Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Андижон_вилояти

🔰Хўжаобод туманида “Ишга марҳамат моно маркази”нинг қурилиши давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек Хўжаобод туманида “Ишга марҳамат моно маркази”нинг қурилишига старт берилган эди. Ушбу марказнинг асосий вазифалари 23 турдаги касб-ҳунарга 3 та хорижий тилларда ўқитиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, хорижга вақтинчалик кетаётган ва қайтган фуқароларни психологик мослаштириш, тадбиркорлик асослари, бизнес лойиҳа тузишни ўргатиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўқитиш ва тадбиркорликка жалб этиш ҳамда аҳолига юридик хизмат кўрсатишдан иборат бўлади.

Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Мисрда ўзбекистонлик олимнинг араб тилидаги китоби нашр этилди

2020 йил 10 июль куни Тошкент ислом институти ташаббуси билан Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Миродил Ҳайдаровнинг араб тилидаги “Шариат ва Ўзбекистон кодексида Оила ҳуқуқи: ҳанафийлик мазҳаби асосида никоҳ ва талоқ масалалари” номли китобининг онлайн тақдимоти ташкил этилди, дея хабар бермоқда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати.

ZOOM дастури орқали ўтказилиб, 80 дан ортиқ тадқиқотчилар иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, буюк аждодимиз Бурҳониддин Марғилонийнинг тўққиз аср аввал (ҳижрий 573 йил, мелодий 1178 йил апрель ойида) таълиф этган “Ал-Ҳидоя” асаридаги никоҳ ва талоққа оид китоби илк бор Оила кодексидаги моддалар билан араб тилига таржима қилиниб, қиёсий тадқиқ қилиниши диний ва ҳуқуқий соҳадаги янгиликлардан бири бўлди.

Миср Араб Республикасининг “Мактабат Ал-Азҳарийя лит-турос” нашриётида араб тилида чоп этилган ушбу китоб мутахассислар томонидан ҳам катта қизиқишга сабаб бўлди. Жумладан, Шайх Муҳаммад Тавфиқ Рамазон ал-Бутий, Дамашқ университети профессори доктор Бадиъ Саййид ал-Лаҳҳам, Шайх Исмоил Булбул ҳамда юртимиздаги исломшунос олимлар эътирофига лойиқ деб топилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_таълим

Афғонистонлик аёллар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ўрганишади

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва БМТнинг Тараққиёт дастури афғон аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайишини қўллаб-қувватлашга қаратилган чегаралараро ташаббус доирасида улар Ўзбекистонда таълим грантлари асосида таҳсил оладилар. Бу ҳақда БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатдаги ваколатхонаси хабар берди.

Маълумотга кўра, лойиҳанинг мақсади — ўз юртларида таълим ва иш билан таъминлашда эркакларга қараганда номутаносиб тўсиқларга дуч келаётган афғон аёллари учун таълим олиш имкониятларини тақдим қилишдан иборат.

Афғонистонлик аёллар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ўрганадилар ва ўқишни тугатгандан сўнг уларга техник ва касбий таълим тўғрисидаги гувоҳномалар топширилади.

Европа Иттифоқи ушбу ташаббус учун 2 миллион евро миқдорида грант ажратди, лойиҳани БМТТД 2025 йилгача амалга оширилишини таъминлайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати маълумоти

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#тайинлов

Давлат солиқ органлари тизимида тайинловлар

✔️ Давлат солиқ қўмитаси буйруғига кўра;

🔹 Бахтиёржон Деҳқонов Наманган вилояти Учқўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

🔹 Хурсанжон Боратов Фарғона вилояти Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

🔹 Хикматиллохон Сотволдиев Андижон вилояти Шаҳрихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

🔹 Шохрух Азбеков Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⛔️ Давлат хизматлари марказлари стикер бермайди

Республика Махсус комиссияси томонидан транспорт ҳаракатланиши вақтинча чекланиб, карантин жорий этилиши ҳақидаги хабари тарқалганидан сўнг, Давлат хизматлари агентлиги ижтимоий саҳифалари ва телеграм-ботига машиналарга стикер бериш билан боғлиқ саволлар келиб тушиб, аҳоли ўртасида турли англашилмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

❗️ ДХА ахборот хизмати хабар беришича, Махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши ТЎХТАТИЛГАН.

Бугунги кунда ДХАга Давлат хизматлари марказлари орқали стикер бериш ҳақида ҳеч қандай топшириқ белгилангани йўқ.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бугун вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига янги тайинлов амалга оширилди.

Саматов Холмамат Жўраевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан шу кунга қадар Ангор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Турапов Усмон Янгибаевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Турапов Усмон Янгибаевич 1964 йилнинг 19 январида Шўрчи туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: муҳандис-гидротехник.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Бугунги асосий талаб - карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш

Самарқанд вилояти ҳокими Э. Турдимовнинг вилоят аҳлига мурожаати

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️🚖 "Тошшаҳартранс" тасарруфидаги барча автобус саройларида кучайтирилган карантин даврида фақатгина лицензияга эга бўлган йўналишсиз таксилар учун бепул дезинфекциялаш ишлари амалга оширилади.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️(+179) — Тошкентда яна аҳоли орасида касаллик аниқланди

​​⚡️11 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 12206 нафарга етди.

✔️ Янги касалланишлар: 126 нафари — карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар, 30 нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 14 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида (1 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 13 нафари аҳоли орасида), 9 нафар — Навоий вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш рақамларда (инфографика)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

Ангор туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 11 июль куни Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Турапов Усмон Янгибаевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганлиги муносабати билан Ангор тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди.

Шу кунгача вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абдуллаев Шоҳжаҳон Бекмуратович Ангор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Абдуллаев Шоҳжаҳон Бекмуратович 1987 йилнинг 19 январида Олтинсой туманида туғилган. 2009 йилда Термиз давлат университети, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform