Hudud Inform
8.61K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди.
Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик билдирди.
Муса Ерниязов улкан раҳбарлик қобилияти, инсоний фазилатлари билан ҳурмат қозонгани таъкидланди.
- Муса Ерниязов қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди, - деди давлатимиз раҳбари.

В городе Нукусе состоялась траурная церемония в память о Герое Узбекистана Мусе Ерниязове.
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии и выразил глубокие соболезнования семье покойного и нашему народу.
Глава государства отметил, что Муса Ерниязов снискал уважение как незаурядный лидер и выдающаяся личность.
- Муса Ерниязов был героическим руководителем героического народа, - сказал Президент.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Наманган_вилояти

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров Косонсой туманида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди

Ташриф давомида туманнинг «Гулобод» маҳалласида қад ростлаган Ixlos medical center тиббий диагностика маркази очилиш маросимида иштирок этилди.

Лойиҳа қиймати 6 млрд. сўмни ташкил этувчи, 60 ўринга мўлжалланган 4 қаватли даволаш маскани фаолият бошлагач, 40 га яқин иш ўрни вужудга келади. Марказда терапия, гинекология ва урология бўлимлари шифоталаблар хизматида бўлади.

Вилоят раҳбари муассасада хизмат кўрсатиш сифати ва самарасини ошириш, беморларга қулай ва муносиб шарт-шароитлар яратиш, атрофни ободонлаштириш, ҳудудда саранжом-саришталик ва кўкаламзорлаштириш бўйича мутасаддиларга тегишли тавсиялар берди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Наманган вилоятига ажратилган 10 млрд сўм — 775 та маҳалладаги 10 202 оилага тақсимланди. Вилоят ҳокими бошчилигида маблағлар уйма-уй юриб тарқатилди.

💵 Жумладан, Наманган шаҳрида 2300 дан ортиқ хонадонга 2 млрд 229 млн сўм, Тўрақўрғон туманидаги 800 та хонадонга 1 млн сўмдан моддий ёрдам етказилди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰Навоий вилоятида 4 млрд сўмга яқин маблағлар эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.

🏠 Хусусан, 2-сектор ҳудудига кирувчи қишлоқ, туманларда ҳам МФЙ билан ҳамкорликда шакллантирилган оилалар рўйхати асосида уйма-уй юрилиб, ажратилган пул маблағлари ва озиқ-овқат маҳуслотлари етказилди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятига Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан эҳтиёжманд оилалар учун 5 млрд сўм ажратилган бўлиб, сектор раҳбарлари томонидан туманлардаги кам таъминланган хонадонларга ушбу моддий ёрдам тарқатилмоқда.

Жумладан, ҳозирда ҳудудлар кесимида:

💵 Ширин шаҳридаги 39 та оилага — 29 млн сўм, Оқолтин туманидаги 114 та оилага — 86 млн сўм, Сирдарё туманидаги 183 та оилага — 137 млн сўм, Мирзаобод туманидаги 69 та оилага — 52 млн сўм тарқатилмоқда.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📝 Самарқанд вилоятида ижтимоий ёрдамга муҳтож 47 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оила рўйхатга олинган. Уларга нақд пуллар, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.

📈 Ҳудудга Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан 10 млрд сўм, бу маблағга қўшимча равишда вилоят бюджетидан 2 млрд сўм ажратилган.

💰Ушбу моддий ёрдамлар 12 минг оилага сектор раҳбарлари томонидан тарқатилмоқда.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

🔰 «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан саховат ва кўмак тадбирлари ташкил этилди

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Россиянинг Амур вилоятига ишга жўнатилган фуқаролар юзасидан баёнот

Жорий йилнинг 31 июль куни 144 нафар фуқаронинг ташкиллаштирилган ҳолда Россиянинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун чартер рейс орқали учиб кетгани хабар қилинган эди.

Баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ушбу фуқароларнинг Россиянинг мазкур ҳудудида июль ойида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари иштирокида тартибсизликлар юз берган ташкилотга жўнатилгани ҳақида изоҳлар билдирилмоқда.

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикасининг қатор масъул ташкилотлари саъй-ҳаракатлари билан эришилган келишувга мувофиқ "labor migration" дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган фуқароларимиз Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун жўнатилган.

Уларнинг Россияда ишлаши доимий мониторинг қилиб борилади. Иш берувчи ташкилотнинг эса 13 июль куни ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари иштирокида тартибсизликлар юз берган ташкилотга алоқаси йўқ.

Шунингдек, Амур вилояти Свободный туманидаги "Renaissance Heavy Industries" компаниясига тегишли вақтинчалик вахта шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида юз берган ҳодиса Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан назоратга олгани, мазкур масала бўйича Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли органлари билан мулоқот бошлангани маълум қилинган эди.

31 июль куни жўнаб кетган 144 нафар ҳамюртларимизнинг Ўзбекистондан самолётда учиб бориш, яшаш, патент ва бошқа харажатлари иш берувчи томонидан тўлаб берилиши, шунингдек, уларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 40 - 60 минг рублни ташкил этиши белгиланган.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган «Фарғоналик ўқитувчи: ИИБ ходимлари мени калтаклаб, бир оёқда тик туришга мажбурлашди» сарлавҳали хабар юзасидан

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган мазкур хабар ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 26 июл куни Фурқат туманидаги 34-сон ихтисослашган умумтаълим мактабида компьютер ўғирланиши билан боғлиқ холат содир этилган.

Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ хузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Хабарда келтирилганидек ИИО ходимлари жисмоний тарбия ўқитувчиси Шуҳрат Жўраевни қийноққа солганлик билан боғлиқ ҳолати юзасидан Фурқат туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек вилоят ИИБ томонидан ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қорақалпоғистон_Республикаси

Қорақалпоғистонга коронавирус тестини таҳлил қилувчи кўчма аппарат етказиб берилди

Бу ҳақда Нукус шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Mini 8 Plus Real-Time PSR System” ускунаси ва 1400 та тест тизими Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиология фаровонлиги марказига беғараз ёрдам сифатида топширилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қишлоқ_хўжалиги

Қишлоқ хўжалигида 23 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Тармоқни ривожлантириш учун жорий йилнинг июль ҳолатида 1 128 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 7,4 минг фермер хўжалигида кўп тармоқлилик йўлга қўйилди. Бунинг ортидан 23,7 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Қисқа фурсатда кўп тармоқли фермер хўжаликлари 6,6 минг гектар интенсив боғ, 3,2 минг гектар токзор ва 362 гектар майдонда иссиқхоналар барпо этди.

Шунингдек, 64 та фермер хўжалиги мева-сабзавот, сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш, 135 та хўжаликда нон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, 76 та фермер хўжаликлари совуткич омборхоналари барпо этди.

Кўп тармоқли фермер хўжаликларининг 21 мингдан ортиғи яъни 37 фоизи онлайн реестрга киритилган. Бу борада Бухоро, Андижон, Хоразм ва Сурхондарёда самарали ишлар ташкил этилган. Аммо, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида бу борада оқсашлар кузатилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Коронавирус_инфо

Коронавирус юқтирган беморлар бепушт бўлиб қоладими?

Ўзбекистонда касал аёллардан туғилган чақалоқлардан короновирусга тест олинадими?

Короновирус узоқ масофага ҳаво орқали тарқалиши мумкинми?

Болаларга короновирус инфекцияси ҳақида гапириб бериш шартми?

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
Барно Абдусаматова саволлар юзасидан жавоби.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Хоразм кўчалари бугун...

Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
“Янги Қўшкўпир” мева-сабзавот маҳсулотлари тайёрлаш ва ғамлаш хусусий корхонаси томонидан Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмасига “Дамас” русумли тез ёрдам машинаси олиш учун 76240000 сўм хайрия пули ўтказилди.

Бу ҳақда қўшкўпир туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Пандемия шароитида инсонлар саломатлиги йўлида қилинаётган мана шундай хайрия ишларда бош-қош бўлаётган “Янги Қўшкўпир” МСМТҒ хусусий корхонасига алоҳида миннатдорлик билдирамиз!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform