Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
❗️Газ “заправкалар” фаолиятига чеклов киритилади — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ “заправкалар”) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда.

Бу бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларида тегишли тартибда маълумот бериб борилиши йўлга қўйилади.

Аҳолига ёнилғи қуйиш, газ тўлдириш ҳамда электр қувватлаш шохобчалари ҳақида онлайн маълумот бериб бориш мақсадида ишлаб чиқилган “Авто24” иловаси ёрдамида шохобчалар фаолияти билан боғлиқ барча маʼлумотларни онлайн режимда кузатиш мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Uzbekistan Airways талабалар учун 50 фоизгача чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 фоизгача чегирма эълон қилди.

Чегирма 2024 йил 23 декабрдан бошлаб 2025 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.

Авиачипталарни компания сайтидан, авиакомпания агентларидан ҳамда Uzbekistan Airways Sales филиалидан харид қилиш мумкин. Бунинг учун давлат муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Қонунчиликка кўра, эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

🎞 Коммунал хизматларнинг фаолияти муҳокама қилинди

📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Талабалар учун поезд чипталарига ҳам 50 фоизлик чегирма эълон қилинди

Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилинди.

Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (СВ/ВИП класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларидан ташқари) 23 декабрдан 10 январга қадар амал қилади.

Чипталарни сотиб олиш учун талабалар паспорт билан темир йўл кассаларига ташриф буюриши ёки электрон тарзда чипта харид қилишда eticket.railway.uz сайтидан фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Uzbekistan Airways ҳам талабалар учун 50 фоизгача чегирма эълон қилганди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тошкент шаҳрида Асосий арча Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг олд майдонида ташкил қилиниб, 25 декабрь — 10 январь кунлари, соат 11:00 дан 23:00 гача ташриф буюрувчиларни қабул қилади.

Шунингдек, байрам тадбирлари қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:

🌲 Бектемир тумани: “Food city” мажмуаси — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;
🌲 Миробод тумани: «Фурқат» боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;
🌲 Мирзо Улуғбек тумани: Марказий боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00;
🌲 Сергели тумани: Туман марказий ҳиёбони — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;
🌲 Олмазор тумани: Талабалар шаҳарчаси — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;
🌲 Шайхонтоҳур тумани: “Анҳор Локомотив” боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00;
🌲 Шайхонтоҳур тумани: “Ташкент Сити” боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00;
🌲 Учтепа тумани: «Сеул» Эко-боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;
🌲 Чилонзор тумани: “Ғофур Ғулом” номидаги истироҳат боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00;
🌲 Чилонзор тумани: “Ҳумо Арена” муз саройи олд майдони — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00;
🌲 Чилонзор тумани: “Magic city” боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00;
🌲 Яккасарой тумани: «Next» савдо мажмуаси — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;
🌲 Яшнобод тумани: «Ашҳобод» сайилгоҳи — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 20:00;
🌲 Янгиҳаёт тумани: «Меҳригиё» 24/7 савдо ва хизмат кўрсатиш кўчаси майдони — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент томонидан Олий Мажлис Сенатига Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Мактабларда 3-чорак дарслари 13 январдан бошланади

Ота-оналар, ўқувчилар ва педагогларга қулайлик яратиш ҳамда ўқув жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025 йил 11 январга қадар давом этади.

Бунда мактабларда 2025 йил 11- январь (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024-йил 28 декабрь (шанба) кунига ўтказилади ҳамда ўқув йилининг 3-чораги 2025 йил 13 январь (душанба)дан бошланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиши 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Ўзбекистоннинг Орхус конвенциясига қўшилиши ҳақидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги конвенцияга (Орхус, 1998 йил 25 июнь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди ва қабул қилинди.

Орхус конвенциясига қўшилиш давлатимизнинг демократик ривожланиши ва экологик хавфсизликка бўлган саъй-ҳаракатларини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиш билан бирга, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги позициясини янада мустаҳкамлайди.

📌 Батафсил

ttps://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамкорликда «Матонат» лойиҳасини тақдим этади

Мазкур кўрсатув «Париж 2024» ёзги паралимпия ўйинлари ғолиблари, чемпионларимиз ҳақида ҳикоя қилади.

➡️Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистон энергетикасида тарихий воқеа: 24 та лойиҳа, 4,4 гигаватт қувват, 7,2 миллиард доллар

Манба

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимлар Бўстонлиқ туманидаги туристик мажмуалар билан таништирилди

Туман ва шаҳар секторлари раҳбарлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги туристик лойиҳалар билан яқиндан танишишди. Уларга Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ҳамкорлик қилишди.

Таъкидлаш жоизки, 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ижро ҳокимияти органлари раҳбар кадрлари, туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар бошланган бўлиб, тадбир давлат раҳбарининг 2024 йил 18-20 ноябрь кунлари Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасида сўзлаган нутқларида, шунингдек, 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши муносабати билан раҳбарлар олдида турган вазифаларни чуқур ўрганишга йўналтирилган.

Бўстонлиқда туризмни ривожлантиришга доир ўтган амалий семинар машғулотида А.Абдуҳакимов ва У.Шадиев экотуризмни ривожлантириш ҳамда замонавий дам олиш масканларини ташкил этишга оид маълумотлар билан ўртоқлашиб, семинар иштирокчиларига туман туризм инфратузилмасини ривожлантириш, янги туристик маҳсулотларини ишга тушириш ва замонавий дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан таништиришди.

Ҳокимлар тумандаги “Угам Ривер”, “Чорвоқ дарвозаси” туристик мажмуалари, “Чиноркент” дор йўли ҳамда “Капсула” уйларда бўлиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM