Hudud Inform
8.6K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
⚡️⚡️ИММУНИТЕТНИ КЎТАРИШ ЙЎЛЛАРИ

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Кун.уз мухбири Илёс Сафаров билан интервьюда муҳим тавсиялар берди:

Касалликдан ҳимояланиш учун санитар-гигиеник қоидаларга амал қилишдан ташқари (буларни одамлар ёдлаб ҳам олишди), яна қандай чоралар кўриш лозим? Истеъмол қилиниши керак бўлган маҳсулотлар, овқатланиш қоидалари, керакли дори ва бошқа воситаларни назарда тутяпман.

Албатта, дори-дармон ҳақида гап кетганда фуқаро касаллик юқтирадиган бўлса, ўз ҳудудидаги шифокордан маслаҳат олиши керак. Ўша шифокор билади бемордаги ҳақиқий ҳолатни. Ҳар бир шахс алоҳида индивид.

Лекин биз аниқ биламиз, айтганингиздек, эҳтиёт чоралари ҳақида шунчалик кўп гапирдикки, уни одамлар ёдлаб олди. Эндиликда биз иммунитетни кўтарадиган, инсон иммун тизимини барқарор ушлайдиган воситалар ҳақида кўпроқ маълумот беришимиз керак.

❗️Биз бу борада тажрибамиздан аниқ биламизки, инсон ўз имунитетини мустаҳкамлаши учун тўйиб ухлаши, яхши дам олиш, хотирани жамлаши, ортиқча асабийлашмаслик, тўйиб овқат ейиши (меъёрни бузмаган ҳолда) ва жисмоний машқлар билан шуғулланиши ҳамда зарарли одатлардан (ичкилик, чекиш ва ҳ.к.) воз кечиш керак.

🥃 Яна бир керакли маслаҳат: Ўзбекистондаги ҳар бир майса бу гиёҳ. Буни ҳеч қачон инкор қилиш керак эмас. Ўзбекистон шароитидаги дамламалар, яни у пешоб ҳайдайдиганидан тортиб ўт суюқлигини ҳайдайдиган, ошқозон ичак тизимини яхшиловчи, овқат-ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир қиладиган, қўйингки, ҳар бир касалликда даво ҳисобланади.

🍏 Гиёҳлардан тайёрланган дамламаларни, турли меваларни кўпроқ истеъмол қилиш. Буларнинг барчаси бизнинг иммун тизимимизга ижобий таъсир қилади. Бир нарсани эътибордан четда қолдириш керак эмас, бизда турли гиёҳлардан тайёрланган ва жуда арзон нархда сотиладиган дамлама ва дори воситалари кўп.

💊 Аҳамият берадиган бўлсак, ўсимликлардан тайёрланган воситалар бизнинг амалиётимизда кескин камайиб кетган. Биз асосан кимёвий йўл билан олинган дориларни қабул қиляпмиз. Бу жуда зарарли. Бориб-бориб қайсидир органларимизга албатта зарар етказади.

❗️Шундай экан, биз турли ўсимликлар: наъматакдан тортиб, кийик ўти, маккажўхори туклари, ромашка гули ва айниқса тоғда ўсадиган доривор ўсимликларни истеъмол қилишни канда қилмаслигимиз керак. Имкон қадар кимёвий дори воситалардан фойдаланмайлик.

🍹Инсоннинг ҳатто ичадиган суюқликлари таркибида ҳам дамламалар бўлиши керак.

🌾 Табиат неъматларидан узоқлашмаслик керак. Масалан, исириқ ўсимлигининг ҳам фойдаси жуда катта.

🧆 Бундан ташқари, оддий ёнғоқни олинг, у мия тўқималари фаолиятини яхшилайди. Ўрик ва унинг туршаги юракка дармон.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
👉 иш материаллари билан танишиб чиқиш, изоҳлар бериш;
👉 далиллар келтириш;
👉 ўз илтимосини баён этиш;
👉 ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш;
👉 ўз она тилида сўзлаш ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланиш;
👉 иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят бериш.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган аксарият хизматларни онлайн равишда олиш мумкин, деб хабар берди Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️60-ўлим: Тошкентлик 65 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Олмазор туманида яшовчи М.Х.да сўнгги икки ҳафтада тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик, йўтал кузатилиб, уйида даволанган. Тана ҳарорати тушмагач, "COVID-19" инфекциясига намуна топширган.

🛏 Бемор Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга "COVID-19" инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония, артериал гипертензия ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар 13 мингга яқинлашди

📈 (+142) — Янги касалланишлар: 97 нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 45 нафарикарантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида аниқланган.

⚡️Жами беморлар — 12 997 нафарга етди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Бугун 484 кишида коронавирус аниқланди, 265 нафари — аҳоли орасида

Янги беморларнинг 219 нафари — хориждан келган (карантин муассасаларидаги фуқаролар).

▪️Кун давомида 3 бемор вафот этди.

Даволанаётган 5085 бемордан 43 нафари — оғир, 7 нафари — ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👆Шоколад тарихи ва замонавий шоколадчилик саноати ҳақида қизиқарли лавҳа

Кўришни тавсия қиламиз!

___________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
⚡️61-ўлим. Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

Жорий йилнинг 10 июль куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 67 ёшли М.Т. (аёл)да “COVID-19” тасдиқланган. Шу куниёқ ўткир нафас етишмовчилиги сабабли беморнинг аҳволи оғир бўлганлиги учун Зангиота юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

🔎 Шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

◾️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистан: Фарғона туманидаги керамика маҳсулотлари заводи

Обновляющийся Узбекистан: Завод керамических изделий в Ферганском районе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Пандемия шароитида меҳнат мигрантлари учун алоҳида эслатмалар

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Черногория Президенти Мило Жукановични миллий байрам – Давлатчилик куни муносабати билан табриклади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Черногории Мило Джукановича по случаю национального праздника - Дня государственности.

#Mirziyoyev #qutlov #Chernogoriya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

🔰 Тошкент вилоятида қатъий КАРАНТИН назорати бошланган

📌Айни вақтда вилоят миқёсида аҳолини касалликдан ҳимоя қилиш ҳамда санитария-эпидемиология назоратини кучайтириш мақсадида карантин талаблари қатъий кучайтирилди, деб хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги ахбарот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аввал хабар берганимиздек, АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирус тарқалишини олдини олиш ва аҳоли саломатлигини таъминлаш юзасидан тизимда олиб борилаётган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.

Карантин чекловларининг оширилганининг сабаблари нимада?

Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси аъзоси Ҳабибулла Оқилов жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️

😷 Карантин чекловлари юмшай бошлагандан кейин касалланиш сони кескин ортиб борди. Ҳозирги кунда клиникаларимизда 5 мингдан ортиқ ўринда коронавирусга чалинган беморлар даволанмоқда. Бу жуда катта рақам. Энди 20 кун уйда ўтирсак, зарарланиш занжирнини уза олсак, койкалардаги беморлар сони ҳам камаяди.

Илгари янги зарарланиш сони асосан чет элдан қайтарилган ватандошларимиз ичидан чиққан бўлса, тенг ярми аҳоли орасида аниқланяпти. Мана шу карантин чораларининг кучайтирилишининг асосий сабабидир».

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#Eksport_
Президентнинг 2020 йил 7 майдаги “Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланган эди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш мақсадида, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК томонидан ушбу рўйхатга озиқ-овқат маҳсулотларини киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва Республика комиссиясига тақдим қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳамда Республика комиссиясининг раҳбари С. Умурзақов томонидан имзоланган 2020 йил 30 июндаги йиғилиш баёнига мувофиқ, мазкур рўйхатга қўшимча равишда мева шарбатлари, консерваланган мева-сабзавот маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари, салқин ичимликлар, пиво, маргарин маҳсулотлари киритилди.

❗️Эндиликда, ушбу маҳсулотларни экспорт қилувчилар ҳам транспорт харажатларини қоплашга субсидия олишлари мумкин.

РЎЙХАТ 👆
10 - 12 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат бўлган ишчи гуруҳ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида хизмат сафарида бўлиб, тадбиркор ва экспортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва юзага келётган масалаларни ҳал этишга қаратилган мақсадли ишларни амалга оширди.

Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Иш жараёнида жойлардаги корхоналар ва объектларга чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг май-июнь ойларида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросининг мониторинги ўтказилди, кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги ўрганилди, долзарб муаммолар аниқланди ва уларни ҳал этиш алгоритмлари ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, аниқланган масалаларни ҳал этишнинг аниқ муддатлари ва тегишли тузилмалар ва ташкилотларни жалб қилган ҳолда ижросига масъул раҳбарлар белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Фарғона вилоятида амалга оширилаётган “Тадбиркор – ислоҳотчи” тизими доирасида тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш натижалари алоҳида кўриб чиқилди. Ушбу ташаббус доирасида минтақадаги 295 та йирик, 1845 та ўрта ва 34573 та кичик корхоналарга республика ва вилоят ишчи гуруҳлари аъзолари, шунингдек, шаҳар ва туманларнинг 4 та сектор раҳбарлари тегишли равишда бириктирилди. Ҳозирги кунга келиб, 5 мингдан ортиқ корхоналар фаолияти ўрганилиб, 500 га яқин муаммоли масалалар аниқланди ва 350 дан кўпроғи тегишли идоралар ва тижорат банкларини жалб қилган ҳолда жойида ҳал этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Россияда ишлаган давр пенсия тайинлашда ҳисобга олинадими?

Амалдаги пенсия қонунчилигига асосан чет элда ишланган даврлар қуйидаги шартларга кўра меҳнат стажига қўшилади:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ягона ижтимоий солиқ тўланган тақдирда.

Чет элда ишлаган даврлар учун ижтимоий солиқлар тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган. Бунда чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов миқдорини мустақил равишда, бироқ йилига Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг тўрт ярим баробари миқдорда белгилаши мумкин.

Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан ягона ижтимоий тўлов тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин:

ҳар ойда ёки ҳар чоракда;

бирйўла – Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч йил мобайнида.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️62-ўлим: Тошкентда коронавирусга чалинган 65 ёшли бемор вафот этди

Учтепа туманида яшовчи 65 ёшли С.Қ.да жорий йил 9 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва ўткир нафас етишмовчилиги билан Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.

У, шунингдек, қандли диабет, гипертония ва жигар циррози касалликлари билан ҳам оғриб келган. Шифохонада беморнинг даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰Органик маҳсулотлар савдо айланмаси 2022 йилда 212 млрд АҚШ долларига етиши прогноз қилинмоқда.

🇺🇿 Жаҳон органик қишлоқ хўжалиги статистикасида Ўзбекистон мева етиштириш бўйича қулай шароитга эга дунёдаги 10 та давлат қаторига киритилган ва республикамиз органик мева ишлаб чиқариш учун қулай ер майдонларига эга экани қайд этилган.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Ўзстандарт» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Тафсилотлар батафсил видеолавҳада.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг