Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари бошқа мамлакатлар етакчилари билан биргаликда фахрий меҳмонлар минбаридан туриб ҳарбий парадни кузатди.
Парадда мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта юртимиз Қуролли Кучлари вакиллари тантанали марш билан ўтишди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественных мероприятиях по случаю 75-летия Великой Победы над фашизмом.
Глава нашего государства вместе с лидерами других стран с почетной трибуны наблюдал за военным парадом.
На параде торжественным маршем прошли - впервые в истории независимого Узбекистана - и представители Вооруженных сил нашей страны.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрининг Александр боғидаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гул қўйди.
“Исминг номаълум, жасоратинг барҳаёт” ёзуви битилган мазкур ёдгорлик аждодлар жасоратининг рамзий ифодасидир.
Президент Шавкат Мирзиёев бошқа давлат раҳбарлари билан биргаликда башарият тинчлиги учун жон фидо қилган ватанпарвар инсонларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в ходе рабочего визита в Российскую Федерацию возложил венок к Могиле Неизвестного солдата в Александровском саду Москвы.
Мемориал, на котором выложена надпись “Имя твое неизвестно, подвиг твой бессмертен”, символизирует героизм предков.
Президент Шавкат Мирзиёев вместе с лидерами других государств почтил память патриотов, пожертвовавших жизнями во имя мирного будущего человечества.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 АХБОРОТ ТАЙЁРЛАШ ВА ТАРҚАТИШГА МОНЕЛИК ЙЎҚ, ЛЕКИН...

Бу ҳаётда ҳамма тинч-хотиржам яшашни истайди. Бироқ ҳаёт шунчалик мураккабки, баъзан киши айбсиз айбдор бўлиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Бунинг оқибатида эса, ҳар қандай одам кўп савдоларни бошидан кечиришга мажбур бўлади.

Манба: Олий суд Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бугун Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси яқинида жойлашган Ислом Каримов хиёбонига ҳам ташриф буюрди.
Нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улуғ шахс хотирасига 2018 йилнинг 18 октябрь куни ушбу ҳиёбонда ҳайкал ўрнатилган эди.
Президентимиз мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Сегодня Шавкат Мирзиёев также посетил сквер имени Ислама Каримова в городе Москве, который расположен неподалеку от посольства нашей страны.
Здесь 18 октября 2018 года был установлен памятник в честь выдающейся личности, снискавшей огромное уважение и авторитет не только в Узбекистане, но и в мировом сообществе.
Глава государства возложил цветы к подножию памятника и отдал дань уважения памяти Первого Президента Узбекистана Ислама Каримова.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳиёбонига ташрифи чоғида бу ерга йиғилган ватандошларимизни қутлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в ходе посещения сквера Ислама Каримова поприветствовал собравшихся здесь соотечественников.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Россия Федерациясига амалий ташриф дастурида кўзда тутилган тадбирлар якунланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.

Мероприятия, предусмотренные программой рабочего визита в Российскую Федерацию, завершены.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев отбыл в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#Eksport_
Маҳсулотни сертификатлаш - экспортга йўл

Озиқ-овқат соҳасида фаолият олиб бораётган ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулоти билан нафақат ички, балки ташқи бозорларга ҳам чиқишни мақсад қилади.

❗️Унутмаслик керакки, корхонанинг ўз маҳсулоти сифатига бўлган ишончи экспорт қилиш учун камлик қилади. Сабаби ташқи бозорларнинг ўзига хос талаблари бўлиб, фақатгина қатор сертификатларни олган ҳолда экспортни амалга ошириш мумкин.

Сертификат берувчи органлар ташқи бозорларда талаб этилаётган ҳужжатларни ҳар доим ҳам тўлиқ расмийлаштириб бермайди. Масалан, мамлакатимизда Европа Иттифоқи лицензиясини олган сертификат берувчи органлар саноқли. Шунинг учун ишлаб чиқарувчи энг аввало ЕИ ҳудуди учун талаб этадиган сертификатларни тўплаши талаб этилади.

Маҳсулотни сертификатлаш тартиби қуйидагича:

1⃣ Сертификатлаш органига (мувофиқлик сертификати олиш учун) ариза бериш;

Бунда аризага озиқ-овқат маҳсулот тури бўйича меъёрий ҳужжат, технологик йўриқнома нусхаси, маҳсулот тамғаси нусхаси (маҳсулот ҳақида ахборот) ва бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлса/Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигини гигиеник ҳулосаси (маҳсулотга ҳавфсизлик кўрсатгичлари бўйича лаборатория синов натижалари, ветеринария ва фитосанитар хулоса, экологик сертификат ) илова қилиниши мақсадга мувофиқ.

⚠️ Агар ариза берувчи бирваракайига гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификати олишга ариза берган бўлса, ўрнатилган тартибда гигиеник хулоса расмийлаштирилгандан сўнг унинг нусхаси сертификатлаштириш органига тақдим этилади.

2⃣ Маҳсулотга берилган меъёрий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни таҳлил қилиш;

3⃣ Ариза бўйича қарор қабул қилиш;

4⃣ Синаш программасини тайёрлаш ва тасдиқлаш;

5⃣ Маҳсулотни идентификация қилиш, намуна олиш ва лабораторияга синаш учун етказиш;

6⃣ Аккредитацияланган лабораторияда маҳсулот намуналарини синаш;

Бунда маҳсулот ишлаб чиқариш шароити ўрганилиб, сифат тизимини баҳоланади.
Олинган натижалар таҳлил қилинган ҳолда мувофиқлик сертификати берилади ёки рад этилади.


7⃣ Мувофиқлик сертификатини Ўзбекистон Республикаси миллий сертификатлаштириш тизими давлат реестрига рўйхатга олиш;

🔰 "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси мутахассислари озиқ-овқат маҳсулотларини экспортга тайёрлаш борасида зарур маслаҳат ва тавсияларни бериб боради. Кузатишда давом этинг!

____________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россияга амалий ташрифини якунлаб, Москвадан Тошкентга қайтиб келди.
Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди ҳамда фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев завершил свой рабочий визит в Россию и вернулся из Москвы в Ташкент.
В рамках визита глава государства провел переговоры с Президентом России Владимиром Путиным и принял участие в торжественных мероприятиях в честь 75-й годовщины Великой Победы над фашизмом.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter