❗️Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар 13 мингга яқинлашди
📈 (+142) — Янги касалланишлар: 97 нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 45 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида аниқланган.
⚡️Жами беморлар — 12 997 нафарга етди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

❗️Бугун 484 кишида коронавирус аниқланди, 265 нафари — аҳоли орасида
Янги беморларнинг 219 нафари — хориждан келган (карантин муассасаларидаги фуқаролар).
▪️Кун давомида 3 бемор вафот этди.
Даволанаётган 5085 бемордан 43 нафари — оғир, 7 нафари — ўта оғир аҳволда.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Янги беморларнинг 219 нафари — хориждан келган (карантин муассасаларидаги фуқаролар).
▪️Кун давомида 3 бемор вафот этди.
Даволанаётган 5085 бемордан 43 нафари — оғир, 7 нафари — ўта оғир аҳволда.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👆Шоколад тарихи ва замонавий шоколадчилик саноати ҳақида қизиқарли лавҳа
Кўришни тавсия қиламиз!
___________
Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding

⚡️61-ўлим. Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди
Жорий йилнинг 10 июль куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 67 ёшли М.Т. (аёл)да “COVID-19” тасдиқланган. Шу куниёқ ўткир нафас етишмовчилиги сабабли беморнинг аҳволи оғир бўлганлиги учун Зангиота юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.
🔎 Шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.
◾️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Черногория Президенти Мило Жукановични миллий байрам – Давлатчилик куни муносабати билан табриклади.
—
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Черногории Мило Джукановича по случаю национального праздника - Дня государственности.
#Mirziyoyev #qutlov #Chernogoriya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Черногории Мило Джукановича по случаю национального праздника - Дня государственности.
#Mirziyoyev #qutlov #Chernogoriya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти
🔰 Тошкент вилоятида қатъий КАРАНТИН назорати бошланган
📌Айни вақтда вилоят миқёсида аҳолини касалликдан ҳимоя қилиш ҳамда санитария-эпидемиология назоратини кучайтириш мақсадида карантин талаблари қатъий кучайтирилди, деб хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги ахбарот хизмати.

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аввал хабар берганимиздек, АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирус тарқалишини олдини олиш ва аҳоли саломатлигини таъминлаш юзасидан тизимда олиб борилаётган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.
❓Карантин чекловларининг оширилганининг сабаблари нимада?
Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси аъзоси Ҳабибулла Оқилов жавоб қайтарди:
〰️〰️〰️〰️
😷 Карантин чекловлари юмшай бошлагандан кейин касалланиш сони кескин ортиб борди. Ҳозирги кунда клиникаларимизда 5 мингдан ортиқ ўринда коронавирусга чалинган беморлар даволанмоқда. Бу жуда катта рақам. Энди 20 кун уйда ўтирсак, зарарланиш занжирнини уза олсак, койкалардаги беморлар сони ҳам камаяди.
Илгари янги зарарланиш сони асосан чет элдан қайтарилган ватандошларимиз ичидан чиққан бўлса, тенг ярми аҳоли орасида аниқланяпти. Мана шу карантин чораларининг кучайтирилишининг асосий сабабидир».
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

#Eksport_
Президентнинг 2020 йил 7 майдаги “Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланган эди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш мақсадида, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК томонидан ушбу рўйхатга озиқ-овқат маҳсулотларини киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва Республика комиссиясига тақдим қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳамда Республика комиссиясининг раҳбари С. Умурзақов томонидан имзоланган 2020 йил 30 июндаги йиғилиш баёнига мувофиқ, мазкур рўйхатга қўшимча равишда мева шарбатлари, консерваланган мева-сабзавот маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари, салқин ичимликлар, пиво, маргарин маҳсулотлари киритилди.
❗️Эндиликда, ушбу маҳсулотларни экспорт қилувчилар ҳам транспорт харажатларини қоплашга субсидия олишлари мумкин.
РЎЙХАТ 👆

10 - 12 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат бўлган ишчи гуруҳ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида хизмат сафарида бўлиб, тадбиркор ва экспортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва юзага келётган масалаларни ҳал этишга қаратилган мақсадли ишларни амалга оширди.
Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Иш жараёнида жойлардаги корхоналар ва объектларга чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг май-июнь ойларида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросининг мониторинги ўтказилди, кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги ўрганилди, долзарб муаммолар аниқланди ва уларни ҳал этиш алгоритмлари ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, аниқланган масалаларни ҳал этишнинг аниқ муддатлари ва тегишли тузилмалар ва ташкилотларни жалб қилган ҳолда ижросига масъул раҳбарлар белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Фарғона вилоятида амалга оширилаётган “Тадбиркор – ислоҳотчи” тизими доирасида тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш натижалари алоҳида кўриб чиқилди. Ушбу ташаббус доирасида минтақадаги 295 та йирик, 1845 та ўрта ва 34573 та кичик корхоналарга республика ва вилоят ишчи гуруҳлари аъзолари, шунингдек, шаҳар ва туманларнинг 4 та сектор раҳбарлари тегишли равишда бириктирилди. Ҳозирги кунга келиб, 5 мингдан ортиқ корхоналар фаолияти ўрганилиб, 500 га яқин муаммоли масалалар аниқланди ва 350 дан кўпроғи тегишли идоралар ва тижорат банкларини жалб қилган ҳолда жойида ҳал этилди.

📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Россияда ишлаган давр пенсия тайинлашда ҳисобга олинадими?
Амалдаги пенсия қонунчилигига асосан чет элда ишланган даврлар қуйидаги шартларга кўра меҳнат стажига қўшилади:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ягона ижтимоий солиқ тўланган тақдирда.
Чет элда ишлаган даврлар учун ижтимоий солиқлар тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган. Бунда чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов миқдорини мустақил равишда, бироқ йилига Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг тўрт ярим баробари миқдорда белгилаши мумкин.
Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан ягона ижтимоий тўлов тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин:
ҳар ойда ёки ҳар чоракда;
бирйўла – Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч йил мобайнида.

⚡️62-ўлим: Тошкентда коронавирусга чалинган 65 ёшли бемор вафот этди
Учтепа туманида яшовчи 65 ёшли С.Қ.да жорий йил 9 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва ўткир нафас етишмовчилиги билан Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.
У, шунингдек, қандли диабет, гипертония ва жигар циррози касалликлари билан ҳам оғриб келган. Шифохонада беморнинг даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Учтепа туманида яшовчи 65 ёшли С.Қ.да жорий йил 9 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва ўткир нафас етишмовчилиги билан Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.
У, шунингдек, қандли диабет, гипертония ва жигар циррози касалликлари билан ҳам оғриб келган. Шифохонада беморнинг даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰Органик маҳсулотлар савдо айланмаси 2022 йилда 212 млрд АҚШ долларига етиши прогноз қилинмоқда.
🇺🇿 Жаҳон органик қишлоқ хўжалиги статистикасида Ўзбекистон мева етиштириш бўйича қулай шароитга эга дунёдаги 10 та давлат қаторига киритилган ва республикамиз органик мева ишлаб чиқариш учун қулай ер майдонларига эга экани қайд этилган.
〰️〰️〰️〰️〰️
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Ўзстандарт» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Тафсилотлар батафсил видеолавҳада.
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🇺🇿 Жаҳон органик қишлоқ хўжалиги статистикасида Ўзбекистон мева етиштириш бўйича қулай шароитга эга дунёдаги 10 та давлат қаторига киритилган ва республикамиз органик мева ишлаб чиқариш учун қулай ер майдонларига эга экани қайд этилган.
〰️〰️〰️〰️〰️
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Ўзстандарт» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Тафсилотлар батафсил видеолавҳада.
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда коронавирус вакцинаси августда оммага тақдим этилади
Россия Федерациясининг Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар маркази мутахассислари томонидан май ойида янги COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши вакцина тажрибасининг синови муваффақиятли ўтгани хабар қилинган эди.
Ушбу вакцина синовининг иккинчи босқичи жорий йил 28 июлгача давом этади, шундан сўнг ишлаб чиқаришга рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар топширилади. Август ойи ўрталарида эса вакцина оммага тақдим этилиши мумкин. Хусусий компаниялар уни сентябрь ойининг ўрталарида ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда марказ директори Александр Гинцбург маълум қилган.
Шу билан бирга, вакцинани дорихоналарда эркин харид қилиш муддати маълум қилинмаган.

Ўзбекистонда картошканинг янги навлари яратилди
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида энг кўп картошка етиштирилади. Хусусан, жорий йилда 2 минг гектардан 40437 тонна ҳосил олиш мўлжалланган.
Ўрта Чирчиқ туманининг Бектемир маҳалласидаги “GS-BIO” масъулияти чекланган жамияти хориждан келтирилаётган картошкаларнинг янги тезпишар навларини яратиш бўйича фаолиятини бошлади.
Мазкур жамият мутахассислари томонидан Жанубий Кореянинг INVITRO биотехнологик инновацион тизими асосида шу кунгача четдан олиб келинаётган “Santo”, “Picasso”, “Navskiy” картошка навларининг уруғлари маҳаллийлаштирилди. Жорий йилда ана шундай усулда 5 миллион дона уруғлик етиштириш мўлжалланаётган бўлса, кейинги йили 50 минг тонна, 2023 йилга бориб эса 500 минг тонна ишлаб чиқарилади.
– Лойиҳага 5 миллион АҚШ доллари миқдорида хориж инвестицияси жалб қилинган бўлиб, унинг 100 минг АҚШ долларига корхона лабораторияси учун хориждан асбоб-ускуналар олиб келинган, – дейди “GS-BIO” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Боситхон Абдуфатахов. – Айни пайтда лабораторияда 10 нафар ходим ишлаётган бўлса, бизга ажратилган 5 гектар майдонда иссиқхона комплекси ва уруғлик картошкани сақлаш учун омборхона қуриб битказилгач, яна 100 та иш ўрни яратилади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда ҳудудда ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида картошка етиштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда вилоятда жами 18 минг гектар майдонга картошка экиш белгиланган бўлиб, унинг 6 минг гектари асосий майдонга, 12 минг гектари эса ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин сифатида экилади. Йил якунида жами майдонлардан 533,3 минг тонна, такрорий майдонлардан эса 244 минг тонна картошка олиш режалаштирилган. Агар бу кўрсаткичларни ўтган йилга нисбатан таққосласак, 59 фоизга кўп эканлиги маълум бўлади. Бунинг сабаби пандемия шароитида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашдир.

Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ ушбу ҳафтада қуйидаги чартер рейслари амалга оширилади.
Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълумот берди.
13 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana airlines)
13 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)
14 июль Варшава – Тошкент – Рига (SmartLynx Airlines)
15 июль Москва – Тошкент – Москва (Ural airlines)
16 июль Истанбул – Тошкент - Истанбул (Turkish airlines)
16-17 июль Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент (Uzbekistan Airways)
19 июль Тошкент – Владивосток - Тошкент (Uzbekistan Airways)

Эртадан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти фуқароларни қабул қилишни вақтинча тўхтатади
Ўзбекистон Республикасида COVID-19 коронавирусининг тарқалишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чоралар муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ)нинг Консуллик-ҳуқуқий департаментида фуқароларни қабул қилиш 2020 йил 14 июлдан 2020 йил 1 августгача вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
"Ўта шошилинч ҳолатларда қуйидаги алоқа рақамлари ва электрон манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин:
- фуқаролик, легализация ва бошқа масалалар бўйича:
Тел.:+998(71)233-36-03, электрон почта: [email protected]
- виза масалалари бўйича:
Тел.:+998(71)236-27-07, электрон почта: [email protected]
- паспорт расмийлаштириш масаласи бўйича:
Тел.: +998(71)233-45-01, электрон почта: [email protected]
- жисмоний ва юридик шахсларининг бошқа масалалари юзасидан мурожаатлари бўйича:
Тел: +998(71)233-28-28, Call-центр -1164, электрон почта: [email protected]

🦠💊 Нега дорихоналарда шамоллашга қарши препаратлар етишмаяпти?
〰️〰️〰️〰️
Карантин талаблари кучайтирилмаса, йил якунига бориб Ўзбекистонда COVID-19 дан зарарланганлар сони 64 мингдан ошиб кетиши тахмин қилинмоқда. Кунлик зарарланиш ва ўлим ҳолати кескин ўсиши — даволанишда масъулият билан ёндашишни талаб этмоқда.
Каналга уланиш:👇