Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Наманган_шаҳри

Наманган шаҳар ҳокими Олимжон Исаев оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида брифинг ўтказди

Брифингда кичик саноат зоналари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиб, ўз фаолиятларини олиб борганлиги таъкидланди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг амалдаги ижроси сифатида тадбиркорлар учун берилган 6 ойлик имтиёзли давр учун дастлабки ҳисоб китобларга кўра ер, мулк ва сув солиғидан 170.0 миллион сўмлик имтиёз ҳамда 1.8 миллиард сўмлик қарздорлик муддатини узайтирилди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, 2914 та ижтимоий солиқ тўловчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларига берилган 50 фоизлик имтиёзга асосан жорий йилнинг 1 октиябрига қадар 3.9 миллиард сўм имтиёз берилгани брифингда таъкидланди.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Андижонга хуш келибсиз!

Добро пожаловать в Андиджан!

Welcome to Andijan!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Андижон вилояти ҳокими 13 июнь куни Хўжаобод туманида қад ростлаётган янги Андижон шаҳарчаси қурилиши ишлари билан яқиндан танишди

Андижон вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати
маълумқилишича,
вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бугун ушбу манзилга бориб, олиб борилаётган ишлар кўлами билан яқиндан танишган. Ҳар бир мутасадди, мутахассислар билан суҳбатлашган. Қурилаётган кўп қаватли уйларнинг технологияси, мустаҳкамлиги, сифати борасидаги ўз талаб ва тавсияларини берган.

Андижон шаҳарчасида кўп қаватли уйлар билан бирга ҳудудда ижтимоий соҳа объектлари, мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари қурилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇

@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

Сўх тумани учун 500 та мақсадли қабул параметрлари ажратилади

Фарғона вилоятининг Сўх тумани учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500 та ўрин миқдоридаги мақсадли қабул параметрлари ажратилади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Наманган_вилояти

Косонсой тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Тангем Ўзбекистонда завод қуради.

◾️Кореялик машҳур актриса Ли Ён Э Қўқон шаҳрида косметика заводини қуришга тайёргарлик кўрмоқда.

Бу ҳақда Telegram'даги "Uzbek students in Korea" канали хабар бермоқда.

"Тангем Қўқон шаҳрида косметика заводини қуришга тайёргарлик қилмоқда. Бу ҳақда элчихонамиз ва Қўқон шаҳар ҳокимлиги билан музокара олиб борилмоқда. Бекорга яқинда кўришамиз, деб мурожаат қилмаган экан-да", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, актриса яқинда ўзбекистонликларга видеомурожаат йўллаган ва унда: "Ўзбекистонга бориб, сизлар билан учрашишни интиқиб кутяпман!" - дейилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти

Эзгулик албатта қайтади!

Добро обязательно вернется!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра Пскомда Америка ва Европадаги ноёб балиқлар етиштирилади

🐝 Тадбиркор Баҳодир Мирабдуллаев Бўстонлиқ туманининг Пском ҳудудидаги “SALMONIDAE“ фермер хўжалигида асаларичилик билан шуғулланади.

🐠 У анчадан бери фермер хўжалигида ноёб турдаги балиқларни етиштириш лойиҳасини амалга оширишни ният қилиб юрарди.

⚡️Баҳодир Мирабдуллаев Германия технологияси асосида форель, Америка палияси, Европага хос бўлган кумжа ва спактик балиқ турларини парвариш қилиб, истеъмолчиларга етказиб бериш учун бизнес лойиҳа тайёрлади.

Унга кўра, йилига 320 тонна ноёб балиқ турлари етиштириш кўзда тутилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

COVID-19: Шу юрт истиқболи учун барчамиз бирдек дахлдор эканлигимизни унутмайлик!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
#Тошкент_шаҳри

🧰 Бугун бутунжаҳон донорлари куни. Мазкур хайрли ишни хаёт тарзига айлантирган инсонлар бугун алоҳида эътирофимизда.

📹 видео 🌏 Telegram

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​Ўзбекистоннинг миллий бренди концепциясини ишлаб чиқиш доирасида АОКА "Perceptions of Uzbekistan through the eyes of foreigners" — «Ўзбекистон хорижликлар нигоҳида» лойиҳасини амалга оширишни бошлади.

🔹Лойиҳа доирасида биз Ўзбекистонда узоқ вақтдан буён яшаётган хорижий меҳмонларни таклиф этиб, улар Ўзбекистонни қандай кўришлари, яшаш учун яратилган шароитлар ҳамда улар келажакда мамлакатда кўришни истаётган ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашамиз.

Бизнинг биринчи меҳмонимиз фаол ҳаёт тарзи тарғиботчиси, велосипедчи, 50дан ортиқ давлатларда бўлган Ражеш Наир (Rajesh Nair) бўлди. У юртимизда 2019 йилнинг ноябридан буён яшамоқда.

📌 Интервьюдан лавҳалар:

📎 «Ўзбекистонда жуда кўп меҳрибон ва меҳмондўст одамларни учратдим. Ўзимни қадрли меҳмондек ҳис этдим, бу ажойиб мамлакат маданиятидан баҳра олдим. Мен ўзимни худди уйимдагидек ҳис этяпман. Менга бу ерда яшаш ёқади».

📎 «Ўзбекистон мен кўрган энг хавфсиз мамлакатлардан бири».

📎 «Ўзбекистон халқи ўзи ва ўз юртидан фахрланса арзийди».

📎 «Мамлакатингиз фаол туризмни ривожлантириш учун катта потенциалга эга».

🌐 Instagram: @babavelo

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Интервьюнинг тўлиқ матни бу ерда 👉 www.aoka.uz

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Қабул_жараёни

МАДРАСАЛАРДА КОНСУЛЬТАЦИЯ - CALL CENTER ИШГА ТУШАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили учун қабул жараёнини юқори савияда ташкил этиш, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга тезкор жавоб берилишини таъминлаш мақсадида 2020 йил 15 июндан бошлаб “Call center”лар ташкил этилади.

❗️ “Call center”лар фаолияти душанба-шанба кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача давом этади.

Қабул жараёнларига оид ҳар қандай маълумотларни қуйидаги манзиллар орқали олишингиз мумкин.

🔸Олий диний таълим муассасалари

1. Тошкент ислом институти:
▫️Телефон рақами: 71-227-23-47
▫️Сайти: www.Islaminstitut.uz

2. Мир Араб олий мадрасаси:
▫️Телефон рақами: 95-604-45-97
▫️Сайти: www.mirarab.uz

3. Ҳадис илми мактаби
▫️Телефон рақами: 66-240-20-51
▫️Сайти: www.hadith.uz

🔸Ўрта махсус диний таълим муассасалари

4. Кўкалдош
▫️Телефон рақами: 71-249-30-90
▫️Сайти: www.kukaldosh.uz

5. Хадичаи Кубро
▫️Телефон рақами: 71-299-24-11
▫️Сайти: www.kukaldosh.uz

6. Саййид Муҳйиддин Махдум
▫️Телефон рақами: 99-971-12-08
▫️Сайти: www.maxdum.uz

7. Ҳидоя
▫️Телефон рақами: 69-226-60-60
▫️Сайти: www.hidoya.uz

8. Хожа Бухорий
▫️Телефон рақами: 75- 542-72-25
▫️Сайти: www.xojabuxoriy.uz

9. Имом Термизий
▫️Телефон рақами: 97-389-06-50
▫️Сайти: www.termiziy.uz

10. Мир Араб
▫️Телефон рақами: 95- 600-45-97
▫️Сайти: www.mirarabmadrasa.uz

11. Жўйбори Калон
▫️Телефон рақами: 65-221-77-44
▫️Сайти: www.juyborikalon.uz

12. Фахриддин ар-Розий
▫️Телефон рақами: 95-602-70-21
▫️Сайти: www. arroziy.uz

13. Муҳаммад ал-Беруний
▫️Телефон рақами: 61-229-03-20
▫️Сайти: www.alberuniy.uz

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқатириш масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.

🧶🧵 Сенат Раиси ҳунарманд аёллар фаолияти билан танишиб, ҳунарманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммо ва камчиликларини бартараф этиш масаласига эътибор қаратди.

🏭 Т.Нарбаева кичик саноат зоналари фаолияти билан танишиб, бу йўналишда рўёбга чиқарилаётган ишлар билан қизиқди. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда вилоят бўйича кичик саноат зоналарида жами 40 та лойиҳа амалга оширилиб, 419 та янги иш ўрни яратилди. Жумладан, Қарши туманидаги кичик саноат зонасида 4 та лойиҳа бажарилиши натижасида 72 та янги иш ўрни яратилишига эришилди.

Сенат Раисининг Қашқадарё вилоятига ташрифи давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардоба воқеаси туфайли фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилмоқда.

Бугунги кунга қадар жами 17 000 мингга яқин фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилди.

Шакллантирилган рўйхатга асосан бугунги кунга қадар 2 609 та ҳолат бўйича ҳужжатни тиклаш ҳақидаги аризалар олинди.

Давлат хизматлари агентлигининг Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

⚡️ Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати расмий телеграм каналида маҳаллий бюджет тўғрисидаги малумотлар очиқланди

Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси ўзининг фейсбукдаги расмий саҳифасида 2020 йил 5 ой якунига кўра Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни очиқлади.

❗️Унга кўра:

💰 Даромадлар хажми - 878,2 млрд.сўм;

💸 Харажатлар эса - 1 284,0 млрд.сўмни ташкил қилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform