Hudud Inform
8.26K subscribers
18.5K photos
4.08K videos
19 files
14.3K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Hudud Inform
🏃🏻‍➡️Жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкент шаҳрида Халқаро “BYD-Tashkent International Marathon” ҳамда "Янги нафас»"югуриш марафонлари ўтказилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати 2024 йил 21 апрель куни эрталаб соат 04:30 дан 14:00 га қадар қуйидаги…
🏃🏻‍♂️ VI «BYD» Тошкент халқаро марафон бўлиб ўтди

21 апрел куни Тошкент шаҳри 45 давлатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчиларни VI «BYD» Тошкент халқаро марафонида қабул қилди.

Марафонда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири А.Икрамов, Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби О.Касимов, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси В.Маҳмудов, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари А.Абдувалиев, «BYD LLC»нинг Марказий Осиё бўйича бош директори ўринбосари Иван Cао иштирок этди.

VI «BYD» Тошкент халқаро марафони дастурига 4 та масофа: 3 ва 10 км оммавий югуриш мусобақаси,  ярим марафон ва  марафон масофаси киритилган.

🔘Марафоннинг умумий мукофат жамғармаси 720 млн сўмни ташкил этди. Бунда: марафон иштирокчилари 1-ўрин учун — 60 млн сўм, 2-ўрин учун — 40 млн сўм, 3-ўрин учун — 30 млн сўм, 4-ўрин учун — 20 млн сўм, 5-ўрин учун — 16 млн сўм, 6-ўрин учун — 10 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

🔘Ярим марафон иштирокчилари: 1-ўрин учун — 35 млн сўм, 2-ўрин учун — 25 млн сўм, 3-ўрин учун — 20 млн сўм, 4-ўрин учун — 16 млн сўм, 5-ўрин учун — 12 млн сўм, 6-ўрин учун — 8 млн пул мукофоти билан тақдирланди.

🔘10 км масофага югуриш иштирокчилари: 1-ўрин учун — 9 млн сўм, 2-ўрин учун — 6 млн сўм, 3-ўрин учун — 3 млн сўм пул мукофоти билан ва 3 км масофага югуриш мусобақаси ғолиб ва совриндорлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

🏆 Ярим марафонда энг яхши натижа кўрсатган Париж Олимпия ўйинлари лицензиати Шоҳруҳ Давлатов ва марафонда энг яхши натижа қайд этган маҳоратли спортчи Екатерина Тунгусковалар «BYD» автомашиналарини қўлга киритди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси ўзбекистонликларни Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликларнинг навбатдаги турларидан огоҳлантирди. Жумладан:

онлайн савдо орқари берган буюртмани бекор қилгандан кейин ўзини адвокат деб суд, карго ҳаражатларини ундириш; 

телефон орқали ўзини полиция ёки махсус кучлар ҳодими сифатида таништириб, сизнинг ҳисобингиздан ҳориждаги жиноий ёки террорчи гуруҳларга тўлов амалга оширилганлигини айтиб, асл жиноятчини ушлаш мақсадида янги бир ҳисоб рақамига пул ўтказиш.

Бундай фирибгарлар ўзингиздан маълумотларни олиб ўзингизга қарши ишлатиши, фирибгарлик ва ишонтиришда псиҳологик воситалардан фойдаланиши юзасидан ҳаракат қилаётганлиги маълум бўлмоқда. 

Ватандошларимиздан онлайн равишда берилган буюртмани бекор қилишда белгиланган тартибда қайтариш, телефон орқали ўзини полиция, суд, махсус куч ҳодими деб таништирган шахсларга маълумот бермаслик, ўрнатилган тартибда чақиришларини талаб этишлари тавсия этилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
🗓 Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 июндан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ бўйича ойлик маълумот “базавий меъёр” ва ундан ортиқ ҳажмлар кесимида истеъмолчиларга юборилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
🖱"Ўзсувтаъминот" АЖ республика миқёсида ҳудудлар кесимида аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси бўйича инфографика тақдим этди.

📊 Унга кўра, Тошкент шаҳри 97,7% кўрсаткич билан етакчи ўринда бўлса, энг қуйи натижа – Қашқадарё вилоятида 59,4%ни ташкил этмоқда.

Андижон вилоятида – 90,9%

Бухоро вилоятида – 73,2%

Жиззах вилоятида – 70,4%

Қорақалпоғистон Республикаси – 72,4%

Фарғона вилояти – 79,4%

Хоразм вилояти – 90,4%

Самарқанд вилояти – 75,4%

Наманган вилояти – 82,7%

Сирдарё вилояти – 86,9%

Сурхондарё вилояти – 62,9%

Тошкент вилояти – 79,4%
〰️〰️〰️〰️〰️

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈 Фойдасидан кўра зарари кўп субсидия

Субсидия – давлатнинг ёрдами бўлиб, 2020 йилги карантин пайтида ва пандемиядан кейинги даврда аҳолини қўллаб-қувватлашда унга эҳтиёж бор эди. Аммо вақт ўтиши билан субсидиянинг фойдасидан кўра зарари кўпайиб борди.

Масалан, электр энергияси ва табиий газ учун биз ҳозиргача таннархидан бир неча баробар арзон тарифда тўлаб келяпмиз. Ўртадаги фарқ ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи корхоналарнинг зарар кўриб ишлашига сабаб бўлмоқда.

📹 Батафсил: видеода

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📚“Бизнесни ривожлантириш банки”нинг бир гуруҳ бошқарув ходимлари Венгриянинг кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги тажрибаси билан танишиб қайтди.

Хусусан, банк вакиллари Венгрия молия бозори етакчиси ОТP банк офисларида бўлиб, уларда тадбиркорларга хизмат кўрсатиш жараёнлари ва таклиф қилинаётган хизматлар билан танишди. Шунингдек, Венгрия Савдо-саноат палатаси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform