Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Андижон_вилояти

Андижонда 159,3 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинди

Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати
маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар ўтказилган текширувда, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари “T.D.F” МЧЖ билан тузилган шартномага мувофиқ, 326,4 млн сўм бўлган “гипохлорид кальций 65%” дезинфекцияловчи воситасини 485,7 млн сўмга (ўртача бозор нархидан 159,3 млн сўмга қиммат) сотиб олишиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан марказнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167 ва 205-моддалари жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарё вилоят ҳокими туман ва шаҳарлардаги коронавирус билан боғлиқ вазиятлар билан танишди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Шаҳрисабз шаҳри, Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманларига ташриф буюриб, ҳудудларда масъул ҳокимлик ва идоралар томонидан Covid-19га қарши кўрилаётган чоралар ва “Call - markaz”лар фаолияти билан танишди.

Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган “Ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази”нинг вилоят филиалига вилоят раҳбари Германия ва Россияда ишлаб чиқарилган 3 та ПЗР замонавий лаборатория ускунасини фойдаланиш учун топширди.

Маълумот учун, вилоят ҳокими шу ҳафта ичида барча шаҳар ва туманларда бўлиб, жойларда дори-дармон ва ётоқ ўринлари захираси, тез тиббий ёрдам хизмати, эҳтиёжмандаларга кўмак, пандемия даврида ишлаётган корхона ва ташкилотлар фаолияти билан танишади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, 1 сентябрдан Россияга доимий авиарейслар тикланади

2020 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Тошкентдан Россия Федерациясининг турли шаҳарларига доимий авиарейслар тикланади. Бу ҳақда Россиянинг «АэроТур» авиакомпанияси маълум қилган.

Хусусан, Тошкент ва Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Қозон, Владивосток шаҳарлари ўртасида авиапарвозлар тикланади.

Ҳозирги кунда авиакомпания сайтида 1 сентябрдан 30 сентябргача рейслар жадвали эълон қилинган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Кувайт Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларини тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун 5,6 млн доллар ажратади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сиддиқов 21 июль куни Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси (KAITJ) бош директорининг ўринбосари Марван Абдуллоҳ ал-Ғоним билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

ТИВ ахборот хизматининг хабар беришича, видеоконференция шаклида ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва KAITJ коронавирусга қарши курашиш борасидаги, шунингдек, молиявий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

KAITJ бош директорининг ўринбосари коронавирусга қарши кураш доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун 5,6 миллион доллар миқдоридаги жамғарма маблағларини йўналтириш тўғрисидаги Ўзбекистон томонининг таклифини қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, жамғарманинг Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда, хусусан, қишлоқ ҳудудларида уй-жойлар қуриш, сув таъминоти тизимини яхшилаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш соҳасидаги иштироки ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Япония коронавирус оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистонга 1,9 миллион доллар ажратган, Канада эса коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун 250 минг доллар ажратганди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

Шуҳратбек Абдураҳмонов: Андижон вилоятидаги ҳолат бўйича 24 соат ижтимоий тармоқларда мурожаатларга жавоб беришга тайёрман

Видеомурожаат вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Мактаб битирувчиларининг 81 фоизи талаба бўлиш истагида ОТМга ҳужжат топширди

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Давлат тест Маркази берган маълумотларга кўра, жорий йилда Олий таълим муассасаларига 366 556 нафар мактаб битирувчилари ҳужжат топширган. Бу эса умумий мактаб битирувчиларнинг 81,3 фоизини ташкил қилади, ўтган йил ушбу кўрсаткич 61 фоизни ташкил қилган эди.

Бунда олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган битирувчилар сони бўйича Сирдарё вилояти етакчилик қилмоқда, вилоятнинг 94% битирувчиси ОТМга кириш истагини билдирган ва абитуриент бўлган. Кейинги ўринда 92% билан Навоий вилояти қайд этилган, Жиззах вилояти 89,5% кўрсаткич билан учинчи ўринда.

Бу йилги битирувчиларнинг 83% кундузги ўқув шаклини, 15% сиртқи ва 2% кечки ўқув шаклини танлаган.

Бу йил Ўзбекистон бўйича 91та олий таълим муассасаcида ўқиш учун 1 миллион 484 минг 85 абитуриент ҳужжат топширган (2019 йилда 1 миллион 66 минг 926). Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 417 минг 159 нафарга ёки 39,1 фоизга кўп.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Навоий вилоятида дорихоналардаги дори-дармон воситалари нархининг барқарорлиги

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Наманган_вилояти

Косонсойда 100 нафар ёшга ўрмон хўжалигининг ерлари берилди

Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ахборот хизмати
маълум қилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят ФВ бошқармаси, вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси ва Косонсой туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда тумандаги 100 нафар ёшга 30 сотихдан ер берилди.

Шунингдек, уларга ерга эгалик қилиш бўйича вилоят ҳокимининг сертификатлари ҳам топширилди.

Ушбу ерлар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ёшларга 49 йилга бепул берилади. Ўрмон хўжалиги вилоят бошқармаси томонидан бодом ва терак кўчатлар экиб берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Ҳудудларда ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари фаолияти

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Зомин тумани тез ёрдам хизматида ишловчи, коронавирусга чалинган тиббиёт ходимини касалхонага қабул қилишмабди” номли видео материал бўйича туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ўрганишлар олиб борилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform