Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
⚡️Қашқадарё Россияга 4 тонна сариқ тарвуз экспорт қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

🔰 Ангор туманида ёшлар бандлигини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ёш йигит-қизларнинг ҳунар эгаллашлари ва тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда, деб хабар берди Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

“Ангор Сурхон томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятида ҳам тадбиркор Ойбек Каримов раҳбарлигида 20 нафардан ортиқ ёшларга темирчилик чир-асрорлари пухта ўргатиб келинмоқда. Мазкур корхона ўз фаолиятини бошлаган 2019 йилда 2 та иш ўрни яратилган бўлса, бугунги кунда бу ерда 10 нафар ёш фаолият юритмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️40-ўлим: Навоийда 38 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Навоий шаҳрида яшовчи Х.Ш. 2 июль куни "COVID-19" инфекциясига намуна топширган ва унда касаллик тасдиқланган. Бемор шу куни вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга коронавируснинг оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама зотилжам, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси асорати билан кечган. Беморда гипертония 3-даража, артериал гипертензия 2. хавф – III, семизликнинг 1-даражаси каби ҳамроҳ касалликлари бўлган. У 2019 йилдан буён гипертония касаллиги билан назоратда турган.

6 июль куни беморнинг аҳволи ўта оғирлашган.

▪️Реанимацион муолажаларига қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шишидан вафот этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати "ҳокимлик соати"дан видеолавҳа тақдим этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Соғлиқни_сақлаш

ЮРТИМИЗГА КОРОНАВИРУС БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРНИ ТРАСПОРТИРОВКА ҚИЛИШ УЧУН 15 та МАХСУС РЕАНИМОБИЛЛАР ОЛИБ КЕЛИНДИ

Келтирилган янги махсус реанимобиллар эса беморларни транспортировка қилиш соҳасидаги камчиликларни тўлиқ бартараф қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Эътиборли жиҳати, ушбу реанимобиллар дефибриллятор, ЭКГ ва сунъий нафас бериш аппаратлари, дори-дармонлар каби барча керакли воситалар билан жиҳозланган бўлиб, беморни бир манзилдан тиббиёт муассасасига етказиб боргунча унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини беради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Маҳалла

📥 АОКА штабига келиб тушган саволга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаеванинг жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Мен ҳозир бола тарбияси билан боғлиқ таътилдаман. Болам 8 ойлик бўлди. Уйда қайнотам ва қайнонам ҳам пенсия олади. Менга 2 ёшгача болам учун пул бериладими?

Фуқароларнинг бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли Қарорига илова қилинган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгилаб берилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 307-сонли қароига биноан “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом”га тегишли ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, бундан буён нафақа ва моддий ёрдам олиш учун бир оила таркибига улар билан биргаликда яшайдиган болаларнинг бобо-бувилари киритилмайди. Аниқроқ айтганда, оила даромадаларини аниқлашда уларнинг пенсия маблағлари ҳисобга олинмайди.
Шу боис оилангиз таркибида пенсионер фуқаролар бор-йўқлигидан қатъи назар, сиз ўзингиз яшаб турган фуқаролар йиғинига 2 ёшга тўлмаган фарзандингиз учун нафақа олиш мақсадида мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Адлия_вазирлиги

Табиий офатдан жабрланган фуқароларнинг 18 турдаги ҳужжати бепул тикланиши мумкин

Лойиҳада нималар назарда тутилган?

Қарор лойиҳасида тўловлардан озод қилинадиган 18 турдаги ҳужжатлар рўйхати тасдиқланиши назарда тутилмоқда.

Хусусан: туғилганлик, никоҳ тузилган (ажралган)лик ва ўлим ҳақида гувоҳномалар; Ўзбекистон Республикаси фуқароси ID-картаси ва хорижга чиқиш биометрик паспорти, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаро идентификация ID-картаси; давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома); ҳарбий гувоҳнома ва заҳирадаги офицернинг гувоҳномаси; транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаси; ҳайдовчилик гувоҳномаси; нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликати ва реестрдан кўчирма; кўчмас мулк объектларининг кадастр паспорти ва бошқалар.

Бундан ташқари, мазкур ҳужжат лойиҳасида фавқулодда вазиятлар, шунингдек, маиший тусдаги офатлар юз бергани ҳолатлари Ўзбекистон ҳудудида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тасдиқланиши, агарда бундай ҳолатлар хорижий давлатлар ҳудудида юз берган тақдирда, ўша хорижий давлат ваколатли идорасининг ёки Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларидан олинадиган маълумотнома асосида тасдиқланиши белгилаб қўйилмоқда.

Ушбу ҳужжатнинг қабул қилинишини фуқароларимизни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан янада қўллаб-қувватлаш ва ҳимоялаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг яққол намунаси сифатида кўриш мумкин.

Адлия вазирлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, лойиҳанинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

Сурхондарё вилоятида карантин зонаси ва махсус шифохона қурилиши жадал давом этмоқда

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
хабар қилади.

Термиз туманининг Қорахон маҳалласида бошланган 1000 кишини қабул қилишга мўлжалланган карантин зонаси ҳамда 100 ўринли махсус шифохона қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Умумий майдони 15 гектарни ташкил қиладиган ушбу комплексда шифокорларга алоҳида хона, жарроҳлик, жонлантириш бўлимлари, муолажа хоналари, тиббиёт бўлимларидан ташқари карантин ҳудудига келтириладиганлардан шу ернинг ўзида таҳлил олиш учун лаборатория, дорихона, ошхона, кир ювиш бўлими, утилизация бўйича алоҳида жой ҳам қурилмоқда.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида рўй берган табиий офат туфайли кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига самимий таъзия изҳор қилиб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда шифо топишини тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев направил Премьер-министру Японии Синдзо Абэ соболезнования в связи с человеческими жертвами в результате стихийного бедствия в префектурах Кумамото и Кагосима.
Глава нашего государства выразил слова искреннего сочувствия родным и близким погибших, пожелал скорейшего выздоровления пострадавшим.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Yaponiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Пойтахтимиз кўчалари, марказий ва ички йўлларни таъмирлаш ишлари яна авж олди.

Бу хақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ведиолавҳа тақдим қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform