Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Бизнес_форум

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчихонаси ва Италия-Ўзбекистон савдо палатаси ("ITALUZ") билан ҳамкорликда видеоконференция шаклида қишлоқ хўжалиги соҳасига оид Ўзбекистон-Италия бизнес-форумини ташкил этди

Савдо-саноат палатаси ахборот хизматининг
хабарига кўра, бизнес-форумда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов, Италия-Ўзбекистон савдо палатаси Президенти Луиджи Иперти, Ўзбекистоннинг Италия Республикасидаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси Отабек Акбаров, шунингдек, икки мамлакатнинг агросаноат соҳасидаги ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

Маълумот учун: 2019 йил якунларига кўра мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш 402,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди (2018 йилга нисбатан (303,2 миллион), ўсиш 32 фоизга), бунда экспорт 26,6 миллион долларни, импорт 375,7 миллион доллар ташкил этган.

Ўзбекистонда Италия сармояси иштирокидаги 50 та корхона фаолият кўрсатмоқда, улардан 14 таси 100% италия капитали асосида ишлайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Андижон_вилояти

Андижон вилоятида касб-ҳунар мактаби фаолиятини бошлади

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг
хабарига кўра, ушбу касб-ҳунар мактабига 9-синфни тамомлаган ўқувчилар қабул қилиниб, улар, банк назоратчиси, рақамли ахборотларни қайта ишлаш устаси, якка тартибдаги кийим тикувчиси, агробизнес ва маркетинг агенти, меҳмонхона хўжалиги мутахассиси, сартарош (модельер), ошпаз ва қандолатчи, сотувчи назоратчи кассирлик йўналишлари бўйича таълим олишлари мумкин.

Мазкур мактаб 720 нафар ўқувчиларга таълим беришга мўлжалланган. Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Касб-ҳунар мактабида ўқиш муддати 2 йилдан иборат бўлиб, ўқувчиларга бюджет ҳисобидан ойлик стипендиялар берилади. Битирувчилар ўз соҳалари бўйича ОТМда ўқишни давом эттириши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️(+121) 2020 йил 3 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9199 нафарни ташкил этмоқда.

⚡️Янги касалланиш ҳолатлари:

◾️69 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида:

◾️48 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 32 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида)

◾️ 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6034 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Статистика

Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати 2020 йилнинг июнь ойида истеъмол секторидаги нархларнинг ўзгариши инфографикасини тақдим қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Янгилик

Ўзбек олимлари коронавирус РНКсини тез ажратиш усулини топишди

Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари COVID-19 РНКсини ажратишга мўлжалланган диагностик тўплам ишлаб чиқишди. Бу ҳақда ЎзФА матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу тўплам ўзига хослиги, айниқса, кам вақт талаб қилиши, қулайлиги ва арзонлиги каби устунликларга эга. У академиянинг Ўсимлик моддалари кимёси институти ходимлари томонидан ишлаб чиқилган.

"SARS-CoV-2" вируси РНКсини ажратишга мўлжаллаб ишлаб чиқилган ушбу тўплам дунёда ишлаб чиқариладиган аналоглари билан таққосланганда сезгирлиги, ўзига хослиги, айниқса, кам вақт талаб қилиши (1 соат), қулайлиги ва арзонлиги (камида 30 фоизга арзонроқ) каби устунликларга эга, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, унинг клиник синовлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги лабораторияларида, шу жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг махсус лабораториясида ўтказилган ва ижобий натижаларни кўрсатган.

У "ENKOR" номи билан рўйхатдан ўтказилган ва кенг кўламда ишлаб чиқариш учун рухсат берилган.
Бундан ташқари, ушбу тўплам ёрдамида гепатит В, гепатит С, одам иммун танқислиги вируси (ВИЧ) РНК/ДНКсини ажратиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#Global bozor_
📈ФАО сут нархлари индекси 4 ойлик пасайишдан сўнг илк бор кўтарилди

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) баёнотида шу ҳақда маълум қилинди. Қайд этилишча, ФАО сут нархлари индекси 4,0 фоизга ўсган.

ФАО таҳлилчиларининг тушунтиришича, "нархларнинг кўтарилиши, айниқса, Яқин Шарқ ва Шарқий Осиё давлатларида импортга бўлган талабнинг тикланиши билан боғлиқ".

Бундан ташқари, ФАО ўсимлик ёғи нархлари индекси ҳам кетма-кет тўрт ойлик пасайишдан сўнг илк бор июнь ойида кўтарилган. Изоҳланишича, ўсиш суръатларининг тикланиши, асосан, қатор мамлакатларда COVID-19 билан боғлиқ чекловларнинг юмшаши фонида пальма ёғига бўлган импорт талабни ошгани, шунингдек ишлаб чиқаришга мехнат муҳожирларнинг қайтаётганлиги билан юз бермоқда. Бироқ, ФАО дон ва гўшт нархлари индекси пасайиш тенденцияси давом этмоқда.

Умуман олганда, ФАО озиқ-овқат маҳсулотлари нархлар индекси июн ойида 93,2 пунктни ташкил этди, бу 2020 йил май ойидаги қайта кўриб чиқилган кўрсаткичдан 2,2 пунктга ёки 2,4 фоизга юқоридир.

____________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
#Туризм

Америка ва Канада туроператорлари Ўзбекистонга саёҳат тикланишини кутишмоқда

✔️ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Улуғбек Аъзамов мамлакатимиз ижобий имижини тарғиб қилиш ва чет эллик сайёҳларнинг юртимизга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш доирасида АҚШ ва Канададаги сайёҳлик агентликлари учун онлайн брифингда иштирок этди. Тадбирга Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов модераторлик қилди.

🟡🔴🟢 Брифингда жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб мамлакатнинг "яшил" ва "сариқ" минтақалари ички туризм учун очилиши, шунингдек, жорий йилнинг 15 июнидан бошлаб хорижий мамлакатлардаги коронавирус билан боғлиқ вазиятдан келиб чиқиб, хавф даражаси бўйича "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратилган ҳолда халқаро рейслар қайта тикланиши ҳақида сўз юритилди.

🇨🇦🇺🇸🇺🇿 Тадбир натижаларига кўра, Америка қитъасидан Ўзбекистонга туристик оқимни тиклаш, эпидемиологик вазият барқарорлашиши билан АҚШ ва Канада сайёҳлик компаниялари учун мамлакатимизга махсус ўрганиш сафарини ташкил этиш, таклиф этилаётган сайёҳлик йўналишлари кўламини кенгайтириш мақсадида мунтазам музокаралар олиб боришга келишиб олинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Қаршида карантин чоралари кучайтирилади

Қарши шаҳрига кириш-чиқиш жиддий назоратга олинади. Фаолияти тўхтатилган айрим назорат маскан(пост)лари қайта тикланади, дейилади вилоят махсус комиссияси қарорида.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, Қашқадарёда шу вақтгача жами 201та ҳолат қайд этилган. Бугунги тузалганлар билан вилоятда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 119 нафарга етди. Шунингдек, бир бемор вафот этган. Айни вақтда вилоятда 81 нафар бемор даволанмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Тошкент вилоятидаги олти туман ҳудуди 2030-йилгача пойтахтга қисман қўшилиши кутилмоқда

📝 Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумотига кўра, Қурилиш вазирлигига “Давергеодезкадастр” қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Тошкент шаҳрининг 2030-йилгача ривожлантириш бош режаси лойиҳасини ишлаб чиқишни қайта кўриб чиқиш топширилган.

🔸 Лойиҳада Тошкент шаҳри ҳудудига Тошкент вилоятининг Тошкент, Янгийўл, Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ туманлари ҳудудининг қисман қўшилиши натижасида чегара ҳудудлари ўзгариши ва йўлдош шаҳарчалар қурилишини инобатга олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Андижон_вилояти

Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумотига кўра, 2020 йил январь-май ойлари бўйича вилоят ҳокимлиги томонидан 58 та давлат билан товар ва хизматлар импорти амалга оширилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Тошкент вилояти ғаллакорлари бугун давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномавий режасини бажарди дея хабар қилади ҳокимлик ахборот хизмати

📝Жорий йилда давлатга 350 минг 148 тонна, шундан 320 минг 323 тонна товар дон, 29 минг 425 тонна уруғлик дон топширишни режа қилган эди.

📌Мавсум бошидан 2 минг 697 та фермер хўжаликлари томонидан 116 минг 100 гектар сувли майдонларда ғалла парваришланиб, давлат омборларига 350 минг тоннадан ортиқ сифатли дон етказиб берилди. Шартнома шартларини 103 фоизга бажаришга эришишди.

📊Шартнома режасининг қисқа кунларда ортиғи билан бажарилишида Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Тошкент туманиларининг деҳқон ва фермер хўжаликлари жонбозлик кўрсатдилар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистонда юк ташишнинг электрон китобчаси жорий этилади

Сўнгги йилларда Ўзбекистон транзитга кўмаклашишда, минтақада ва унинг ташқарисида савдо-сотиқни рағбатлантиришда энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучга айланди.

Бу ҳақда Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи (ХАТИ) Бош котиби Умберто де Претто Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев билан бўлиб ўтган видеоконференция чоғида айтиб ўтди, дея хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати.

Каналга
уланиш: 👇
@hudud_inform
Шанба ва якшанба кунлари “Тошкент” автовокзалидан амалга ошириладиган автобус қатновлари рўйхати Транспорт вазирлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Жорий йилнинг 4 – 5 июль кунлари “Тошкент” автовокзалидан 9 та йўналишда автобус қатновлари амалга оширилади.

7: 40 Тошкент – Жўш чипта нархи 51 000 сўм;
9: 30 Тошкент – Навоий чипта нархи 52 000 сўм;
10: 20 Тошкент – Қоракўл чипта нархи 73 000 сўм;
10: 30 Тошкент – Қарши чипта нархи 54 000 сўм;
11: 00 Тошкент – Каттақўрғон чипта нархи 45 000 сўм;
12: 30 Тошкент – Бухоро чипта нархи 66 000 сўм;
18: 00 Тошкент – Термиз чипта нархи 78 000 сўм;
18: 00 Тошкент – Хива чипта нархи 115 000 сўм;
20: 00 Тошкент – Бухоро чипта нархи 66 000 сўм.

Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform