Hudud Inform
8.33K subscribers
18.4K photos
4.05K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь Республикаси Президенти сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида қайд этганидек, овоз бериш натижалари Беларусь халқининг бирдамлигини ва Александр Лукашенкога бўлган улкан ишончини, мамлакатда амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар давом эттирилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини яна бир бор намоён этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Александра Лукашенко с убедительной победой на выборах Президента Республики Беларусь.
Глава нашего государства отметил в своем послании, что результаты голосования еще раз продемонстрировали огромное доверие народа к Александру Лукашенко, сплоченность людей и полную поддержку продолжения эффективных реформ в стране.

#Mirziyoyev #qutlov #Belarus #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🏟 Жисмоний тарбия йўналишида касбий (ижодий) имтиҳонлар ташкил этиладиган спорт иншоотлари

❗️Ҳудудлар кесимида спорт тури бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган кунлар
〰️〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКА залида «2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ва ижодий имтиҳонларнинг ташкил этилиши» мавзусида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Тўлов-шартнома бўйича ўтган йилги тартиб сақлаб қолинади. Талаба хоҳласа стипендиясини олиш ёки шартнома қисмига ўтказиш масаласини ўзи мустақил ҳал қилади.

❗️Олий таълимни кўчириш бўйича 15 июлдан 5 августгача 43 мингта ариза кабул килинди.

✔️Аризаларнинг 23 мингтаси хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистонга кўчириш бўйича, қолган 20 мингтаси Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари бўйича келиб тушган.

📌 Иккинчи мутахассисликка ҳужжат топшириш истагида бўлаётганлар учун бугун соат 18:00дан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ikkinchitalim.edu.uz (https://ikkinchitalim.edu.uz/) — онлайн платформаси ишга тушди.

👨‍👨‍👧‍👧 Ота-оналар институтлар ҳовлисига киритилмайди.

📺 Улар учун ташқарида жараённи телевизион кўриш учун шароит яратилади.

🔎 Кузатувчилар рангли ва овозли тарзда абитуриентларни кузата олади. Мазкур институтда бу йил энг кўп ҳужжат топширган. Маълум қилинишича, 15 387 абитуриент айни йўналишда ўқиш учун талабгор бўлган. Юртимиздаги таниқли санъаткорлар имтиҳон жараёнида иштирок этади.

📹 Бу йил касбий имтиҳон топширган ҳар бир талабгор видеотасвирларга олинади ва кейинчалик очиқ-ойдин кўрсатилади. Қўйилган баҳолар таҳлил этилади.

📝 Пандемия шароитида 13 та таълим йўналишида тест + ижодий эди. Ушбу имтиҳонларга бир марта келиш таъминланиши учун олий таълим муассалари раҳбарлари билан маслаҳатлашиб, давлат комиссиясига таклиф киритилди.

❗️Натижада абитуриентларнинг имтиҳонга бир марта келишларини таъминлаш мақсадида ижодий имтиҳонлар олиб ташланди ва ўрнига олдинги учинчи блок фанидан тест имтиҳонлари қўшилди.

Бу ҳақда АОКА залида «2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ва ижодий имтиҳонларнинг ташкил этилиши» мавзусида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сатистика

Ўзбекистон Республикасида демографик ҳолат

Инфографика Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

Куни кеча Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги санитария-эпидемиология осойишталиги маркази ходимлари томонидан ижтимоий тармоқларда бир видеомурожаат тарқалди

Унда СЭО ходимлари ишлаш учун карантин зоналарига юборилган лекин, шу кунгача махсус рағбатлантириш тўловларини олмаганлиги қайд этилган.

Бу борада Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Таъкидланишича, улар бу пулларни “қоғозда” олганликларини шунингдек, туманнинг Санитария-эпидемиология фаровонлиги бош врачи коронавирус билан касалланганлиги ва касалхонада эканлиги боис, унга 179 миллион сўм миқдорида компенсация берилганлиги айтилган.

Бундан ташқари, мурожаатчи томонидан Коррупцияга қарши кураш агентлиги нима учун текширув ўтказмаётганлиги сўралган.

Ушбу видеомурожаат юзасидан вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Абдуҳаким Сотволдиев қуйидагиларни маълум қилади:

2020 йил 26 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ №4652-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Янгийўл туман СЭО марказининг 6 нафар ходимлари жалб этилган бўлиб, Янгийўл туман СЭО марказининг 47 нафар ходимига эса, Президент Фармонига асосан 6% ойлик маошига қўшимча ҳақ жорий йилнинг 15 июнига қадар тўлаб берилган.

Президент қарорига мувофиқ, коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланган бўлиб, лекин карантин марказига жалб этилган дезинфекторлар махсус комиссиянинг 20-сонли баёни асосида беморлар билан мулоқотда бўлмайди. Яъни, касаллик ўчоғига бемор ва улар билан мулоқотда бўлган фуқаролар чиқиб кетгандан сўнг киради ҳамда якунловчи дезинфекция ишларини олиб боради. Ушбу вазифаларни амалга оширганлиги учун фақатгина 6% ойлик маошига қўшимча хақ тўлаб бериш билан рағбатлантирилиш кўзда тутилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт давом этмоқда...

Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Санитар тозалаш хизматлари қамровини 90 фоизга етказиш, соҳага хусусий корхоналарни кенг жалб этиш зарурлиги таъкидланди. Экологик назоратни кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент провел совещание по вопросам укрепления здоровья населения, обеспечения экологической безопасности, совершенствования системы переработки отходов.
Отмечена необходимость расширения охвата услугами санитарной очистки до 90 процентов, в том числе за счет широкого привлечения в сферу частных предприятий. Особое внимание уделено вопросу усиления экологического контроля.

#Mirziyoyev #yigilish #ekologiya #chiqindi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Темир дафтар. Унга кириш осон, чиқиш қийинми?

Дафтарга кирувчилар
“Темир дафтар”га эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси киритилиши кўзда тутилган. Булар:
1. Кам таъминланган.
2. Ногиронлиги бўлган.
3. Ижтимоий ҳимояга муҳтож.
4. Якка-ёлғиз кексалар.
5. Доимий ишсиз фуқаролар.
6. Карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар.
7. Оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқароларнинг оилалари.

Муҳтож оилалар аниқлаб олингандан сўнг масъул ходимлар “Темир дафтар”даги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб боришади.

Кириш

“Темир дафтар”га кирувчилар рўйхатини шакллантириш маҳалла орқали амалга оширилади. Рўйхат тайёр бўлгач, туман ҳокимлигига тақдим этилади. Шундан сўнг сектор раҳбари, туман халқ депутатлари кенгаши вакили ва маҳалла оқсоқоли биргаликда жойларга чиқиб, оилалар ҳолатини ўрганиб чиқади. Умумий хулоса асосида шакллантирилган рўйхат туман халқ депутатлари кенгаши муҳокамасига қўйилади. Кенгаш тасдиғидан ўтган оилалар “Темир дафтар”га киритилади.

Иш жараёни

“Темир дафтар”га киритилган оилаларга комплекс ёрдам кўрсатилади. Моддий ёрдамдан тортиб, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларигача етказиб берилади. Аммо энг муҳими – оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини иш билан таъминлаб, муҳтожликдан чиқаришдан иборат.

Чиқиш

Бунинг учун фуқаро аввало маҳаллага мурожаат қилиб, рўйхатдан чиқариш бўйича ариза топшириши лозим. Сўнгра мурожаат туман ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилади. Ҳокимлик рози бўлган тақдирда ҳам “Темир дафтар”дан чиқариш бўйича сўнгги қарор туман халқ депутатлари кенгаши томонидан қабул қилинади. Кенгаш рад этса, оила дафтарда қолаверади. Энг муҳими – “Темир дафтар”дан чиқарилган оила яна камбағалликка қайтмаслиги лозим.

Чиқа олмайдиганлар

Боқувчисини йўқотган, ногирон ва меҳнатга лаёқатсиз кишилар ҳамма жойда топилади. Бугунги кунда Наманганда рўйхатга олинган 24 382 та оиланинг 5 фоизини шундайлар ташкил этади. Бунақа оилалар “Темир дафтар”дан чиқарилмайди ва мудом қўллаб-қувватлаш остида бўлади.

Чиқадиганлар

Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Ибрат маҳалласида истиқомат қиладиган Неъматжон Нурматовлар хонадони яқин вақтлар ичида “Темир дафтар”дан чиқишга тайёрланмоқда. Оилада биринчи гуруҳ ногиронлигига эга фарзанд бор ва хонадон бошлиғи доимий даромадга эга эмас эди. Маҳалла фаоллари ёрдами билан Нурматовларга икки сотихли иссиқхона қуриб берилди. Шунингдек, 50 сотих ер деҳқончилик қилиш учун ажратилган. Кредитга қўй олиб берилди.
Қўшимчасига хонадон бекасига печ ва тикув машинаси олиб берилди. Таъкидланишича, пишириқ тайёрлаш ва чеварчилик орқасидан оилага қўшимча маблағ кириб келмоқда. Маҳалла фаоллари ўзаро маслаҳатлашиб, яқин вақтлар ичида оилани “Темир дафтар”дан чиқишга тайёрламоқчи.

Эскилар ва янгилар

Бир сўз билан айтганда, камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилган ишлар Наманганда самара келтиришни бошлади. Хусусан, дастлаб 24 382 оила “Темир дафтар”га киритилган бўлса, шундан 10 мингтаси чиқарилган.

Аммо бу билан иш тўхтаб қолмайди. Ҳозирда муҳтожликда қолган янги оилалар қидирилмоқда. Ҳокимлик томонидан хабар қилинишича, яна 17 минг хонадонни рўйхатга олиш режалаштирилган. Улар билан ҳам тегишлича иш олиб борилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ростовдан Ўзбекистонга 918 нафар юртдошларимиз билан поезд йўлга чиқди

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
маълумот берди.

Республика махсус комиссияси томонидан Россиянинг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидаги ҳамюртларимизни олиб келиш учун “Тошкент-Ростов-Дон-Тошкент” йўналиши бўйича темир йўл рейсни ташкиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, бугун маҳаллий вақт билан соат 13:20 да 918 нафар юртдошларимиз билан поезд “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнади.

Ватанимизга қайтиб келганидан сўнг Ўзбекистон фуқаролари Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинда бўлишлари шарт.

Ҳозирда Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон фуқароларини Ватанимизга тезроқ қайтариш учун Россиянинг турли ҳудудларидан рейсларни кўпайтириш, рейслар, жумладан темир йўл рейсларининг йўналиши ва турларини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти

Миллий гвардия: Она-Ватан ҳимояси – ишончли қўлларда!

Видеоматериал Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Мингбулоқ — «Темир дафтар»га кирувчиларга нафақат озиқ-овқат ва пул кўринишидаги ёрдамлар берилмоқда, балки оилаларнинг моддий ҳолатини яхшилаш учун оиланинг ишга лаёқатли аъзоларини иш билан таъминлаш масаласига эътибор қаратилмоқда.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Олий суд ахборот хизмати маълумотига кўра, бугун (10.08.2020 й.) “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони имзоланди.

Унда:
- шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, процессуал ҳаракатларнинг сифатини ошириш, жиноят процессида далилларни тўплаш ва мустаҳкамлаш, уларга баҳо бериш тизимини илғор хорижий тажрибада кенг қўлланиладиган исботлаш стандартларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноятларни фош этиш борасидаги фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, содир этилган ҳар бир жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини ҳамда шахс, жамият ва давлатга етказилган зарар тўлиқ қопланишини таъминлаш;

- шахсга нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш билан боғлиқ қилмишлар содир этилишининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни жорий қилиш, шунингдек, бундай қилмишлар учун жавобгарликни кучайтириш;

- жиноят ишларини тергов қилиш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, суриштирув ва дастлабки тергов органларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш;

- жиноятчиликнинг олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, шунингдек, жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва уларда қонунга итоатгўйлик руҳини шакллантириш механизмини жорий қилиш суд-тергов фаолиятини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар:

- суриштирувчи ва терговчиларни видеотасвирга олиш воситалари билан таъминлаш;

- тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларини тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда фойдаланиладиган техник воситалар ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш назарда тутилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Самарадан яна 925 нафар ватандош олиб келинди. Россияга темир йўл рейслари кўпайтирилади

📹 Видео

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

Фарғонада вилоят коронавирусга қарши курашиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш штаби ва махсус комиссия қарорига асосан 2020 йил 11 августдан бошлаб, вилоят ҳудудидаги умумий овқатланиш объектлари, жумладан, ошхона, чойхона, ресторан ва кафелар фаолиятига рухсат берилди

Бу ҳақда Марғилон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

✔️ Бу вилоятдаги эпидемиологик вазият жиловини маҳкам ушлаган ҳолда карантин талабларини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган ишлардан биридир.

🍽 Умумий овқатланиш шохобчалари карантин талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиб, кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар билан таъминлаган ҳолда ўз фаолиятини қайта бошлайди.

🚑 Фаолиятини давом эттиришга рухсат этилган тадбиркорлик субъектларида тегишли органлар томонидан карантин талаблари, санитария-эпидемиологик қоидаларига риоя этилиши устидан назорат олиб борилади. Барча ходимлар тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши, ижтимоий масофани сақлаши шартлиги белгиланган.

📌 Ресторан ва кафеларда банкетлар ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди ҳамда фаолиятини соат 8:00 дан 20:00 га қадар ташкил этади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистонда ҳам Германиядаги каби сифатли ва равон йўллар қурилади

Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
маълумот берди.

Йўл қурилиши соҳасида Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси ташкил этилади.

Бу ҳақда “Papenburg Uzbekistan” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (471-сон, 10.08.2020 йил) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва “GP Gunter Papenburg AG” компанияси (Германия) ўртасида Ўзбекистон Республикасида йўл қурилиши учун асфальт-бетон қоришмалар, тайёр бетон буюмлар ишлаб чиқариш, шунингдек, Германия технологиялари ва асбоб-ускуналарини қўллаган ҳолда, қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Papenburg Uzbekistan” қўшма корхонаси ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 ИИВ Ахборот хизмати хабар беришича, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Кобальт” русумига ўхшаш автотранспорт воситасини ҳайдовчиси ва йўловчи бошқа бир фуқарони ўқотар қурол билан отиб ташлаб, кейин автотранспортда устидан босиб ўтиб кетган видеолавҳадаги ҳолат Лотин Америкаси давлатларидан бирида содир этилган. Бу воқеа Ўзбекистонда бўлган деб тарқатилаётган маълумот хақиқатга мос келмайди.

Фуқароларимиздан ва ижтимоий тармоқда канал юритувчилардан текширилмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатишдан ўзларини тийишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform