Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
⚡️ Ҳудудлар тоифалари янгиланди.

🟥🟨🟩 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ахборот хизмати туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхатини эълон қилди (04.07.2020 йил ҳолатига).

❗️Ушбу тоифаланишга кўра, Республикадаги 28 та туман ва шахарлар “Қизил” ҳудудга, 57 таси “Сариқ” ҳудудга ҳамда 118 та туман ва шаҳарлар эса “Яшил” ҳудуд тоифасига киритилди.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

⚡️ Пересмотрены уровни карантина в районах и городах.

🟥🟨🟩 Пресс-служба Агентства санитарно-эпидемиологического благополучия опубликовала список «красных», «желтых» и «зеленых» зон в разрезе районов и городов (по состоянию на 04.07.2020 год).

❗️ 28 районов и городов внесены в "красную", 57 - в "желтую", а также 118 - в "зеленую" зону.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади?

🧮 Агар алимент тўловчи ишламайдиган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.

📌 Агар қарзни бундай белгилаш тарафлардан бирининг манфаатларига жиддий путур етказса, манфаатларига путур етказилган тараф судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

💰 Суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни инобатга олиб, қарзнинг пул билан тўланадиган қатъий суммасини белгилаши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#Ichki bozor_

Биржада пахта ёғи ва шакар савдоси натижалари бўйича маълумот:

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада (29 июнь - 5 июль) "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг савдо платформаларига   3 710,0 тонна пахта ёғи қўйилган ва улардан 1 495,0 тоннаси, яъни 40,3% сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 53 та харидор иштирок этган.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 216,8 минг сўмдан 9 343,5 минг сўмгача, яъни 1,4% га кўпайган Ҳафта якунларига кўра, 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 3,6% га кўпайиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 9 325,8 минг сўмни ташкил этган.

Шакар

Ҳафта давомида биржа савдоларига 4 744,0 тонна шакар қўйилган ва улардан 588,0 тоннаси, яъни 12,4% сотилган.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 850,0 минг сўмдан 5 823,1 минг сўмгача, яъни 0,5% га камайган. Ўтказилган биржа савдолари натижасида шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи аввалги ҳафтага нисбатан 0,3% га пасайиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 5 823,9 минг сўмни ташкил этган.

_____________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқотда уни юбилей билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар тилади.
Элбошининг замонавий Қозоғистонни барпо этишдаги тарихий роли ва халқаро ҳамжамиятнинг кенг эътирофига сазовор бўлган ташаббуслари алоҳида қайд этилди.
Мулоқот чоғида етакчилар икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик қатор долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в телефонном разговоре с Первым Президентом Казахстана Нурсултаном Назарбаевым тепло поздравил его с юбилеем, искренне пожелав доброго здоровья, благополучия и новых успехов.
Особо подчеркнуты историческая роль Елбасы в становлении современного Казахстана и его инициативы, получившие международное признание.
Лидеры также обсудили ряд актуальных вопросов двусторонней повестки и международной политики.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Ўзгараётган Деҳқонобод»

Видеоблогер Умид Нормуродов муаллифлигидаги видеоролик Деҳқонобод туманида рўй бераётган ўзгаришларга бағишланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Қутқарувчиларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлигини мустаҳкамлаш бўйича машғулот ўтказилди

🚒 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, фавқулодда вазиятлар оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш, содир бўлиши мумкин бўлган катта ва ўзига хос ёнғинларни ўчиришда кутилмаган ҳодисалар ва хавфларга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёр бўлиш ўз ўрнида махсус билим ҳамда кўникмаларни талаб этади.

📌 Айни мақсадда, Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига қарашли 2-сон ёнғин қутқарув қисми ҳудудида ўқув машғулоти ўтказилди. Унда вилоят ФВБ ҳамда унинг таркибий бўлим бошлиқларидан иборат жами 65 нафар шахсий таркиб иштирок этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 “Тошшаҳартрансхзимат” АЖ ўз тасарруфидаги автобус йўналишлари ва шоҳбекатларда дезинфекция ишлари янада кучайтирилди, деб хабар берди Транспорт вазирлигининг ахборот хизмати

🚌 “Тошшаҳартрансхзимат” АЖ томонидан йўналишларда ҳаракатланаётган автобуслар салонларида санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш юзасидан кучайтирилган назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

😷 Жамият раҳбарларидан иборат махсус ишчи гуруҳлар шоҳбекатларда бўлиб, дезинфекция жараёнларини кузатишмоқда. Ҳайдовчи ва чиптачиларнинг карантин талабларига қай даражада амал қилаётгани, тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминланганлик даражасини ўрганмоқдалар.

📌 Белгиланган карантин меъёрларга амал қилмаган ишчиларга нисбатан жарима чоралари қўлланилмоқда. Хусусан, йўналишларда тиббий ниқоб ва қўлқопсиз юрган ҳайдовчи ва чиптачилар ойлик маошлари ҳисобидан 10 фоиз, ушбу ҳолат иккинчи маротаба такрорланганда эса 50 фоизгача жаримага тортилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❇️ Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати вилоятда ободонлаштириш ва қуриш ишлари ҳолати бўйича видеолавҳа тақдим этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев банк секторини трансформация қилиш жараёнлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.
Бу жараённи фаоллаштириш, банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни хатловдан ўтказиш, банкларнинг кредит портфели ва лойиҳалар сифатини ошириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди.
Банклар молиявий ресурсларни давлат ёрдами ва кўмагисиз, мустақил жалб қилишлари зарурлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам трансформации банковского сектора.
Указано на необходимость ускорения этого процесса, инвентаризации не свойственных банкам функций, повышения качества их кредитного портфеля и проектов.
Подчеркнута необходимость самостоятельного привлечения коммерческими банками финансовых ресурсов без государственной поддержки.

#Mirziyoyev #yigilish #banklar #transformatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Андижон_вилояти

Асака деҳқон бозори раҳбари тадбиркорларни ахлоқсиз сўзлар билан ҳақоратлагани ҳамда фуқаролар томонидан бозор ҳудудида тартиб ўрнатилишини сўраб 2020 йил 5 июль куни ижтимоий тармоқларда қилган мурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу муаммоли вазият юзасидан Андижон вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг кўрсатмасига асосан Андижон вилоят ҳокимлиги, Асака туман ҳокимлиги, Андижон вилояти бозорлар уюшмаси ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ишчи гуруҳ томонидан Асака туманидаги марказий деҳқон бозорида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ тадбиркорлар томонидан Асака тумани деҳқон бозори бузилмаслиги ҳамда бозор раҳбарини ишдан олинишини сўраб ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Асака деҳқон бозори раҳбари лавозимида ишлаб келган Равшанбек Мамаюсупов тадбиркорлар билан бўлган суҳбатда уларни ҳақорат қилганлиги аниқланди.

Фуқаро Равшан Мамаюсуповга тегишлилиги айтилаётган ахлоқсиз сўзлар ишлатилган овозли хабар юзасидан ҳозирда Асака туман прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Асака тумани деҳқон бозори раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Р.Мамаюсуповнинг фаолиятида йўл қўйган камчиликлари, бозор ҳудудидаги тартибсизликлар ҳамда тадбиркор ва фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқишдаги сусткашлиги учун Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Андижон вилоят бозорлари ва савдо комплекслари уюшмасининг 2020 йил 3 июлдаги 04-сонли ҳамда Асака туман ҳокимлигининг 2020 йил 3 июлдаги 7-сонли йиғилиш баёнига кўра Асака дехқон бозорига Шахобиддин Юсупов вақтинчалик раҳбар лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир тижорат банки ўз иш услубини ўзгартирмас экан, биз қўйилган вазифаларни бажара олмаймиз

Шавкат Мирзиёев: Пока каждый коммерческий банк не изменит стиль работы, мы не сможем выполнить стоящие перед нами задачи


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Долзарб

“Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати
хабар берди.

Қарорга мувофиқ, кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

• Транспорт вазирлиги – I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар бўйича;

• Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – кичик ҳажмли кемалар бўйича;

• Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари – ўзига тегишли I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар ҳамда кичик ҳажмли кемалар бўйича;

• I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар ва (ёки) кичик ҳажмли кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият бўйича берилган лизензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилади.

Қарор билан Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шартнома асосида амалга оширилади.

Талабгор кема ҳайдовчиси гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар (тест синовлари, суҳбат (билет асосида), кемани бошқариш бўйича амалий имтиҳон) топширади.
Имтиҳонлар натижалари бўйича талабгорларга кема ҳайдовчиси гувоҳномалари берилади.
Гувоҳномалар ваколатнома (ишончнома) билан берилмайди ҳамда у берилган кундан бошлаб 10 йил муддатга амал қилади.

Қарорга мувофиқ
, аввал берилган кема ҳайдовчиси гувоҳномалари 2020 йил 31 декабрга қадар ҳақиқий ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Ўзбекистон_Корея

▫️Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Сеулга ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Канг Гён Хва билан учрашди.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати
маълумот берди.

Ҳукумат ва вазирлар даражасида икки томонлама тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Улар орасида Ўзбекистон ва Корея Бош вазирлари ўринбосарларининг 3–чи йиғилиши, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги 10-чи йиғилиши, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокидаги бизнес – форуми ҳам бор.

Учрашув чоғида икки томонлама шерикликнинг кенг кўламли масалалари, шунингдек, устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Шавкат Мирзиёев банк тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

❗️ 2025 йилга қадар банк активларида хусусий сектор улуши 15 фоиздан 60 фоизга оширилади. Бу 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси доирасида амалга оширилади.

🔹 Ҳозирда 6 та тижорат банки (“Ипотекабанк”, “Саноатқурилишбанк”, “Туронбанк”, “Асакабанк”, “Алоқабанк” ва “Агробанк”) молиявий диагностика, истиқболли стратегияларни ишлаб чиқиш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни бошлаган.

⚡️ Банкларни трансформация қилиш ишларини фаоллаштириш мақсадида:

банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни хатловдан ўтказиш;

Марказий банк ҳузуридаги Қайта тайёрлаш корпоратив марказида аввало жойлардаги банк ходимлари учун ўқув дастурларини ташкил этиш топширилди.

🔹 Кредит портфели ва банк лойиҳалари сифати оширилади

❗️ Стресс-тестлар натижаларига кўра, муаммоли кредитлар улуши 2,2 фоиздан йил якунига қадар 8 фоизга етиши мумкинлиги, бу эса банк тизими учун жиддий хатар экани қайд этилди.

✔️ Шу муносабат билан муаммоли кредитларни ҳудудлар кесимида батафсил таҳлил қилиб, кредит портфели сифатини сақлаб қолиш бўйича таъсирчан механизм ишлаб чиқилади.

⚡️ Марказий банк барча тижорат банклари кредит портфеллари хатловдан ўтказилгач, қийин аҳволга тушиб қолган ҳар бир мижознинг молиявий имкониятларини тиклаш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ Президент барча тижорат банклари раислари коррупцияга чек қўйиш, комплаенс-назорат каби таъсирчан механизмларни жорий қилиш бўйича қатъий чоралар кўриши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

❗️ Давлат активлари бор тижорат банкларида ҳукуматдан олинган маблағлар ҳиссаси ҳамон юқорилиги танқид қилинди. Хусусан, бундай кредитлар улуши Қишлоқ қурилиш банкда 41 фоизни, Ипотека банкда 32 фоизни ташкил этади.

🔹 Ўтган йили банкларга давлат кафолати остида қарийб 600 миллион долларлик кредит линиялари жалб қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 570 миллион долларни ташкил қилади.

🔹 Аҳолининг жамғарма ва муддатли депозитлари улуши йирик банкларда ўртача 5 фоизни ташкил этади.

⚡️ Банкларга давлат кафолати остида кредит линияларини жалб қилиш амалиёти тўхтатилади.

🔵 “Ҳар бир банк ўз бизнесини мустақил равишда ўзи тортиши керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам реформирования банковской системы

❗️ До 2025 года доля частного сектора в банковских активах будет увеличена с 15% до 60%. Это предусмотрено в рамках Стратегии реформирования банковской системы на 2020-2025 годы.

🔹 В настоящее время 6 коммерческих банков ("Ипотекабанк", "Саноаткурилишбанк", "Туронбанк", "Асакабанк", "Алокабанк" и "Агробанк") начали сотрудничество с международными финансовыми институтами в вопросах финансовой диагностики, разработки долгосрочных стратегий и приватизации.

⚡️ В целях активизации трансформации коммерческих банков поручено:

провести инвентаризацию несвойственных банкам функций;

организовать учебные программы в Корпоративном центре переподготовки при Центральном банке, в первую очередь для банковских сотрудников на местах.

🔹 Качество кредитного портфеля и проектов банков будет повышаться

❗️ Результаты стресс-тестов показали, что к концу текущего года доля проблемных кредитов может увеличиться с 2,2% до 8%, что является серьезным вызовом для банковской системы.

✔️ В связи с этим будут проанализированы проблемные кредиты в разрезе регионов и создан действенный механизм для сохранения качества кредитных портфелей.

⚡️ После инвентаризации кредитных портфелей банков Центробанк разработает конкретные меры для восстановления финансовых возможностей каждого клиента, оказавшегося в сложной ситуации.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ Президент подчеркнул необходимость принятия председателями банков жестких мер по искоренению коррупции, внедрению комплаенс-контроля и других действенных механизмов.

❗️ Подвергнут критике тот факт, что в коммерческих банках с государственными активами все еще высока доля средств, полученных от правительства. В частности, доля таких кредитов составляет 41% в "Кишлок курилиш банке", 32% в "Ипотекабанке".

🔹 В 2019 году под государственную гарантию привлечены кредитные линии на сумму около 600 млн. долл., в текущем году данный показатель составит 570 млн. долл.

🔹 Доля сбережений и срочных вкладов населения в крупных банках составляет в среднем 5%.

⚡️ Практика по привлечению под государственную гарантию кредитных линий в банки будет прекращена.

🔵 Шавкат Мирзиёев подчеркнул: «Каждый банк должен вести свой бизнес самостоятельно».

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform