Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Савол_жавоб
#Бандлик_ва_меҳнат_муносабатлари

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниязметова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Мен уч ойдан бери ўз ҳисобимдан иш ҳақи сақланланмаган ҳолда меҳнат таътилида эдим. Яна таътил олмоқчи эдим, лекин иш жойдан уч ойдан ортиқ таътил олиш мумкин эмас дейишмоқда. Карантин вақтида неча ой иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътили олиш мумкин?

➡️
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган, Адлия вазирлигидан 2020 йил 28 мартда 3227-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги низомнинг 9-бандига асосан иш берувчи ходимга аризасида кўрсатилган санадан бошлаб тўлиқ муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил беришга мажбур.

Ушбу меҳнат таътилига Меҳнат кодексининг 150-моддаси биринчи қисмида белгиланган максимал муддат бўйича чекловлар карантин даврида татбиқ қилинмайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари ташриф давомида вилоятнинг қатор туманларида бўлиб, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар билан танишиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с ходом социально-экономических реформ и крупных проектов на местах отбыл в Наманганскую область.
В ходе поездки глава государства посетит ряд районов, изучит проводимую созидательную работу, ознакомится с проектами, нацеленными на обеспечение занятости и благосостояния населения.

#Mirziyoyev #safar #Namangan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сарҳисоб
#27_июнь

"Янги Ўзбекистон" газетаси 2020 йил 26 июнь, 116-сон

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Мирзаобод тумани Ҳақиқат маҳалласида янги таъмирланган уйлар ўз эгаларига топширилмоқда (фото)

Манба: Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Судга мурожаат қилиш ва суд ҳужжатлари устидан шикоят бериш тартиби

Манба: Олий суд Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи Поп туманидан бошланди. Давлатимиз раҳбари дастлаб 1 минг 885 гектар ўзлаштирилмаган ерда ташкил этилган “Нуран уз” мева-сабзавотчилик кластери фаолияти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари боғни кўздан кечирди, шу ерда нуронийлар, қишлоқ хўжалик ходимлари билан суҳбатлашди.
Мутасаддиларга туманларни муайян экин турларига ихтисослаштириш юзасидан топшириқлар берилди.

Поездка Шавката Мирзиёева в Наманганскую область началась с Папского района. Здесь глава государства ознакомился с деятельностью плодоовощного кластера "Нуран уз", организованного за счет освоения 1 885 гектаров неиспользованных земель.
Президент осмотрел сад, побеседовал с представителями старшего поколения и работниками сельского хозяйства.
Ответственным лицам даны поручения по специализации районов области под конкретные сельхозкультуры.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #klaster

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Сардобадаги 28 та уй эгаларининг тақдири нима бўлади?

⚠️ Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Сардоба фалокати ортидан уйсиз қолганлар қуруқ ваъдалардан тоқати тоқ бўлганини айтмоқда” сарлавҳали хабар юзасидан Сардоба туман ҳокимлиги ахборот хизмати ўрганиш олиб борди.

🔷 Кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу хабар Сардоба тумани Дўстлик маҳалласидаги сув тошқинидан талофат кўрган 28 та хонадон эгалари томонидан йўлланган.

🏗 Таъкидлаш жоизки, Сардоба тошқини талофатларини бартараф этишда Муҳтарам Президентимиз бошчилигида, республика ҳамда вилоят миқёсидаги раҳбарлар томонидан ўз вақтида ва тезкор чоралар кўрилганлиги натижасида ушбу ҳудудлар бугунги кунда кенг қуририлиш майдонига айланди.

Сув тошқинидан кейин ушбу 28 та турар жойларнинг юк кўтариш конструкциялари сув остида қолиб, сувни шимиб олиши натижасида иккита уй қулаб тушган.

Батафсил:

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Поп туманида барпо этилган "Нуран уз" мева-сабзавотчилик кластери фаолияти билан танишди.

📌 Қирқ йиллар мобайнида самарасиз ётган ерларда интенсив боғ яратишга инновацион асосда ёндашилган, сувни тежайдиган томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган. Ушбу механизмни кластернинг ўзи яратган бўлиб, бу 50 фоиз маблағни тежаш имконини берган.

📌 Бунинг учун 180 метр чуқурликдан сув чиқариладиган 4 та қудуқ қазилган, тортиб олинган сув шу ердаги ҳовузда тўпланади. Тўлиқ компьютерлаштирилган тизим чанқаган ерларга автоматик тарзда сувни юборади. Яъни, ҳамма иш инсон омилисиз, компьютер орқали бошқарилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🔰 Ўзбекистоннинг биринчи аёл элчиси Хоразмда

Жорий йилнинг 25 июнь куни Хоразм вилоятига Ўзбекистоннинг Исроилдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган, биринчи ўзбек аёл элчиси Маҳмудова Феруза Юлдашевна ташриф буюрди ва вилоят ҳокими Фарход Эрманов билан учрашди.

Манба: АОКА Хоразм вилояти бошқармаси

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Давлатимиз раҳбари Чортоқ тумани Баланд адир ҳудудидаги иссиқхоналар мажмуасини барпо этиш лойиҳаси билан танишди.
Бу ерда кам таъминланган оилалар учун ҳар бири 2 сотихли 1000 та иссиқхона ташкил этилмоқда. Ҳозирги кунда йилига 7 минг тонна сабзавот маҳсулотлари етиштириш имконини берадиган 800 та иссиқхона қуриб эгаларига топширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлашда тизимли ишларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Глава государства ознакомился с проектом создания тепличного комплекса на массиве «Баланд адир» в Чартакском районе.
Здесь создается тысяча теплиц на 2 сотки каждая для малообеспеченных семей. В настоящее время построены и переданы владельцам 800 теплиц мощностью 7000 тонн овощей в год.
Президент Шавкат Мирзиёв подчеркнул необходимость продолжения системной работы по обеспечению занятости населения.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter