Hudud Inform
8.39K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Бугун Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова Юқори Чирчиқ, Паркент, Бўстонлиқ, Тошкент, Қибрай туманлари ва Чирчиқ шаҳрида бўлди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

❇️Жойларда пандемия шароитида яшаш ва ишлашда маҳалла-соғлиқни сақлаш тизими ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича жорий вазият танқидий таҳлил қилинди, зарур кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳрат Ғаниев “Мурувват уйи”, “Саховат уйи” ва “Болалар уйи”да

Видеолавҳа вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

📌 Тошкент шаҳрига қарашли Улуғбек шаҳарчаси Қибрай тумани маъмурий марказига айлантирилади.

📌 Тошкент шаҳрига Тошкент вилоятидан 10196 гектар ер майдони ўтказилади.

📌 Тошкент вилоятига пойтахтдан 1010 гектар ҳудуд ўтказилади.


Қурилиш вазири Ботир Зокиров туманлар ҳудудлари чегараларидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати
маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

2020 йил 5 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Андижон шаҳридаги “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида Президентимиз ажратган моддий ёрдам маблағлари адолатли тарқатилмаябди” деб номланган мурожаат юзасидан Андижон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Андижон шаҳридаги “Янги ҳаёт” МФЙда яшовчи фуқаро Улуғбек Жўрабоевнинг мурожаатига асосан, белгиланган тартиб асосида 3 ой олдин кам таъминланган эҳтиёжманд оилалар рўйхатига олинган. Жорий йилнинг 5 август куни ўз ихтиёри билан иш фаолиятини бошлангани сабабли кам таъминланган оилалар рўйхатидан чиқиш мақсадида “Янги ҳаёт” МФЙга ариза ёзгани борган вақтида айрим фуқароларнинг эътирозига сабаб бўлиб ижтимоий тармоқларга чиқариб юборгани маълум бўлди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

Яккасарой тумани ҳокимлиги томонидан туманда мавжуд оилавий поликлиникалардаги 14 та мобил гуруҳларни махсус сумкалар ва 31 турдаги дори-дармонлар билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Хоразм_вилояти

Ижтимоий тармоқларда “Мактаб директорларидан битирувчиларни ишга жойлаштириш талаб қилинмоқда. Бу тўғрими?”сарлавҳаси остида берилган матнга РАДДИЯ

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
қуйидагиларни маълум қилади:

Гурлан туманида “Директорлар” телеграм гуруҳига 2020 йил 25 июль куни ёзилган хабарда мактаб битирувчиларидан 2019 йил октябрь ойида олинган сўровномада қайд қилинган маълумотларнинг бугунги кунда ҳаётда қай даражада ўз тасдиғини топганлигини билиш мақсадида мактаб директорларидан ўз битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ҳужжат топширмасдан ишлаш истагини билдирган ёшларнинг бугунги кунда ишга жойлашган, жойлашмаганлигига аниқлик киритиш мақсадида маълумот сўралган. Директорлардан мактаб битирувчиларини ишга жойлаштириб қўйиш бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмаганлиги аниқланди.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 14 июль куни “Ёшлар ва хотин қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари” бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалаларга тўхталиб ўтишни ўринли деб ҳисоблаймиз. Ушбу видеоселекторда кўтарилган масалалар юзасидан 2020 йилнинг 15 июль куни Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев АОКА брифингида “энди мактаб директорлари фаолияти 3 та мезон асосида баҳоланади” сарлавҳаси остида чиқиш қилиб, унда Халқ таълими вазирлиги ҳузурида “Касбга тайёрлаш ва сертификатлаш”марказини ташкил этиш ва 11-синф битирувчиларига эгаллаган касбий кўникмалари бўйича халқаро даражада тан олинадиган сертификатлар бериш режалаштирилганлигини таъкидлади. Мактаб директорлари ва ўқитувчиларнинг ўз битирувчилари келажагига жиддийроқ ёндашиши борасидаги рағбатлантириш механизмини йўлга қўйиш вазифаси белгиланган. Унга мувофиқ, директорларнинг фаолиятига бундан буён – айнан битирувчиларнинг ҳаётда ўз ўрнини топганлик даражасига қараб баҳо берилади. Ҳозирда вазирлик томонидан тегишли мезонлар устида ишланмоқда.

Хусусан :

1)Битирувчиларнинг олий ўқув юртларига киришдаги натижалари;

2)Ўқишга қамраб олинмаган битирувчиларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллаганлари;

3)Директорларнинг ўз жамоасидаги ўқитувчиларнинг касбий ривожланишига бераётган эътибори каби мезонлар ўрин эгаллайди.
Ушбу мезонлар бўйича ижобий натижа кўрсатган мактаб директорларини ва жамоа аъзоларини рағбатлантириш механизми жорий қилинади,- деб кўрсатиб ўтилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Гурлан тумани ҳокими М.Ачилов тумандаги умумтаълим мактаблари битирувчилари билан ZOOM дастури ёрдамида ўтказган видеоучрашувида олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжат топширган ўқувчиларнинг тайёргарлик ишлари билан қизиқиб, савол-жавоблар ўтказди. Олий таълимга ҳужжат топширмаган ёшларнинг мустақил ҳаётда ўзларининг муносиб ўринларини топиб олишларида қўлдан келгунча ўз ёрдамларини аямаслигини айтиб ўтди.

Гурлан тумани хокимияти томонидан мактаб битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича ҳеч қандай оғзаки ёки ёзма кўрсатма берилмаган.
Аминмизки, бу мурожаат мактаб директорлари томонидан қилинмаган. Чунки, зиёлилар ҳар доим янгиликлар, ислоҳотларнинг олдинги сафида бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади деб ишонамиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Термиз шаҳар ҳокимлиги ходимларининг 70 фоизидан ортиғи коронавирусга чалиндими? Ҳокимлик муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳар ҳокимлиги ходимларининг 70 фоизидан ортиғида коронавирус инфекцияси аниқлангани мазмунидаги хабар тарқалди. Ҳокимлик Матбуот хизмати бу хабарларга муносабат билдирди.

“Бугун инсоният жиддий синов билан юзлашган бир пайтда коронавирус инфекциясини юқтиришдан ҳеч ким истисно эмас. Бу касалликдан ҳеч ким кафолатли ҳимояланмаган.

Термиз шаҳар ҳокимлиги биносига кираверишда ҳароратни ўлчаш сканерлари, дезинфекция воситалари қўйилган. Ҳозирда фақатгина зарур бўлган ходимларгина бевосита ишга жалб этилган. Мутахассисларнинг бир қисми қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилган, айримларининг эсамасофадан туриб (онлайн) ишлаши ташкил этилган.

Термиз шаҳар ҳокимлигида ишловчи жами 3 нафар ходимда (70 фоизидан ортиғида эмас!) коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, уларда касаллик симптомсиз кечаётгани учун уй шароитида даволанишмоқда. Инфекция аниқланган ходимлар уй шароитида, масофадан ишлаётган ҳамкасбларимиздир.

Ушбуни инобатга олиб, жамиятдаги барча жараёнларга бефарқ бўлмаган фуқароларимиздан COVID-19 пандемияси ва карантин тадбирлари фонида ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган ушбу мазмундаги ёлғон ахборотларга ишонмасликларини сўраймиз.

Ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ администраторлари ҳамда шахсий аккаунт эгаларига эса аҳоли орасида турли миш-мишлар пайдо бўлишига олиб келадиган бундай ёлғон маълумотларни тарқатиш қонун олдида жавобгарликни келтириб чиқаришини эслатиб ўтамиз”, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Шаҳрисабз туман юқумли касалликлар шифохонасидаги муаммо бартараф этилди

«Шаҳрисабз шаҳар юқумли шифохонасида аҳвол қандай?» сарлавҳали танқидий хабар юзасидан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

👉 Хабарда Шаҳрисабз шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус билан оғриган беморларга дори-дармон берилмаётганлиги қайд этилиб, мазкур шифохонанинг мутахассислар билан таъминланганлиги қай даражада эканлиги ҳақида маълумот сўралган.

🦠 Шифохонага 6 августга қадар жами 133 бемор қабул қилинган. Айни пайтда 71 нафар бемор мавжуд, Беморларнинг 57 нафари даволаниб, соғайиб чиққан. 3 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилган.

🩺 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли тавсиявий қўлланмасига асосан мазкур муассасада 11 июлдан 25 июлгача беморларни даволаш учун 6 кишидан иборат гуруҳ (икки нафар врач, икки нафар ҳамшира, бир нафар орастабон, бир нафар ошпаз) хизмат қилди. 25 июлдан 8 августгача 12 кишидан иборат гуруҳ (шундан уч нафари врач, тўрт нафари ҳамшира, бир нафари лаборант, бир нафари хўжалик бекаси, икки нафари орастабон, бир нафари ошпаз) хизмат қилмоқда.

Молиялаштиришда кечикиш бўлгани сабабли шифохонада дори-дармон таъминотида узилишлар юзага келган. Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази билан тузилган тегишли шартномага асосан 2020 йил 5 август куни тегишли маблағлар ажратилиб, Шаҳрисабз туман юқумли касалликлар шифохонаси дори-дармон билан тўлиқ таъминланган.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
🔹«Темир дафтар» нима?

🔹Рўйхатга эҳтиёжманд оилаларнинг қандай тоифалари киритилади?

🔹Уларга қандай шаклларда ёрдам кўрсатилади?

🔹«Темир дафтар»га киритиш ва чиқариш тартиби?

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

2020 йил 6 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган калтакланган йигит ҳолати юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг расмий муносабати

2020 йил 26 июль куни соат 00:30 ларда Жондор тумани Ҳўжаҳайрон МФЙ Ҳўжаҳайрон қишлоғида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро Каримов Достон Исмат ўғли спиртли ичимлик ичган маст ҳолатда шу қишлоқда яшовчи Г.Қ исмли аёлнинг яшаш уйига бориб, тинчлигини бузган. Г.Қ.нинг турмуш ўртоғи ҳозирда ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кетганлиги сабабли у телефон орқали, қайнукаси 1993 йилда туғилган А.Қ ҳамда 1977 йилда туғилган қайнакаси С.Қ.ларни чақирган. А.Қ. ва С.Қ.лар келиб Д.Каримовни уриб тан жароҳати етказганлар.

Туман ички ишлар бўлими ходимлар воқеа жойига етиб бориб, Д.Каримовнинг мастлик даражасини аниқлаш мақсадида туман наркология диспансери кўригидан ўтказишган. (нарколог хулосасига кўра Д.Каримов алкоголли мастлик ҳолатида эканлиги тасдиқланган)

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ҳақида

▫️Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи — Нодир Муслитдинов

▫️Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директори ўринбосари — Шуҳрат Давронов

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Тошкент шаҳрида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга «Соғлом авлод учун» хайрия фонди томонидан дори-дармон воситалари тарқатилди

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
"Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини муҳокама қилишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Жаҳон банки томонидан ажратилган 500 миллион доллар кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича шакллантирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Президент ажратилаётган ҳар бир долларни уч долларга айлантириш, имтиёзли кредитларни қайтариш бўйича аниқ ҳисоб-китоб асосида ишлаш зарурлигини таъкидлади. Қишлоқ хўжалигини илмий ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению проекта «Модернизация сельского хозяйства».
Рассмотрены проекты, сформированные в рамках выделенных Всемирным банком кредитных средств на 500 миллионов долларов.
Президент подчеркнул, что необходимо тщательно спланировать работу, чтобы превратить каждый выделяемый доллар в три, обеспечить возвращение льготных кредитов. Даны указания по научному развитию сельского хозяйства.

#Mirziyoyev #videoselektor #agrartarmoq #modernizatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​#Андижон_вилояти

Шаҳрихон тумани Янги ҳаёт маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Нодирбек Хожиматовнинг ижтимоий тармоқда унга кўп қаватли уйдан берилган хонадонни туман ҳокимлиги томонидан қайтариб олингани юзасидан қилган мурожаати ўрганилиб, туман ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Н.Хожиматов оиласи билан алоҳида яшаши учун уй-жой билан таъминлаш, бунинг учун Бувайда МФЙ ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйлардан олиш бўйича туман ҳокими Ҳ.Дадахоновга мурожаат қилган. Бу масала бўйича туман ҳокими, мазкур янги уйларни қураётган “Istiqlol Hausе 2020” МЧЖ раҳбари ва Н.Хожиматов иштирокида унга мазкур уйлардан ажратилиши бўйича оғзаки келишув бўлган.

Бу уйлар битгунга қадар Н.Хожиматов оиласига Тараққиёт МФЙ ҳудудида қурилган 117-кўп қаватли уйнинг фуқаро Ф.Раҳимовага тегишли 24-хонадони унинг отаси розилиги билан вақтинча яшаш учун ижара асосида туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Н.Юлдашева, Тараққиёт МФЙ раиси хабардорлигида берилган ва уй калити топширилган. Бир неча кундан кейин Н.Хожиматов уй эгасининг ишончномасини талаб қилган. Бу даврда хонадон соҳибаси бошқа ҳудудда бўлгани туфайли отаси кейинчалик ёзиб беришини билдирган. Бироқ, уй Н.Хожиматовга вақтинча яшаб туриши учун берилганига қарамай, 2 ой давомида бу ерда умуман яшамаган. Шундан сўнг мулкдор ўз уйи калитини қайтариб олган.

Шундан сўнг Н.Хожиматовга ижара асосида яшаб туриши, ижара ҳақи ҳомийлик асосида тўланиши кафолатланган бошқа уйлар таклиф этилганда, у бунга розилик билдирмаган.

Н.Хожиматовнинг туман ҳокимига нисбатан асоссиз, туҳматона фикрлар билдиргани туфайли айни пайтда унга нисбатан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари бошланди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Президент тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ўтказиш топшириғини берди. Имтиҳонларнинг ўтказилиш жойи, вақти ва шароитлари ҳақида абитуриентлар ва ота-оналарни тўлиқ хабардор қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Состоялось совещание по вопросам организации приема в вузы и подготовки к 2020/2021 учебному году.
Президент поручил провести тестовые испытания на стадионах Ташкента и Нукуса, областных центров. Дано указание детально проинформировать абитуриентов и их родителей о месте, времени, условиях проведения вступительных экзаменов.

#Mirziyoyev #yigilish #oliytalim #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter