Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Тошкент_вилояти

🔰 Лойиҳа доирасида ёшларга ер майдонлари ажратилмоқда

📌Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида 10 гектардан зиёд ер майдонлари бекободлик 10 нафар ёшларга деҳқончилик қилиш учун ажратилди. Ушбу майдонлар шу куннинг ўзида экинга тайёрланиб, деҳқончилик ишлари бошлаб юборилди.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Эртага, 26 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Нью-Йорк –
Тошкент
Тошкент – Истанбул – Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент – Москва – Тошкент ҳамда Тошкент – Нью-Йорк чартер рейслари амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#Oziq-ovqat xavfsizligi_
Бухоро ва Наманганда озиқ-овқат маҳсулотларида ГМО миқдорини аниқлаш лабораториялари ташкил этилади

"Ўзстандарт" маълумотларига кўра, “UzTest” қошидаги синов лабораторияларини Жаҳон банки кредити асосида модернизация қилиш ҳамда замонавий ускуналар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳисобига мамлакатимизда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро стандартлар талабларига мувофиқ сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини аниқлаш имконияти оширилади, хусусан Бухоро ва Наманган вилоятларида янги йўналишдаги маҳсулотлар таркибидаги ГМО миқдорини аниқлаш лабораторияси ташкил этилади.

Шунингдек, “UzTest” қошидаги Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм марказларидаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини синаш лабораториялари модернизациялаш кўзда тутилган бўлиб, лойиҳа суммаси 11,6 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

____________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
🔺2020 йил 25 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6990 (+89) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 40 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 38 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 2 нафар Жиззах вилоятида, 1 нафар Андижон вилоятида аҳоли орасида, қолган 1 нафар Сурхондарё вилоятида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4685 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2286 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 5 нафари ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Ички_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Паспортим йўқолганлиги сабабли 30 мартгача вақтинчалик паспорт олган эдим. Карантин сабабли вақтинчалик паспортим муддати тугади. Менга қандай маслаҳат берасиз. Мен яшайдиган Вобкент тумани қизил ҳудудда жойлашган.

➡️
Хавфсизлик нуқтаи назаридан Сиз яшаётган жойда карантин тадбирлари юмшатилиб “Сариқ” тоифали ҳудудга айлантирилгач, Сиз Вобкент тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига учрашишингиз ва фуқаролик паспортини расмийлаштиришингиз мумкин бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
👮‍♀️ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ тиббиёт ниқобларни тарқатишни бошлади. Суратларда ЙПХ инспекторлари пиёда ва ҳайдовчи, такси ва автобус йўловчиларига ниқобларни тарқатмоқда.

Манба: Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

Чирчиқ шаҳри «ҚИЗИЛ» тоифали ҳудуд бўлишига қарамасдан шаҳар ҳудудида қурилиш ишлари давом этмоқдами?

⁉️
Чирчиқ шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Б.А.Давлатов ҳамда шаҳар прокурори ўринбосари А.Олимов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

📌Йиғилишдан асосий мақсад ҳозирги оғир пандемия шароитида барча санитария талабларига жавоб берган ҳолда шаҳар ҳудудидаги қурилиш объектларида иш жараёнини узлуксиз давом этириш, вақтинча ишсиз бўлган аҳолини иш билан таъминлаш.

⚡️Тадбирда қурилиш компания раҳбарлари ҳамда ушбу соҳага алоқадор ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этиб, объектлардаги ишни 2 сменада ташкил этиш масаласи қўйилди. Бундан ташқари шаҳар ҳудудидаги 19 та қурилиш объектидаги муаммолар ўрганиб чиқилиб, уларни ҳал қилиш бўйича вазифалар белгиланди. Тез орада барча объектларни фойдаланишга топшириш кераклиги муҳокама қилинди.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Ташқи_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Авазбек Ходжиметов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ассалому алайкум. Менинг исмим Умид, фамилиям Зокиров. Қарши шаҳриданман.
Мен Кореяда тўрт йил ўқиб, яқинда Ўзбекистонга қайтган эдим. Пандемия сабабли энди кетолмай турибман, ваҳоланки ҳозир мени Кореяда қолиб кетган машинам ва соғлиқ суғурталарим ойма-ой кўпайиб бормоқда. Қачондан авиақатновлар йўлга қўйилиши ҳақида маълумот бера оласизми?
Чартер рейсда фақат ишчи визаси борлар олиб кетилиши айтилмоқда.

➡️
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 14 июндаги қарорига асосан жорий йилнинг 15 июнидан ўқиш ва меҳнат фаолиятини давом эттириш учун фуқароларга Ўзбекистон республикасидан авиақатновлар орқали санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга (жумладан, Жанубий Корея) чиқишга рухсат берилди.

Авиақатновларни амалга ошириш масаласи бўйича Транспорт вазирлигига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️"Сардоба" сув омбори талофатидан зарар етган 1828 та турар-жой таъмирланди, 32 та кўприк тикланди

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Мурод Содиқов маълум қилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🏗 Таъмирлаш ишларига 14 000 дан зиёд ишчи ва 800 та техника жалб қилинган;

🔎 Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманларида 252 та қайта таъмирланаётган аҳоли яшаш хонадонида ёнғин хавфсизлиги қоидалари ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада аниқланган 380 та камчиликдан 282 таси жойида бартараф этилди;

☎️ 1205 қисқа рақами орқали 8 171 та мурожаат келиб тушди. Шундан 8 148 таси ижобий ҳал этилди, қолган 23 та мурожаат тегишлилигига кўра ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинган;

🚿 Талофат кўрган ҳудудларда ҳамда вилоят бўйича 218 та турар-жойда 49 550 кв. м. майдонда дезинфекция тадбири ўтказилди;

🕌 зарар кўрган масжид ҳамда қабристонларда таъмирлаш ва тиклаш ишлари тўлиқ якунланди;

🎢 халқаро ва давлат аҳамиятидаги йўлларнинг 35 километри ҳамда 32 та кўприк қайта тикланди.

Манба: АОКА Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform