Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Фарғона_вилояти

Ш.ҒАНИЕВ ТИЛ ВА АДАБИЁТ ОЛИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда тилшунос ва адабиётшунос олимлар, ёш тадқиқотчилар, умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари иштирок этди.

Анжуман давомида Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида академик Азиз Қаюмов номидаги “Она тили” тўгарагини ташкил этиш, давлат муассаса, ташкилотларида давлат тилида иш юритишга амалий ёрдам бериш, вилоят миқёсидаги тарихий манбаларни тадқиқ этиш, мактаб ўқитувчиларининг илмий тадқиқот билан шуғулланишларига амалий ёрдам кўрсатиш, уларга маҳорат дарслари ўтиш каби аниқ таклифлар билдирилди.

Бир гуруҳ тилшунос ва адабиётшунос олимлар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Манба: Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_шаҳри

Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг Россия университетларида ўқиётган 220 нафар талабаси чартер рейс билан Москвадан Тошкентга олиб келинди.

Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Ахборот хизмати
маълум қилди.
Хабар берилишича, талабалар Бауман номидаги Москва давлат техника универститети, «МИСиС», Россия транспорт университети, Петербург давлат қатнов йўллари университети, Омск давлат қатнов йўллари университети ва Москва архитектура институтида бакалавриат, магистратура ва аспирантура босқичида таҳсил олмоқда.

Компания томонидан маълум қилинишича, олиб келинган барча талабалар Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг талабалар турар жойида карантинга олинган. Карантин даврида талабалар учун барча зарур маиший шароитлар яратиб берилди. Уч маҳал иссиқ овқат, онлайн тарзда ўқишни давом эттираётган талабалар учун юқори тезликдаги интернет хизмати мавжуд. 14 кунлик карантин давридан сўнг барча талабалар уйларига юборилади.

Шунингдек, яқин кунларда Шимолий Кавказ кон-металлургия институтида таҳсил олаётган яна 102 нафар талабани Ўзбекистонга олиб келиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ коронавирус пандемияси сабабли хориждаги фуқароларни Ўзбекистонга олиб келиш учун 2020 йилнинг 22 июнидан 5 июлигача 21 та чартер рейс амалга ошириш режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Эртага, 1 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар
Тошкент – Москва – Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент – Москва – Тошкент чартер рейси амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

Тошкентлик тадбиркор 500 та электромобилни такси хизматига қўймоқчи

Бунинг учун 500 та электр токидан қувват олиб ҳаракатланувчи автомобиллар харид қилинди. Бу машиналар бир марта заряд олиб, 419 км юриши мумкин. Агар шаҳар ташқарисида, трассада бўлса 540 км юриши мумкин.

Бу машиналарнинг афзаллиги шундаки, улар экологик тоза бўлиб, 53 киловатт аккумуляторлари бор. Агар буни пулга чақадиган бўлсак 1 км 50-60 сўмга тўғри келади.
Автомобилнинг нархи 23 минг доллардан 25 минг долларгача.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔺2020 йил 30 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8298 (+76) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 23 нафари Тошкент вилоятида (шундан 19 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 5496 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2778 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга
уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_куни

ПРЕМЬЕРА: 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон ёшларига бағишланади.
ДХХ Чегара қўшинлари Ашула ва рақс ансамбли хонандалари – Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, "Ниҳол" мукофоти совриндорлари Юлдуз Низомова ва Илёс Арабов, "Шуҳрат" медали соҳиблари Акбар Атамухамедов ва Ширин Маматовалар ижросида: "ТЕМУРБЕКЛАР МАКТАБИ"

Манба: ДХХ Чегара қўшинлари Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Наманганда 28 000 АҚШ доллари эвазига “симоб” сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида таркибида симоб моддаси мавжуд деб шубҳаланилган, кукун шаклидаги ашёни харидор Ж.га фирибгарлик йўли билан 28 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, бир дона шиша идишдаги кукунсимон моддани 18 000 АҚШ доллари ва 101 млн. сўмга ўтказган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу кукунсимон модда аслида “симоб” эмас, балки “алюминон” моддаси эканлиги тасдиқлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: Бош прокуратура Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Турахужаев Халилилло Собиржонович Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар Х.Турахужаев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Туризм

Туризм қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистондаги туристик зоналарда дор йўлларини қуриш учун йўналтирилган харажатларнинг бир қисми қопланади

Ҳозирда Ўзбекистонда жами 7 та дор йўли сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда. Таққослаш учун, Қозоғистоннинг биргина “Чимбулоқ” тоғ-курортида 4 та, Украинанинг Карпат тоғларида 4 та, Грузиянинг Гудаури курортида 11 та дор йўллари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, туристларга хизмат қилмоқда.

📝 Мазкур йўналишни равожлантиришни рағбатлантириш мақсадида Президент қарорида (19.06.2020 йилдаги ПҚ-4755-сон) инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини тегишли хавфсизлик даражасини таъминлаган ҳолда қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларини бир қисми қопланиши белгиланган.

📌 Ҳужжатга кўра, дор йўлларини 2023 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топшириш ва узунлиги бир томонга 500 метрдан кам бўлмаслиги бўйича талаблар қўйилган. Харажатлар ҳар бир 500 метр йўл учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 1 миллиард сўм миқдорида қопланади.

🚡 Мазкур имтиёз бўйича йўловчи ташувчи янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича дастлабки 50 та лойиҳага харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши белгиланган. 2020 йил 1 августдан бошлаб кучга кирадиган топшириқда “Чорвоқ” махсус туризм зонаси ҳудудида ташкил этилаётган йўловчи ташувчи дор йўллари инобатга олинмаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Хоразм_вилояти

Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра вилоятда 291 та хусусий тиббиёт муассасалари мавжуд бўлиб, 251 та амбулатор ва 40 та стационар шароитда 44 турдаги ихтисосликлар бўйича 531 врач ва 524 хамшира аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ўтган йили 9 та хусусий клиникага 16 нафар чет эл мутахассислари жалб қилинди. Шу билан бирга, 2019 йил давомида 791 нафар чет-эл фуқароларига вилоят ҳудудида фаолият юритаётган нодавлат тиббий муассасалар томонидан тиббий хизмат кўрсатилган.

2020 йилда 52 та хусусий тиббиёт муассаслари ташкил этилиши кўзда тутилган бўлиб, 414 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг шу кунигача 29 та хусусий тиббиёт ташкилотлари ташкил қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сирдарё_вилояти

Бугун Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Гулистон филиали очилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Содиқов ва Сирдарё вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев иштирок этди.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Гулистон филиалининг умумий ер майдони 0,63 гектарни ташкил қилади. 1600 квадрат метр майдонни эгаллаган бу кўркам бинода 100 дан ортиқ иш ўрни яратилиб, 15 дан ортиқ ахборот технологиялари соҳасида хизмат кўрсатадиган корхоналарни жойлаштириш учун ҳам мўлжалланган.

Филиалда корхоналарга ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур инфратузилма, яъни юқори тезликдаги интернет, замонавий лабораториялар, коворкинг маркази, офис майдонлари рақамли технологиялардан фойдаланиш имконияти яратилиб, маркетинг, юридик ва бошқа консалтинг хизматлари кўрсатилади.

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
«Мир» Ўзбекистонга пул ўтказиш тизимини ишга туширди

Россиянинг «Мир» тўлов тизими карталари эгалари учун Ўзбекистон ва Қирғизистонга пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти пайдо бўлди.

Эндиликда, «Мир» карталаридан Uzcard (Ўзбекистон) ва ЭЛКАРТ (Қирғизистон) тўлов тизимларида иштирок этувчи исталган банкнинг карталарига пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.

«Мир» операторининг маълум қилишича, мижозлар комиссион тўловлар, шу жумладан, валютани конвертация қилишда 3 фоизгача тежаши мумкин. Мамлакат ташқарисига пул ўтказиш учун 4 фоизгача умумий комиссия олинади.

Манба: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform