Hudud Inform
8.35K subscribers
18.5K photos
4.13K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🔰 Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Шунга кўра, нотариуслар томонидан битимни тасдиқлашда автомашина эгасининг турмуш ўртоғининг розилиги талаб этилади.

📁 Қуйидаги ҳолларда эса битимни тасдиқлаш учун эр ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди:

🔹никоҳ қайд этилгунга қадар сотиб олинган;

🔹мерос тариқасида ёки ҳадя шартномаси бўйича олинган;

🔹никоҳ давомида сотиб олинган автомототранспорт воситаси никоҳ шартномасига асосан тақсимлаб олинган бўлса;

🔹эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги суд ҳужжати ёхуд нотариал тартибда расмийлаштирилган келишув мавжуд бўлса.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тошкент шаҳридаги турар-жой биноларида тасвирланган барча мозаикалар реклама қурилмаларидан озод этилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Рақамли ривожланиш департаменти ҳамда Маданий мерос агентлиги маълум қилди.

Пойтахтимизда кошинкор қадамаларни сақлаб қолиш ва уларни тўсиб турган реклама қурилмаларидан халос этиш дастури муваффақиятли амалга оширилди. Ҳаммаси бўлиб 70 дан ортиқ мозаика, улардан 40 дан зиёди апрел ойидан июннинг бошигача ташқи тўсиқлардан холи қилинди. Энг сўнгги реклама баннери Беруний кўчаси, 2-уй биносидан ечилди.

📲 Мозаикалар ҳақидаги маълумотларни [email protected] электрон почта манзилига юбориш мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болалар оромгоҳининг ёзги мавсуми бошланиши муносабати билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг мавсумга тайёргарлиги ҳамда болаларни оромгоҳга қабул жараёнини тўғри ташкил этилганлигини ўрганиш мақсадида пресс тур ташкил этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎞 Каттақўрғон туманидаги “Мелихўжа” маҳалласи янгича кўриниш касб этди

https://t.iss.one/hudud_inform
✔️Бугундан Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти бошқарув кенгашида ўз овозига эга

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Женевада Халқаро меҳнат конференсиясининг 112-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Унинг доирасида ХМТ Бошқарув кенгашига 2024-2027 йиллар учун аъзо давлатни тайинлаш бўйича сайлов бўлиб ўтди.

Овоз бериш жараёнларида 209 давлат иштирок этди. Унга кўра Ўзбекистон ХМТ Европа минтақавий гуруҳида 194 та овоз олди ва номзод давлатлардан ҳисобланган Австрия, Хорватия, Кипр, Венгрия, Нидерландия ва Дания орасида 1-ўринни эгаллади.

Бу воқеани ҳақли равишда тарихий деса бўлади, сабаби Ўзбекистон биринчи марта ташкилот сиёсати ва стратегияларини амалга ошириш бўйича қарорлар қабул қилиш учун масъул бўлган ХМТ ижроия органига сайланди.

Халқаро меҳнат ташкилотининг бошқарув кенгаши унинг ижро этувчи органи ҳисобланади. Кенгашнинг асосий вазифаси конференсия сессиялари даврида ташкилот ишига раҳбарлик қилади ва унинг қарорларини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Бошқарув кенгаши таркиби 56 нафар аъзодан иборат бўлиб улар ичига 28 та ҳукумат вакили, 14 та иш берувчи ва 14 нафар ишчи киради. Шунингдек, 28 та давлат вакиллари, 19 та иш берувчи ва 19 та ишчидан иборат 66 нафар ўринбосар мавжуд.

ХМТнинг бошқарув кенгаши аъзоларининг 10 та ўрни доимий асосда дунёнинг етакчи давлатлари – Бразилия, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Италия, Хитой, Россия Федерацияси, АҚШ, Франция ва Япония томонидан банд қилинган.

Кенгашнинг қолган аъзолари, бошқа давлатлар ҳукуматлари вакиллари ҳар 3 йилда ротация асосида қайта сайланади.

Конференцияда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ўз нутқи билан иштирок этди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, гендер тенглигига эришиш ва мажбурий меҳнатга барҳам беришга қаратилган ислоҳотлари борасида маълумот бериб ўтилди.

Мазкур чора-тадбирлар ХМТ кун тартибига тўлиқ мос келади ва ижтимоий адолат, иқтисодий хавфсизлик ҳамда имкониятлар тенглигига интилишларни акс эттиради.

Шунингдек, вазир Беҳзод Мусаев конференция доирасида Халқаро меҳнат ташкилоти раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади. Унда ХМТнинг бош директори Жилбер Фоссум Унгбонинг жорий йил 8-11 июль кунлари Ўзбекистонга амалга оширадиган ташрифига тайёргарлик кўриш, Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенцияларини ва баённомаларини ратификация қилиш бўйича ишларни давом эттириш, меҳнат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш, ипакчилик ҳамда хизмат кўрсатиш (жамоат овқатланиш) соҳасида меҳнат шароитларининг мустақил мониторингини ўтказиш ва бошқа масалалар муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Конференцияда Сенатнинг гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда вазирлик мутасаддилари иштирок этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ёзда офтоб уришидан ҳимояланиш учун муҳим тавсиялар
Офтоб уришиниг асосий белгилари:
- кучли бош оғриғи;
- терлашнинг тўхташи, тери қуруқ ва қизарган бўлиши;
- тез ва кучли юрак уриши;
- тез-тез нафас олиш;
- ўткир нафас қисиши;
- бош айланиши;
- қусиш ёки кўнгил айниши.


Оғир ҳолатларда эса беморда алаҳсираш кузатилади. Тана ҳарорати, ҳатто, 41-42 даражагача кўтарилиши, чуқур беҳушлик ҳолати кузатилиши мумкин.

Беморни, энг аввало, салқин жойга ўтказиш лозим. Сўнг горизонтал ҳолда ётқизилиб, оёқларини сал кўтариш, кийимларини ечиш, юзини совуқ сувда ювиш ва хўл матони юрак соҳасига қўйиш керак. Шунингдек, унга салқин ичимлик ёки қатиқ ичириш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим. Сабаби қуёш урган инсонга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур.

Офтоб уришининг олдини олиш учун тавсиялар:

-кунига 3 литр суюқлик ичиш;
-тўғри тушадиган қуёш нурларидан сақсаниш,
-қуёш нуридан ҳимояловчи кремлар, кўзойнаклар ҳамда соябонлардан фойдаланиш в.ҳ.к.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Муносабат: “Дунё садолари” фестивали бўйича

Андижонда “Дунё садолари” халқаро эстарада санъати фестивали 2024 йилда ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Фестивалнинг ўз доираси ва миқёсига мос шаклда жаҳон юлдузлари иштироки ҳам кўзда тутилади.

Фестивал тадбирларига таклиф этилиши мумкин бўлган, гала концертда учратиш эҳтимоли бўлган санъаткорлар ҳақида матбуот хизмати томонидан (матнли рўйхат эмас) видеолавҳа ҳавола этилди.

Фестивалга ушбу видеодаги хонандалардан Инна ва Араш таклиф этилди. Шунингдек, ёшлар таклифига асосан хонанда Жони (Jony) ҳам фестивалда иштирок этади.  Бундан ташқари, ўзбек эстарадасининг элимиз суйган ёрқин юлдузлари фестивалга ташриф буюришлари кутилмоқда.

Ушбу айтилганлардан ташқари, ижтимоий тармоқларда жойланган хонандалар ҳақидаги матнли рўйхат, келишув маблағлари, мархум санъаткорлар ҳақидаги хабарлар ҳокимлик томонидан тасдиқланган ёки ҳокимлик тақдим этган маълумотлар эмас. Бу хабарлар ким томонидан ишлаб чиқилгани ва қандай мақсадда ҳавола этилгани ҳозирча номаълум.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев раислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Унда бундан буён илғор тажриба асосида соҳа ва тармоқларда энергия самарадорликни баҳолаш бўйича янгича тизим амал қилиши белгиланди. Бунда:

йилига камида 4 миллион киловатт электр ёки 375 минг куб метр газ сарфлайдиган йирик истеъмолчилар ҳар уч йилда энергия аудитидан ўтади;

Энергоинспекция ҳар йили йирик истеъмолчилар рўйхатини эълон қилиб боради;

аудитдан ўтмаган корхоналарга газ ва электр оширилган тарифда етказилади.

Мутасаддиларга йил якунигача янги тизим билан боғлиқ техник регламент ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш топширилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади.

Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Орол денгизининг қуриган тубига янги турдаги ўсимликлар экилмоқда

Орол денгизининг қуриган туби ҳудудида биринчи марта ноёб ўсимлик Arundo donax тажриба майдонида синовдан ўтказилмоқда.

Ҳозирда ўсимликлар 1 ойлик. Улар қурғоқчиликка чидамли бўлганлиги боис оғир чўл шароитида ҳам 4 метргача ўса олади. Унинг экиш технологияси ноёблиги шундаки, экиш жараёнида кўчатлар ўрнига илдиз куртаклари ўтқазилади.

1-2 йил ичида Оролнинг барча ҳудудларида ушбу ўсимликлар экилади, чунки илдиз сўрғичлари тез униб чиқади. Ушбу ўсимлик тузли шамолларнинг олдини олади, унинг поясидан қурилиш, тўқимачиликда фойдаланилади, шунингдек, уни ем-хашак сифатида ҳам ишлатиш мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform