Hudud Inform
8.35K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Тошкент_шаҳри

Тошкентда яна 6 та янги кўприк қуриладиган бўлди

Тошкент шаҳрининг йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш доирасида олтита янги йўл ўтказгич қуриш режалаштирилмоқда. Бу “Тошкент шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Йўл ўтказгичларнинг иккитасини Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ҳамда Амир Темур ва Боғишамол кўчалари кесишмаларида қуриш кўзланмоқда.

Яна иккита кўприкни Қорасарой кўчаси ва Форобий кўчасининг Тошкент ҳалқа автомобиль йўли билан кесишадиган чорраҳаларида қуриш режалаштирилмоқда. Амир Темур ва Хуршид кўчалари кесишмасида ҳам худди шундай йўл ўтказгич қурилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Ўзбекистонда янги геология миллий боғи ташкил этилади

“Табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарор (ПҚ — 4766, 30.06.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қарорга кўра, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Китоб давлат геология қўриқхонаси давлат муассасаси ҳудудидаги асрлар давомида шаклланган ноёб табиат ёдгорликлари ҳамда халқаро эътироф этилган “Зинзилбан” кесмасининг геология фанида тутган ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ҳудуднинг геотуризм ва иқтисодий салоҳиятини янада ошириш мақсадида Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Китоб давлат геологик қўриқхонаси давлат муассасаси негизида табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғи ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

Вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан киритилган ўзгартишларга кўра, жумладан, вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди.

Маҳкума аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларининг алоҳида тартиби белгиланди.
Жумладан, маҳкума аёлларга вояга етмаган болалари билан бир йил ичида 4 марта муддати 5 суткагача бўлган узоқ муддатли учрашув, шунингдек, манзил-колонияларда сақланаётганларга эса муассаса ҳудудидан ташқарида яшаш имконияти билан узоқ муддатли учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади. Шунингдек, маҳкумларнинг жазо ўташи даврида адолатли мезонлар асосида рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби ҳамда рағбатлантириш чораларини қўллаш комиссиясининг иш фаолияти ва уларнинг аниқ вазифалари белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга эга киради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Андижон_вилояти

Андижон вилояти ғаллакорлари давлатга дон сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажаришди

Андижон вилояти ғаллакорлари қарийб 11 ойдан буён фидокорона меҳнат қилиб, бугун давлатга дон сотиш шартномавий режасини бажардилар, давлат омборларига 286 минг тоннадан ортиқ сара ва сифатли дон топширилиб, шартнома шартларини 100,3 фоиздан ошириб бажардилар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_таълим

Тошкент давлат транспорт университети Франция таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Юртимиз авиация соҳаси учун малакали учувчилар, етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби (ENAC – École nationale de lʼaviation civile) ҳамда Тулуза бизнес мактаблари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан Транспорт вазирлигида видеомулоқот бўлиб ўтди.

Муҳокамалар давомида бир қатор йўналишларда меморандум тузишга келишиб олинди. Хусусан, Тошкент давлат транспорт университетида ўқув базасини яратиш, фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш юзасидан бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма дастурлар тузиш кўзда тутилмоқда.

Манба: Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Маҳаллий ҳокимликлар ичида Тойлоқ тумани биринчилардан бўлиб маҳсулотларни “Alibaba” сайти орқали экспорт қилмоқда.

Манба: Тойлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
АҚШ нашрида Қашқадарё ҳақида мақола чоп этилди.

Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Visit Kashkadarya”да инглиз тилида эълон қилинган материаллар АҚШнинг “Amazon Press Inc.” нашриёти томонидан чоп этилган тўпламдан ўрин олди.

Андижонлик олима Раънохон Худжаеванинг инглиз тилидаги “Туризм: Ўзбекистондаги янги ислоҳотлар” номли рисоласида Қашқадарё вилоятидаги Қалъаи-шерон дарасида жойлашган 31та динозавр излари ҳамда Миришкор туманидаги Ачинкўл кўли ҳақидаги маълумотлар ҳам келтириб ўтилган.

Таъкидлаш жоизки, “Туризм: Ўзбекистондаги янги ислоҳотлар” китоби “Amazon”нинг турли қитъалардаги бўлимларида ҳам сотувга қўйилган. Китобдан Ўзбекистоннинг энг машҳур сайёҳлик масканлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг соҳани юксалтиришдаги роли ҳамда бошқа материаллар ўрин олган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Кибер_хавфсизлик

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва «Касперский Лабораторияси» киберхавфсизлик масалаларни муҳокама қилишди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати маълумотига кўра вазирлик ва «Касперский Лабораторияси» компанияси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикасида киберхавфсизлик масалалари: Стратегик сессия» мавзусида онлайн-конференция ўтказилди.

Конференцияда вазирлик ва идораларнинг ахборот хавфсизлиги билан ишлайдиган масъул ходимлари, институтлар, илмий муассасалар, оператор ва провайдерларнинг техник директорлари, ҳамда бошқа хўжалик субъектлари масъуллари иштирок этишди.

Тадбир доирасида давлат сектори, саноат объектлари ва корхоналарида ахборот хавфсизлиги долзарб масалалари кўриб чиқилиб муҳокама қилинди. Иштирокчиларга кибертаҳдидларнинг олдини олишга, давлат объектлари ва тизимларида мониторинг ўтказишга ва тўлиқ хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган ишланма ва технологиялар тақдим этилди.

Тадбир якунида иштирокчилар киберхавфсизлик соҳасида мавжуд бўлган ишланмаларни ҳамда ахборот хавфсизлиги соҳасида ва ягона хавфсизлик экотизимини яратишда кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган турли ўқув дастурларини муҳокама қилишди.

Маълумот учун: “Касперский Лабораторияси” ахборот хавфсизлиги соҳасида 1997 йилдан буён фаолият кўрсатаётган халқаро компания. «Касперский Лабораторияси» компанияси портфолиосига мосламаларни ҳимоя қилишда илғор маҳсулотлар ҳамда мураккаб ва кундан-кунга такомиллаштириб бораётган киберҳужумларга қарши курашиш махсус ишланма ва сервислар киради. «Касперский Лабораторияси» технологиялари дунё бўйича 400 миллиондан ортиқ фойдаланувчи ва 250 мингдан ортиқ корпоратив мижозларга хизмат кўрсатади.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

2020 йил 1 июлдан “Uzbekistan Аirways” АЖ авиачипталар ва хизматлар учун тўланган суммалар қайтарилишининг янги қоидалари амал қилади

Бу ҳақда “Uzbekistan Аirways” АЖ ахборот хизмати
хабар берди.

Йўловчилар томонидан авиачипталар ва қўшимча хизматлар учун 2020 йил 31 декабргача тўланган суммани қайтаришни таъминлаш учун 2020 йил 1 июлдан депозит ваучерларни расмийлаштириш амалга оширилади.

Депозит ваучерини расмийлаштириш, қайтарилиши лозим бўлган чипта нархи суммасига, плюс авиачиптани харид қилган жойи бўйича шу суммадан 5%га тенг бонус тақдим этилади.

Депозит ваучерлари уларни расмийлаштириш санасидан бошлаб йил давомида йўловчилар томонидан “Uzbekistan Airways” АЖнинг рейсларидаги ҳар қандай бошқа ташув тўловлари ёки қўшимча хизматлар тўловлари учун фойдаланилиши мумкин.

Ваучерни расмийлаштириш санасидан бир йил ўтиши билан депозитнинг фойдаланилмаган суммаси йўловчига дастлабки тўлов шаклида қайтарилади.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Суд тизими ва коррупцияга қарши кураш мавзусидаги видеоселектордан асосий янгиликлар

Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш бўйича ўқитилади

Ўзбекистонда ҳокимлар ва раҳбарлар коррупцияга қарши кураш бўйича малака оширади

Ўзбекистонда адвокатликни бошлаш учун ёш мутахассислардан 2 йиллик юридик стаж талаб этиш бекор қилинади

Ўзбекистонда Олий суд раиси ва бош прокурорнинг протест келтириш ҳуқуқи бекор қилинади

Суд тизимида «назорат тартибида ишларни кўриш» амалиётидан тўлиқ воз кечилади

Хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқишни бекор қилиш, умуман, давлат идораларининг бундай ташаббус билан чиқишига йўл қўйилмайди ва бу қонунда мустаҳкамланади

Ерга бўлган ҳуқуқлар кафолати кучайтирилиб, мулкий ҳуқуқларни бекор қилиш фақат суд тартибида ҳал этилишини қатъий белгиланади

Тергов жараёнидаги хатолар суд мажлисида аниқланса, прокурор суд тугашини кутиб ўтирмасдан, ўз ташаббуси билан айбловдан воз кечадиган тартиб жорий этилади

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
1 июль - Бутунжаҳон меъморлар куни.

Ўзбекистоннинг қаерига қараманг йирик қурилиш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бир-биридан баланд бинолар қад ростламоқда, транспорт ва метро йўллари, бекатлар, чорраҳа ва кўприклар қурилмоқда. Аҳолига хизмат кўрсатувчи истироҳат боғлари, кинотеатр ва концерт заллари, спорт мажмуалари бунёд этилмоқда.

Коммунал соҳада каттадан-катта қурилиш ишлари йўлга қўйилмоқда. Бу қурилишларнинг илк қадам қўювчилари меъмор ва архитекторлардир.

Улар қурилишнинг асосини ташкил этувчилари. Қурувчилар учун қурилиш лойиҳасига тамал тошини қўювчиларидир. Мана шу соҳа эгаларининг шарофати билан бир-биридан кўркам бинолар, иншоотлар осмон томон бўй чўзмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Дилшод Саиджанов (Ниқоб тақинг!)
АОКАнинг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази бошлиғи лавозимида ишлаб келган Зиямухамедова Дилноза Муратовна Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппарати оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимига тайинланди. Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари вазифасини вақтинча бажаради.

Дилноза Муратовнани ушбу масъулиятли лавозимга тайинлангани билан Агентлик номидан чин қалбдан табриклайман.

Ахборот соҳасидаги олдимизда турган масалаларни ҳал қилиш ҳамда оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги ишларига омад ва муваффақиятлар тилаймиз!

@saidjanov_dm
#Самарқанд_вилояти

“Сазаган” дала ўқув майдони фойдаланишга топширилди

Замонавий талаб ва стандартларга асосида янгидан барпо этилган дала ўқув майдонининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбанов, Самарқанд вилояти ҳокими – ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Эркинжон Турдимов, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

“Сазаган” дала ўқув майдонида замон талабларига тўла-тўкис жавоб бера оладиган 30 га яқин ўқув объектлари мавжуд. Бундан ташқари, дала ўқув майдонида яратилган шар-шароитлар, замонавий ўқув синфлари, тиббиёт пункти, ётоқхоналар, ошхона, спорт шаҳарчаси ҳамда жанговар техникалар парки замонавий талаблар асосида жиҳозланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform