Hudud Inform
8.64K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Андижон_вилояти

Асака деҳқон бозори раҳбари тадбиркорларни ахлоқсиз сўзлар билан ҳақоратлагани ҳамда фуқаролар томонидан бозор ҳудудида тартиб ўрнатилишини сўраб 2020 йил 5 июль куни ижтимоий тармоқларда қилган мурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу муаммоли вазият юзасидан Андижон вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг кўрсатмасига асосан Андижон вилоят ҳокимлиги, Асака туман ҳокимлиги, Андижон вилояти бозорлар уюшмаси ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ишчи гуруҳ томонидан Асака туманидаги марказий деҳқон бозорида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ тадбиркорлар томонидан Асака тумани деҳқон бозори бузилмаслиги ҳамда бозор раҳбарини ишдан олинишини сўраб ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Асака деҳқон бозори раҳбари лавозимида ишлаб келган Равшанбек Мамаюсупов тадбиркорлар билан бўлган суҳбатда уларни ҳақорат қилганлиги аниқланди.

Фуқаро Равшан Мамаюсуповга тегишлилиги айтилаётган ахлоқсиз сўзлар ишлатилган овозли хабар юзасидан ҳозирда Асака туман прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Асака тумани деҳқон бозори раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Р.Мамаюсуповнинг фаолиятида йўл қўйган камчиликлари, бозор ҳудудидаги тартибсизликлар ҳамда тадбиркор ва фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқишдаги сусткашлиги учун Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Андижон вилоят бозорлари ва савдо комплекслари уюшмасининг 2020 йил 3 июлдаги 04-сонли ҳамда Асака туман ҳокимлигининг 2020 йил 3 июлдаги 7-сонли йиғилиш баёнига кўра Асака дехқон бозорига Шахобиддин Юсупов вақтинчалик раҳбар лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир тижорат банки ўз иш услубини ўзгартирмас экан, биз қўйилган вазифаларни бажара олмаймиз

Шавкат Мирзиёев: Пока каждый коммерческий банк не изменит стиль работы, мы не сможем выполнить стоящие перед нами задачи


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Долзарб

“Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати
хабар берди.

Қарорга мувофиқ, кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

• Транспорт вазирлиги – I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар бўйича;

• Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – кичик ҳажмли кемалар бўйича;

• Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари – ўзига тегишли I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар ҳамда кичик ҳажмли кемалар бўйича;

• I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар ва (ёки) кичик ҳажмли кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият бўйича берилган лизензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилади.

Қарор билан Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шартнома асосида амалга оширилади.

Талабгор кема ҳайдовчиси гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар (тест синовлари, суҳбат (билет асосида), кемани бошқариш бўйича амалий имтиҳон) топширади.
Имтиҳонлар натижалари бўйича талабгорларга кема ҳайдовчиси гувоҳномалари берилади.
Гувоҳномалар ваколатнома (ишончнома) билан берилмайди ҳамда у берилган кундан бошлаб 10 йил муддатга амал қилади.

Қарорга мувофиқ
, аввал берилган кема ҳайдовчиси гувоҳномалари 2020 йил 31 декабрга қадар ҳақиқий ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Ўзбекистон_Корея

▫️Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Сеулга ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Канг Гён Хва билан учрашди.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати
маълумот берди.

Ҳукумат ва вазирлар даражасида икки томонлама тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Улар орасида Ўзбекистон ва Корея Бош вазирлари ўринбосарларининг 3–чи йиғилиши, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги 10-чи йиғилиши, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокидаги бизнес – форуми ҳам бор.

Учрашув чоғида икки томонлама шерикликнинг кенг кўламли масалалари, шунингдек, устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Шавкат Мирзиёев банк тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

❗️ 2025 йилга қадар банк активларида хусусий сектор улуши 15 фоиздан 60 фоизга оширилади. Бу 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси доирасида амалга оширилади.

🔹 Ҳозирда 6 та тижорат банки (“Ипотекабанк”, “Саноатқурилишбанк”, “Туронбанк”, “Асакабанк”, “Алоқабанк” ва “Агробанк”) молиявий диагностика, истиқболли стратегияларни ишлаб чиқиш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни бошлаган.

⚡️ Банкларни трансформация қилиш ишларини фаоллаштириш мақсадида:

банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни хатловдан ўтказиш;

Марказий банк ҳузуридаги Қайта тайёрлаш корпоратив марказида аввало жойлардаги банк ходимлари учун ўқув дастурларини ташкил этиш топширилди.

🔹 Кредит портфели ва банк лойиҳалари сифати оширилади

❗️ Стресс-тестлар натижаларига кўра, муаммоли кредитлар улуши 2,2 фоиздан йил якунига қадар 8 фоизга етиши мумкинлиги, бу эса банк тизими учун жиддий хатар экани қайд этилди.

✔️ Шу муносабат билан муаммоли кредитларни ҳудудлар кесимида батафсил таҳлил қилиб, кредит портфели сифатини сақлаб қолиш бўйича таъсирчан механизм ишлаб чиқилади.

⚡️ Марказий банк барча тижорат банклари кредит портфеллари хатловдан ўтказилгач, қийин аҳволга тушиб қолган ҳар бир мижознинг молиявий имкониятларини тиклаш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ Президент барча тижорат банклари раислари коррупцияга чек қўйиш, комплаенс-назорат каби таъсирчан механизмларни жорий қилиш бўйича қатъий чоралар кўриши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

❗️ Давлат активлари бор тижорат банкларида ҳукуматдан олинган маблағлар ҳиссаси ҳамон юқорилиги танқид қилинди. Хусусан, бундай кредитлар улуши Қишлоқ қурилиш банкда 41 фоизни, Ипотека банкда 32 фоизни ташкил этади.

🔹 Ўтган йили банкларга давлат кафолати остида қарийб 600 миллион долларлик кредит линиялари жалб қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 570 миллион долларни ташкил қилади.

🔹 Аҳолининг жамғарма ва муддатли депозитлари улуши йирик банкларда ўртача 5 фоизни ташкил этади.

⚡️ Банкларга давлат кафолати остида кредит линияларини жалб қилиш амалиёти тўхтатилади.

🔵 “Ҳар бир банк ўз бизнесини мустақил равишда ўзи тортиши керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам реформирования банковской системы

❗️ До 2025 года доля частного сектора в банковских активах будет увеличена с 15% до 60%. Это предусмотрено в рамках Стратегии реформирования банковской системы на 2020-2025 годы.

🔹 В настоящее время 6 коммерческих банков ("Ипотекабанк", "Саноаткурилишбанк", "Туронбанк", "Асакабанк", "Алокабанк" и "Агробанк") начали сотрудничество с международными финансовыми институтами в вопросах финансовой диагностики, разработки долгосрочных стратегий и приватизации.

⚡️ В целях активизации трансформации коммерческих банков поручено:

провести инвентаризацию несвойственных банкам функций;

организовать учебные программы в Корпоративном центре переподготовки при Центральном банке, в первую очередь для банковских сотрудников на местах.

🔹 Качество кредитного портфеля и проектов банков будет повышаться

❗️ Результаты стресс-тестов показали, что к концу текущего года доля проблемных кредитов может увеличиться с 2,2% до 8%, что является серьезным вызовом для банковской системы.

✔️ В связи с этим будут проанализированы проблемные кредиты в разрезе регионов и создан действенный механизм для сохранения качества кредитных портфелей.

⚡️ После инвентаризации кредитных портфелей банков Центробанк разработает конкретные меры для восстановления финансовых возможностей каждого клиента, оказавшегося в сложной ситуации.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ Президент подчеркнул необходимость принятия председателями банков жестких мер по искоренению коррупции, внедрению комплаенс-контроля и других действенных механизмов.

❗️ Подвергнут критике тот факт, что в коммерческих банках с государственными активами все еще высока доля средств, полученных от правительства. В частности, доля таких кредитов составляет 41% в "Кишлок курилиш банке", 32% в "Ипотекабанке".

🔹 В 2019 году под государственную гарантию привлечены кредитные линии на сумму около 600 млн. долл., в текущем году данный показатель составит 570 млн. долл.

🔹 Доля сбережений и срочных вкладов населения в крупных банках составляет в среднем 5%.

⚡️ Практика по привлечению под государственную гарантию кредитных линий в банки будет прекращена.

🔵 Шавкат Мирзиёев подчеркнул: «Каждый банк должен вести свой бизнес самостоятельно».

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари мактаби

Обновляющийся Узбекистан: школа информационных технологий имени Мухаммада аль-Хорезми


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Эртага, 8 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Ташкент – Сеул – Тошкент
Минск – Тошкент – Минск

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент-Истанбул-Тошкент чартер рейси амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔺2020 йил 7 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10459 (+97) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 35 нафари Карантин марказидаги
фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 59 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6690 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3732 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сонли Фармони билан тасдиқланган “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш юзасидан Пискент тумани маҳаллаларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Кеча "Ёшлар боғи"да бу борадаги устувор вазифалар ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

📌 Унда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли жорий этилишига ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш масалалари муҳокама этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:

👉 шартли ҳукм қилинганларга нисбатан – синов муддати тугаган кундан бошлаб;

👉 мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;

👉 жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин – 1 йил ўтгач;

👉 озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин – 2 йил ўтгач;

👉 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 4 йил ўтгач;

👉 5 йилдан ортиқ, лекин 10 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 7 йил ўтгач;

👉 10 йилдан ортиқ, лекин 15 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 10 йил ўтгач.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
✈️Ташқи меҳнат миграция ахборот хизматининг хабарига кўра Корея Республикасидан таътилга келган фуқароларнинг учинчи гуруҳи чартер рейс орқали Сеулга учиб кетди.

🚫Корея Республикасида ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган кўплаб фуқаролар пандемия сабабли мамлакатлар ўртасида авиақатновларнинг вақтинча тўхтатилиши оқибатида иш жойига қайтиб кета олмаётган эди.

✈️Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан олиб борилган музокаралар натижасида меҳнат таътилига келган фуқаролардан 60 нафари жорий йилнинг июнь ойида жўнатилган эди. Куни кеча ана шундай фуқаролардан яна 45 нафари чартер рейс орқали учиб кетди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 чақалоқларни эмизиш жараёнига қандай таъсир қилади?

👶🏻 Хавфсиз эмизиш бўйича оналарга кўрсатма

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_суд

ШАҲБОЗ АМОНОВНИНГ ИШИГА ОИД

2020 йил 3 июлда YouTube тармоғида Инобат Нарзуллаева томонидан эълон қилинган мурожаат юзасидан Олий суд ахборот хизмати
маълумоти

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг 2017 йил 6 мартдаги ҳукмига кўра, Ш. Амоновга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 1-қисми ва 166-моддаси 1-қисми билан Жиноят кодексининг 59- , 60-моддалари тартибида 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг 2019 йил 17 сентябрдаги ажрими билан ўталмай қолган 2 йил 6 ой 16 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан шу муддатга ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.

Ажрим нусхаси Кармана тумани ИИО пробация гуруҳи томонидан 2019 йил 1 августда ҳисобга олиниб, шу куннинг ўзида Ш. Амоновга суд ҳукми, жазо ўташ тартиблари ва инспекция талаблари тушунтирилиб, профилактик суҳбат ўтказилган ҳамда жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 46-моддаси (ахлоқ тузатиш ишлари) 4-қисмига асосан ахлоқ тузатиш ишлари жазосини суднинг ажрими билан оғирроқ жазога алмаштирилиши тўғрисида расман огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан маҳкум Ш. Амонов ижтимоий меҳнатга нисбатан бўлган муносабати ижобий томонга ўзгармаганлиги, ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажармаганлиги сабабли Навоий вилоят ИИБ Пробация бўлими бошлиғи томонидан жиноят ишлари бўйича Кармана туман судига тақдимнома киритилган.

Навоий вилоят ИИБ Пробация бўлими бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилиб, жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг 2020 йил 26 майдаги ажрими билан шу суднинг 2017 йил 6 мартдаги ҳукмига кўра тайинланган жазонинг ўталмай қолган 2 йил 26 куни Жиноят кодексининг 46-моддаси 4-қисмига асосан худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган.

Бундан ташқари, Кармана туман ИИБ ТБ терговчиси Б. Ҳамдамовнинг қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисми “б” банди ҳамда 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган Ш. Амоновга нисбатан 2020 йил 24 июнь куни қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Times.uz
❗️«Абу Сахий» бозори ёпилди, бир неча ходимларда коронавирус аниқланди

6 июль куни Чилонзор туманида жойлашган "Tashkent Trade Center" (Абу Сахий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва бу ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан коронавирус инфекциясига намуна олинди.

🧪 Тест таҳлиллари натижасига кўра, бир неча ходимларда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.

Туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари хулосасига кўра, савдо маркази профилактика тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#Спорт

Россиянинг Қозон шаҳрида I Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларини ўтказиш масалаларига бағишланган видеоконференция ўтказилди

Унда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда вазирликнинг масъул ходимлари қатнашди, дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Россиядаги мавжуд санитария-эпидемиологик вазият туфайли айни пайтда илк маротаба ташкил этилаётган спорт ўйинларини 2020 йил 4 сентябрдан 11 сентябргача ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

I Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларида спортнинг 22 тури бўйича беллашувлар ўтказилади. Спортчилар беллашувларда 284 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришади.

Мусобақаларда 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этади. Ҳозирча спорт ўйинларида МДҲга аъзо 7 мамлакатдан минг нафардан зиёд делегатлар қатнашиши кутилмоқда.

Ўйинлар Қозон шаҳрининг 14 та спорт иншоотида бўлиб ўтади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Жиззах_вилояти

Жиззах шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинди

Жиззахда шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати
хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, сўнгги кунларда Жиззахда коронавирус инфекциясининг кўпайганлиги туфайли ҳудудда вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида йўлланма асосида шаҳар ҳокими Акбар Шукуров топшириғи билан ҳокимлик ходимлари COVID-19 тестидан ўтказилган.

Ўтказилган тест натижаларига кўра, Жиззах шаҳар ҳокимлиги ходимлари ва раҳбариятидан коронавирус инфекцияси аниқланмаган.

Аммо «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази» Жиззах шаҳар бўлимининг 1 нафар ходимида COVID-19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази» Жиззах шаҳар бўлими ва шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинган.

Айни пайтда ҳокимлик ходимлари ўз ишларини масофадан туриб давом эттирмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📰 Бугунги кун талабига мослашаётган босма нашрлар ижтимоий тармоқларда фаоллашиб, янгиликларни тезкор ва қизиқарли шаклда етказиб беришда замонавий медиаресурслар билан беллашмоқда.

❗️ Шундай нашрлар орасида “Янги Ўзбекистон” газетаси ҳам бор. Кундалик хаётимизда аҳамиятли бўлган барча долзарб хабарлардан хабардор бўлай десангиз, газетанинг Telegram каналига уланинг!

👉 "Янги Ўзбекистон" каналига уланиш

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

📚Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ташаббуси билан Тошкент вилоят хокимлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Тошкент Давлат аграр университети, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан ҳамкорликда Бўстонлиқ тумани "Пском" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган, таълим тожик тилида олиб борилаётган 45-умумтаълим мактаб ўқувчилари, ўқитувчилари ва ота-оналари иштирокида “КИТОБ – МИЛЛАТНИНГ МАДАНИЙ ВА МАЪНАВИЙ МЕРОСИ” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform