Hudud Inform
8.6K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Миллий_кино

Бухорода Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақидаги бадиий фильм суратга олинди

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ўзбек драматургиясининг асосчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақидаги тарихий драмани суратга олиш ишларини бошлашга муваффақ бўлган эди. Ҳозирда эса фильмни суратга олиш ишлари якунланмоқда.

Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ахборот хизмати маълумот берди.

Фильм ХIХ аср охиридан ХХ асрнинг 20-йилларигача бўлган даврни ўз ичига олади. Фильмнинг бадиий моҳияти катта эпизодли хотиралардан иборат бўлиб, улар орқали Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг бутун ҳаёт йўлига чуқур назар солиш мумкин. Фильм ҳақиқий тарихий воқеаларга тўла бўлиб, унда Қўқон мухториятининг мағлубияти, қочқинлар ва ҳарбий тўқнашувлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Бухорода Беҳбудийнинг қамоқдаги сўнгги кунлари, зиндондаги эпизодлари суратга олинади. Бундан ташқари, фильмнинг суратга олиш ишлари Тошкент, Самарқанд ва юртимизнинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Лойиҳа

Болани боғчага жойлаштиришда «льготниклар» камаяди

Илгари ижтимоий тармоқларда болаларни давлат боғчаларига жойлаштиришда бир қатор имтиёзи мавжуд шахсларнинг фарзандларига бериладиган имтиёзлар юзасидан анча норозиликлар учрар эди.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижалари ҳам бундан далолат беради.

ДХА ташаббуси билан эндиликда фақатгина икки турдаги имтиёзлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари ҳамда етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун қолдирилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#Карантин

10 июлдан юртимизда автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича тартиблар жорий этилади. Бу тартиблар нималардан иборат?

‼️Мазкур саволга ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Олим Саидов жавоб берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📣 ЭЪЛОН!

🕥 Бугун соат 16:00 да АОКА анжуманлар залида брифинг бўлиб ўтади

❗️МАВЗУ: Карантин даврида таълим тизимидаги чекловлар, қабул жараёнлари ва соҳага оид бошқа ўзгаришлар

🔘 Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
🔘 Халқ таълими вазирлиги
🔘 Мактабгача таълим вазирлиги

〰️〰️〰️〰️
📹 Онлайн ёритилади👇

🔹 UzReport TV
🔹 https://t.iss.one/aoka_uz

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Контракт пулини тўлаш тизимига ўзгартиришлар киритилдими? Карантин шароитидан келиб чиқиб, молиявий имтиёзлар белгиланганми?

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов АОКА анжуманлар залида ўтказилган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарди:

Контракт миқдори бўйича ҳеч қандай ўзгариш киритилмади. Котракт пули энг кам ойлик миқдорига боғланган. Агар шу боғланиш коэфицциенти ўзгарсагина, контаркт суммаси ўзгариши мумкин.

💰 Ҳозирги контракт базавий миқдори шартли равишда
қўйилган миқдор. У ҳамма харажатларни қоплайдиган миқдор эмас. Бу миқдорнинг ўзи имтиёзли.

❗️Жорий йилдан 10 та ОТМ ўзини ўзи молиялаш тизимига ўтаётган эди. Яъни бу ОТМлар харажатларини қоплаш учун ўзлари контракт миқдорини белгилашлари керак эди. Лекин карантин шароитидан келиб чиқиб, улар шартнома пулини ўзгартирмаслика қарор қилишди. Буям имтиёзлардан бири ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🎓 ОТМларда 1-курслар ўқиши октябрда бошланиши мумкин

Эпидемиологик вазият ўнгланмаса, ОТМга имтиҳонлар сурилиши мумкинми?

Давлат тест маркази директори Маджит Каримов:

Бу жараённи олдиндан айтиб бўлмайди. Тест — ОТМга кириш учун ўтказиладиган синов. Юқори курсларнинг дарсини вақтлироқ бошлаш мумкин. 1-курсларни октябрда бошлаш мумкин. Республика махсус комиссияси вазиятга қараб таклифлар асосида қарор қабул қилади.

ОТМга тест синовларисиз қабул қилиниши мумкин эмас. Комиссия қарори билан якуний хулоса маълум қилинади.

〰️〰️〰️〰️

🎓 В ВУЗах первокурсники могут начать обучение в октябре

Если эпидемиологическая ситуация не улучшится, можно ли сдвинуть дату экзаменов в ВУЗах?

Маджит Каримов, директор Государственного центра тестирования:

Это невозможно предсказать. Тестирование является вступительным экзаменом в ВУЗы. Занятия студентов старших курсов можно начать пораньше. Занятия первокурсников могут начаться в октябре. Специальная Республиканская комиссия примет решение на основании предложений в зависимости от сложившейся ситуации.

Без проведения тестирования невозможно поступить в ВУЗ. Окончательное решение будет принято решением комиссии.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Вилоят ҳокими оғир дамларда туман(шаҳар) ҳокимликлари Ахборот хизматлари фаоллашиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.

- Тарқалаётган танқидий руҳдаги ёки ёлғон хабарларга вазият бўйича матбуот котиблари ўз вақтида муаммони барвақт ўрганиб, жамоатчиликка етказиши зарур, - деди вилоят раҳбари.

- Шунингдек, ҳудудингизда соҳалар кесимида ёритилиши керак бўлган қанчадан-қанча янгиликлар бор. Аммо, 3-4 та туман(шаҳар)ларнинг Аҳборот хизматлари фаол. Қолганлари ҳам уйғониши керак. Президентимиз қарори(№ПҚ-4366)да белгиланган мақсад ва вазифаларингизни унутиб қўйманг!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Корея Республикасига ишга борган фуқаролардан бирида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати

Корея Республикасининг Квангянг шаҳрида 34 ёшли Ўзбекистон фуқаросида янги турдаги коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати аниқланган.

2018 йилдан буён Квангянг шаҳридаги «Doowon Corporation» корхонасида ишлаб келган ҳамюртимиз меҳнат таътили вақтида Ўзбекистонга келиб, жорий йилнинг 6 июль куни чартер рейс орқали Корея Республикасига учиб кетган эди.

Жорий йилнинг 7 июль куни Инчхон халқаро аэропортига учиб борган ҳамюртимиз тест топшириш учун аэропортдан тиббиёт марказига, шундан сўнг ўзини ўзи изоляция қилиш манзилига борган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси ва Квангянг шаҳрининг Соғлиқни сақлаш бошқармаси назоратида бўлган Ўзбекистон фуқароси шифохонага ётқизилган. Даволанишнинг тахминий даври 10-14 кунни ташкил этади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари коронавирус пандемияси юзасидан юртдошларимизга МУРОЖААТ йўллади

@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг жанубий ва шарқий музофотларида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва вайронагарчиликлар юзага келгани муносабати билан ХХР Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этиб, жароҳат олганларга саломатлик тилади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Председателю КНР Си Цзиньпину в связи с масштабными наводнениями в южных и восточных провинциях страны, приведшими к многочисленным человеческим жертвам и значительным разрушениям.
Глава нашего государства выразил слова сочувствия семьям погибших, а также пожелания скорейшего выздоровления пострадавшим.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Xitoy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Темирйўл атрофи ободми?

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати шу мавзуда видеолавҳа
тақдим этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️52-ўлим. Навоийлик бемор коронавирусдан вафот этди

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи 55 ёшли Ж.Ў. (эркак киши) 6 июль куни “COVID-19” инфекциясига намуна топширган, шу куни Зарафшон шаҳридаги шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.

🔎Унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси ташхиси қўйилган. У гипертония касаллиги, артериал гипертензия, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, семизлик каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

◾️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔺2020 йил 10 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 723 (+159) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 78 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 29 нафари Тошкент шаҳрида, 10 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Хоразм вилоятида ҳамда яна 5 нафари Жиззах вилоятида аҳоли орасида, 17 нафари Навоий вилоятида ва 15 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 7 287 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 4 384 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Фанлар академияси Математика институти

Обновляющийся Узбекистан: Институт математики Академии наук

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Эпидемияларга қарши кураш қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик бор

📌Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш фуқароларга 4 млн 460 минг сўмадан 6 млн 690 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 6 млн 690 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

📌 Агар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса:
👉 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима;
👉 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
👉 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
👉 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бугун, 10 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Президент фармон ижроси юзасидан

🕙 11:00 Адлия вазирлиги

Спикер: Баҳром Қўчқоров – вазири ўринбосари

📣 Коронавирус ва карантин чекловлари

🕙 11:30 Транспорт вазирлиги

Спикер: Наврўз Ашурматов – матбуот котиби

🕙 12:30 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Ҳабибулла Оқилов – штаб аъзоси

🕙 15:00 Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси

Спикер: Нурмат Отабеков – инспекция раҳбари

📣 «Сардоба» талофатларини бартараф этиш

🕙 16:00 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Спикер: Самандар Ҳикматуллаев – ахборот хизмати раҳбари ўринбосари

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 10 июля, в штабе АИМК:

📣 Об исполнении Указа Президента Республики Узбекистан

🕙 11:00 Министерство юстиции Узбекистана

Спикер: Бахром Кучкаров – заместитель министра

📣 По вопросам, связанным с коронавирусной инфекцией

🕙 11:30 Министерство транспорта

Спикер: Навруз Ашурматов – пресс-секретарь

🕙 12:30 Штаб по боьбе с коронавирусом

Спикер: Хабибулла Акилов – член штаба

🕙 15:00 Государственная инспекция санитарно-эпидемиологического надзора

Спикер: Нурмат Атабеков – начальник инспекции

📣 О работе по устранению последствий наводнения в «Сардобе»

🕙 16:00 Министерство по чрезвычайным ситуациям

Спикер: Самандар Хикматуллаев – заместитель начальника информационной службы МЧС

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

Тадбиркорлар қўллаб қувватланмоқда

♻️Қуйи Чирчиқ туманидаги Бош вазирнинг тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан тадбиркорлар муаммолари ўрганилди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform