ўрганиш бўйича 2175 метр чуқурликкача бурғулаш ишлари амалга оширилди.

Қудуқни 2175–2115 метр оралиғида (XV-1, XV-2 қатламлар) бурғулаш жараёни очиқ ўзанда синаб кўрилганда, саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди ва бунинг натижасида янги газконденсат кони очилди.
Айни чоғда ушбу қудуқдан олинган табиий газнинг кунлик дебити 150–200 минг куб метрни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл_ҳаракати_хавфсизлиги

Масофадан туриб транспорт воситасини жарима майдончасидан онлайн тарзда олиб чиқиш тартиби

Видеоинфографика ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сурхондарё вилоятининг айрим ҳудудларида карантин чекловлари юмшатилди

Сурхондарё вилоятининг эпидемиологик вазият қониқарли бўлган Бандихон, Бойсун, Қизириқ, Олтинсой, Сариосиё ва Узун туманларида карантин чекловлари юмшатилди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Жумладан, ушбу туманларда санитария талабларига қатъий риоя қилган ҳолда,
🔹 умумий овқатланиш шахобчалари (ресторан ва кафеларда банкетлар ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди);
🔹 буюм ва қурилиш моллари бозорлари;
🔹 савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталари
фаолиятига рухсат берилди.

Шунингдек, автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) тегишли ҳудуд доирасида ҳаракатланишга, туманларга кириш-чиқишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 18.00 дан – 21.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун рухсат берилди.

Махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари ҳамда Республика махсус комиссияси қарори билан тасдиқланган айрим тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар бундан мустасно.

Вилоятда эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда карантин талаблари босқичма-босқич юмшатилиб борилади. Воҳадошларимиздан ўз саломатликларига бефарқ бўлмаган ҳолда карантин талабларига қатъий амал қилишларини сўраймиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Расмий баёнот

2020 йил 08 август куни Қибрай туманида саёхат чемоданида эркак кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.

Тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 97, 169, 227 ва 241-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши бошида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
15 августдан бошлаб шахсий ва жамоат транспорти ҳаракати, қатор фаолият турлари, бозор ва маданий-маърифий муассасалар ишини босқичма-босқич қайта тиклаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Жамоавий иммунитет шаклланиш жараёнини мониторинг қилиб бориш учун антитаначалар таҳлилини ўтказишни йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.

В начале очередного видеоселекторного совещания Президент Шавкат Мирзиёев затронул ситуацию вокруг пандемии коронавируса.
Определены меры по поэтапному возобновлению движения личного и общественного транспорта, ряда видов деятельности, рынков и культурно-просветительских учреждений начиная с 15 августа.
Указано на необходимость налаживания систематического проведения анализов на антитела в целях мониторинга формирования коллективного иммунитета

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

🔰 Мингбулоқ туманидаги чекка қишлоқда яшовчи, самимий, оқкўнгил, меҳнаткаш аёл. Оила "темир дафтар"га киритилган. Берилган кўмак ва ёрдамлардан сал бўлсада оёққа турди. Бу оила ўзини энди "темир дафтар"дан чиқишга тайёр деб билади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️ 15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат берилади

Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши бошида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.

Санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади. Белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади.

17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови, жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатнови тикланиши белгиланди.

20 августдан буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент: аҳолининг яшаш шароитини енгиллаштириш мақсадида карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш зарур

📌 Республика махсус комиссиясига ҳар бир фаолият тури бўйича қандай санитария талабларига амал қилиш зарурлигини аниқ белгилаш вазифаси қўйилди.

Эпидемиологик вазият яхши бўлган давлатлардан келган шахсларни карантинига олиш ва ундан чиқариш тартибини енгиллаштириш, пневмониядан тузалган аҳолини реабилитация қилиш марказларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

🔍 Санитария-эпидемиология хизматига коллектив иммунитет шаклланиш жараёнини мониторинг қилиб бориш учун антитаначалар таҳлилини ўтказишни йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.

Ҳар бир фуқаромиз соғлиғи ва ҳаёти учун курашни янада кучайтирган ҳолда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитини енгиллаштириш мақсадида карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш зарур. Халқимизнинг ўзи шуни илтимос қилмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📢 ЭЪЛОН!

Эртага, 13 август, соат 15:00да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

⚡️Мавзу
: Анжуман “Экологик хавфсизлик – аҳоли саломатлиги гарови”.

Иштирокчилар:

🎙 Шавкат Абдуразаков – Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

🎙Нарзулла Обломурадов – Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

🎙 Бунёд Абдуллаев – Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот котиби

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

🔹Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform