Hudud Inform
8.59K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш учун 500 миллион доллар ажратади

Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати
хабар берди.

Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директор Лилия Бурунчук Ўзбекистон ҳукумати билан Жаҳон банки ўртасидаги мамлакат қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун йўналтириладиган умумий қиймати 500 миллион долларлик қарз битимини имзолади.

Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев, ЖБнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли, шунингдек, банк ва тегишли идоралар вакиллари иштирок этди.

Лойиҳа Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан тегишли равишда 276 миллион ва 224 миллион доллар миқдорида молиялаштирилади.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
❗️Covid-19 коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлили олиш марказлари ҳақида маълумот

Тошкент шаҳридаги санитария-эпидемиология осойишталик марказлари

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
⚡️⚡️Жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Call-марказ ташкил этилган.

Республикадаги барча ОТМларда Call-марказлари фаолияти йўлга қўйилиб, уларда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга жавоб берилмоқда.

Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан вилоятдаги ОТМларнинг Call-марказ рақамлари тақдим этилмоқда:

1. Бухоро давлат университети:

65-2212681
65-2212685
65-2212866
65-2212714
65-2212587
65-2212818
65-2212906
65-2212567
65-2212784
65-2212579

2. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали:

65-2289441
65-2286773
65-2289461
65-2289432
65-2289408

3. Бухоро муҳандислик технология институти:

65-2237402
65-2232883
65-2238684
95-6000250
95-6008292

4. Бухоро давлат тиббиёт институти:

65-2231847
65-2236936
65-2231753
65-2239422
65-2235601
65-2231847

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

❗️Коронавирус бўйича мамлакатдаги вазият.

⚡️Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари, Санитар-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Юсуфалиев.

📌 Дунёда эпидимиологик вазият оғирлашиб бормоқда;

📌 Ўзбекистонда охирги ҳафта ичида касаллар сони уч мингга кўпайган;

📌 Ўзбекистонда охирги ҳафтада ўлим кўрсаткичлари ҳам икки баробарига кўпайган;

📌 Бир кунда тўрт юздан зиёд касал аниқланмоқда.

📌 Агарда фуқарода коронавирус касаллагининг аломати сезилса, дарров ўзи яшайдиган ҳудуддаги поликлиникага мурожаат қилиши керак.

📌 Ҳар битта поликлиникада “Эпид.гуруҳ”лар тузилган;

📌 Мазкур гуруҳ аъзолари бемор аниқланган жойга бориб, касалликнинг шаклигига кўра, уйда даволанишга қолдириш ёки шифохонага ётқизиш бўйича қарорга келади.

📌 Касаллик аломатлари аниқланган беморлар учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшовчилар учун 1105 қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилди;

📌 Республика бўйича 1003 қисқа рақамли Call-марказ фаолият кўрсатмоқда.

📌 Кунига 450-460 та касал аниқланмоқда;

📌 Чет мамлакатлардан келитрилаётган минглаб фуқароларимиз карантин ҳудудларига жойлаштрилиб, тест олинмоқда;

📌Шифохоналарда даволанаётган беморлардан ҳам тестлар олинмоқда;

📌 Бир кунда йигирма беш минггача тест ўтказилмоқда.

📌 Хеч қандай сабабларсиз тест топшириш нотўғри;

📌 Агар касаллик аломатлари бўлса, уйда чиқмасдан Call-марказларига қўнғироқ қилиш ёки поликлиникага мурожаат қилиш керак;
биринчи навбатда беморлардан, карантин ҳудудларида жойлашганлардан ва клиник-эпидимиологик белгилари бўлган шахслардан олинади;

📌 Хеч бир давлат 100 фоиз аҳолини тестдан ўтказа олмайди (Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлатлари тажрибаси).

📌Касаллик сонини ошишини ҳисобга олиб, эндиликда ҳар бир туманда тест олиш масалалси қўйилган;

📌 Тест топшириш тўғрисидаги барча маълумотларни Koronavirus Info телеграм каналидан олишлари мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Мудофаа вазирлиги ахборот хизматининг Марказий ҳарбий округда янги келган муддатли ҳарбий хизматчиларни Ватанга қасамёд қабул қилиш маросимидан фоторепортажи

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️⚡️ИММУНИТЕТНИ КЎТАРИШ ЙЎЛЛАРИ

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Кун.уз мухбири Илёс Сафаров билан интервьюда муҳим тавсиялар берди:

Касалликдан ҳимояланиш учун санитар-гигиеник қоидаларга амал қилишдан ташқари (буларни одамлар ёдлаб ҳам олишди), яна қандай чоралар кўриш лозим? Истеъмол қилиниши керак бўлган маҳсулотлар, овқатланиш қоидалари, керакли дори ва бошқа воситаларни назарда тутяпман.

Албатта, дори-дармон ҳақида гап кетганда фуқаро касаллик юқтирадиган бўлса, ўз ҳудудидаги шифокордан маслаҳат олиши керак. Ўша шифокор билади бемордаги ҳақиқий ҳолатни. Ҳар бир шахс алоҳида индивид.

Лекин биз аниқ биламиз, айтганингиздек, эҳтиёт чоралари ҳақида шунчалик кўп гапирдикки, уни одамлар ёдлаб олди. Эндиликда биз иммунитетни кўтарадиган, инсон иммун тизимини барқарор ушлайдиган воситалар ҳақида кўпроқ маълумот беришимиз керак.

❗️Биз бу борада тажрибамиздан аниқ биламизки, инсон ўз имунитетини мустаҳкамлаши учун тўйиб ухлаши, яхши дам олиш, хотирани жамлаши, ортиқча асабийлашмаслик, тўйиб овқат ейиши (меъёрни бузмаган ҳолда) ва жисмоний машқлар билан шуғулланиши ҳамда зарарли одатлардан (ичкилик, чекиш ва ҳ.к.) воз кечиш керак.

🥃 Яна бир керакли маслаҳат: Ўзбекистондаги ҳар бир майса бу гиёҳ. Буни ҳеч қачон инкор қилиш керак эмас. Ўзбекистон шароитидаги дамламалар, яни у пешоб ҳайдайдиганидан тортиб ўт суюқлигини ҳайдайдиган, ошқозон ичак тизимини яхшиловчи, овқат-ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир қиладиган, қўйингки, ҳар бир касалликда даво ҳисобланади.

🍏 Гиёҳлардан тайёрланган дамламаларни, турли меваларни кўпроқ истеъмол қилиш. Буларнинг барчаси бизнинг иммун тизимимизга ижобий таъсир қилади. Бир нарсани эътибордан четда қолдириш керак эмас, бизда турли гиёҳлардан тайёрланган ва жуда арзон нархда сотиладиган дамлама ва дори воситалари кўп.

💊 Аҳамият берадиган бўлсак, ўсимликлардан тайёрланган воситалар бизнинг амалиётимизда кескин камайиб кетган. Биз асосан кимёвий йўл билан олинган дориларни қабул қиляпмиз. Бу жуда зарарли. Бориб-бориб қайсидир органларимизга албатта зарар етказади.

❗️Шундай экан, биз турли ўсимликлар: наъматакдан тортиб, кийик ўти, маккажўхори туклари, ромашка гули ва айниқса тоғда ўсадиган доривор ўсимликларни истеъмол қилишни канда қилмаслигимиз керак. Имкон қадар кимёвий дори воситалардан фойдаланмайлик.

🍹Инсоннинг ҳатто ичадиган суюқликлари таркибида ҳам дамламалар бўлиши керак.

🌾 Табиат неъматларидан узоқлашмаслик керак. Масалан, исириқ ўсимлигининг ҳам фойдаси жуда катта.

🧆 Бундан ташқари, оддий ёнғоқни олинг, у мия тўқималари фаолиятини яхшилайди. Ўрик ва унинг туршаги юракка дармон.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
👉 иш материаллари билан танишиб чиқиш, изоҳлар бериш;
👉 далиллар келтириш;
👉 ўз илтимосини баён этиш;
👉 ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш;
👉 ўз она тилида сўзлаш ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланиш;
👉 иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят бериш.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган аксарият хизматларни онлайн равишда олиш мумкин, деб хабар берди Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️60-ўлим: Тошкентлик 65 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Олмазор туманида яшовчи М.Х.да сўнгги икки ҳафтада тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик, йўтал кузатилиб, уйида даволанган. Тана ҳарорати тушмагач, "COVID-19" инфекциясига намуна топширган.

🛏 Бемор Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга "COVID-19" инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония, артериал гипертензия ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар 13 мингга яқинлашди

📈 (+142) — Янги касалланишлар: 97 нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 45 нафарикарантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида аниқланган.

⚡️Жами беморлар — 12 997 нафарга етди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Бугун 484 кишида коронавирус аниқланди, 265 нафари — аҳоли орасида

Янги беморларнинг 219 нафари — хориждан келган (карантин муассасаларидаги фуқаролар).

▪️Кун давомида 3 бемор вафот этди.

Даволанаётган 5085 бемордан 43 нафари — оғир, 7 нафари — ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👆Шоколад тарихи ва замонавий шоколадчилик саноати ҳақида қизиқарли лавҳа

Кўришни тавсия қиламиз!

___________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
⚡️61-ўлим. Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

Жорий йилнинг 10 июль куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 67 ёшли М.Т. (аёл)да “COVID-19” тасдиқланган. Шу куниёқ ўткир нафас етишмовчилиги сабабли беморнинг аҳволи оғир бўлганлиги учун Зангиота юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

🔎 Шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

◾️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистан: Фарғона туманидаги керамика маҳсулотлари заводи

Обновляющийся Узбекистан: Завод керамических изделий в Ферганском районе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter