Hudud Inform
8.33K subscribers
18.4K photos
4.06K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Hudud Inform
🔹«Темир дафтар» нима? 🔹Рўйхатга эҳтиёжманд оилаларнинг қандай тоифалари киритилади? 🔹Уларга қандай шаклларда ёрдам кўрсатилади? 🔹«Темир дафтар»га киритиш ва чиқариш тартиби? Каналга уланиш:👇 @hudud_inform
🔰 Механизмы назначения и выплаты материальной помощи через единый социальный регистр

🔰 Что такое «Темир дафтар»?

🔰 Какая помощь оказывается нуждающимся семьям?

🔰 По каким критериям семьи включены в «Темир дафтар»?

🔰 Каков порядок внесения и исключения из «Темир дафтар»?

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

Термиз шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати 2020 йилнинг 5 август куни ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган “Эҳтиёжмандларга ажратилган ёрдам пули нега етиб бормаяпти?” сарлавҳали видеомурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Аниқланишича, Термиз шаҳри, Гулистон маҳалласи, Мангузар массиви, 5-уйда яшовчи Абдуллаева Сабоҳат ҳамда Абдуллаева Шоҳиста жорий йилнинг 31 июль куни 1-сектор штабига келиб, республика бюджетидан ажратилган бир марталик моддий ёрдам пулидан уларга ҳам беришларини сўраган.

Сектор штаби масъул котиби бир марталик моддий ёрдам пули ажатиладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхатида уларнинг номлари киритилмаганлиги сабабли, нақд пул кўринишидаги ушбу маблағлар уларга берилмаганлигини, аммо, Қурбон ҳайити муносабати билан шаҳар ҳокимлиги томонидан ажратилган гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидан хайрия сифатида беришини маълум қилади. Аммо, мурожаатчилар ушбу хайрия маҳсулотларидан олишни рад этади.

Жорий йилнинг 30-31 июль кунлари Термиз шаҳридаги энг эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 1048 та хонадонга 783 миллион 567 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилади. Ушбу хонадонларда 4373 нафар фуқаро истиқомат қилади. Уларнинг барчаси маҳаллаларда шакллантирилган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг шаффоф рўйхати – “Темир дафтар”га киритилган хонадонлардир.

1 нафардан фарзанди билан битта хонадонда истиқомат қилувчи опа-сингиллар Абдуллаева Сабоҳат ҳамда Абдуллаева Шоҳиста эса ушбу “Темир дафтар”га киритилмаган. Қолаверса, улар шу пайтгача бирор марта ижтимоий ёрдам сўраб, маҳалла идораси ёки сектор штабига мурожаат ҳам қилмаган. Маҳалласида бир марталик моддий ёрдам тарқатилаётганини эшитиб, сектор штабига келганида эса пул маблағлари “Темир дафтар” асосида шакллантирилган рўйхат асосида эҳтиёжманд оилаларга тарқатиб бўлинган эди.

Термиз шаҳар ҳокимлиги Абдуллаева Сабоҳат ҳамда Абдуллаева Шоҳистанинг карантин шароитида вақтинча ишсиз қолганлигини инобатга олиб, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўради.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

Бухорода ҳам карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш мақсадида Бухоро вилоятида коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят комиссиясининг йиғилиш баёни қабул қилинди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, 10 август кунидан бошлаб, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази шаҳар ва туманлар бўлимларининг хулосаси ҳамда сектор раҳбарлари билан келишилгандан сўнг ҳокимларнинг кафолат хатлари асосида Бухоро вилояти ҳудудидаги
🔹 Умумий овқатланиш шахобчалари (ресторан ва кафеларда банкетлар ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди);
🔹 меҳмонхоналар;
🔹 индивидуал шуғулланиш учун тренажёр заллар;
🔹 нодавлат таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳ ташкил этиб, машғулотлар вақтини олдиндан келишган ҳолда);
🔹 нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;
🔹 буюм, қурилиш моллари савдоси ва бошқа фаолият тури билан шуғулланадиган бозорлар;
🔹 сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолиятига рухсат берилади.
8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида вилоят миқёсида ҳаракатланиш, шунингдек, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади. Бунда автомобиллар ҳаракатига фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун рухсат этилади. Беморларни олиб кетаётган транспорт воситаларидан махсус рухсатнома сўралмайди.

Шу билан бирга, фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, тест ва қон топшириш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар талаб этилмаслиги белгиланди ва шу муносабат билан мутасаддиларга мазкур ҳолатларда фуқароларнинг автотранспорт воситалари ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик, зарур ҳолларда фуқароларни манзилига етказишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ кўрсатма берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл_ҳаракати_хавфсизлиги

Постдаман ҳамон, ҳар бир ҳайдовчига омонлик тилаб...

Видеолавҳа Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати томонидан эртага, 9 август куни ташкил этиладиган чартер рейслар рўйхати тақдим этилмоқда

Тошкент-Москва-Наманган

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент-Санкт-Петербург-Наманган чартер рейси амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Андижонда имтиҳонлар сўлим масканда ўтказилади

ОТМ ларга кириш имтиҳонларини карантин талабларига амал қилган ҳолда шаффоф ўтказиш бўйича Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан алоҳида топшириқ ва кўрсатмалар берилган эди.

Ушбу чора тадбирлар асосида бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида жойлашган “Баркамол авлод спорт мажмуаси”да бўлди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Майдонга ОТМга кириш синовлари ўтказилиши учун 4200 ўринли жойлар тайёрланиши режалаштирилди.
Имтиҳонлар 11 кун ичида якунланиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📢 ЭЪЛОН!

Бугун, 8 август соат 17:00 да АОКА залида «Олий таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик, кириш имтиҳонларининг ташкил этилиши билан боғлиқ масалалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Иштирокчилар:

🔹Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги
🔹Давлат тест маркази раҳбарияти ва масъул ходимлари.

❗️Агар ушбу масалалар бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларингиз бўлса «Телеграм» тармоғи орқали @aokapress манзилига йўллашингиз мумкин.

📲 Матбуот анжумани @aoka_uz телеграм канали, «UzReport TV», «Ўзбекистон 24», «Маҳалла» телеканаллари, Youtube тармоғи орқали тўғридан-тўғри, онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
“Туризм фидойиси” кўкрак нишонини бериш тартиби тасдиқланди

Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати
маълум қилди.

Кўкрак нишони “Бутунжаҳон туризм куни” – 27 сентябрда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ёки унинг номидан ва унинг топшириғига кўра бошқа масъул шахслар томонидан тантанали равишда топширилади. “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Қўмитанинг расмий ва соҳавий веб-сайтларида ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти олади. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистонда коронавирусни жиловлаш учун қандай чоралар кўрилмоқда?

Пандемия вақтида маҳаллалар раислари ва фаолларига қандай масъулиятли вазифалар юклатилди?

Ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож оилаларга ажратилган маблағлар нималарга сарфланади?

Инфографика "Тараққиёт стратегияси" маркази ахборот хизмати томонидан тайёрлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️12 хил дори, антибиотикли ва гормонли осма уколлар — танишининг тавсияси билан муолажа олиб, ўпкаси 80 фоизга зарарланган ва нафас етишмовчилигидан вафот этган бемор тарихи

Уйида, ўзи билганича, таниш-билишларидан эшитган тавсиялар бўйича даволанаётган беморлар йўқ эмас. Ачинарлиси, улар ўз ҳаётини таҳлика остига қўймоқда. Шу беморларнинг бундай йўл тутишини бир қараганда оқлаш ҳам мумкиндир. Аммо уларга нотўғри маслаҳат бераётган шифокорлар ҳақида нима деймиз? Келинг, далиллар асосида фикр юритайлик.

▪️БАТАФСИЛ ☝️ видеолавҳада

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

COVID-19 Пандемияси: Ижтимоий кўмак, даволаш рпотоколи ва инфодемиясига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

Наманган вилоятида "темир дафтар"га 24 382 та оила киритилган.
Ҳозирда ушбу оилаларнинг 56 фоизи рўйхатдан чиқарилди.
2-секторда белгиланган 44 та инвестицион лойиҳадан ташқари сектор
ташаббуси билан яна 29 та шундай лойиҳалар ташкилланди.
Натижада 209 нафар "темир дафтар"даги фуқаро иш билан таъминланди.
Aйрим фуқаролар ўқитилди ҳамда кичик бизнесларини бошлашига кўмаклашилди.
Чортоқ туманида 1000 нафар фуқарога 2 сотихдан ер берилди ҳамда субсидиялар ажратилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти

ШУҲРАТ ҒАНИЕВ:
Кислород концентраторини бугун чет элдан олиб келдик, тез кунда уни Фарғонада ишлаб чиқарамиз.

Видеолавҳа вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Эркинжон Турдимов: Самарқанд шаҳар марказидаги Регистон меҳмонхонасида тақсимлаш марказини жорий қилгандик.

Кейин агар касаллар сони кўпайиб кетса шошиб қолмаслик учун мана шу Самарқанд Олимпия захираларини тайёрлаш мажмуасида даволаш ва тақсимлаш марказини ташкил қилиб, фойдаланишга топширдик.

Бу ерга коронавирусга гумонланган касаллар келадиган бўлса, биринчи навбатда текширувдан ўтади. Бу ерда барча турдаги текширувлар учун имкониятлар бор. Агар СОВИД касаллиги тасдиқланса, бемор пастки қаватда жойлашган даволаш муассасасига йўналтирилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform