Hudud Inform
8.37K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айрим телеграм каналларда «Парацетамол» таблеткаси билан боғлиқ номаълум шифокор огоҳлантириши ҳақида тасдиқланмаган турли хабарлар тарқалмоқда.

Хўш, мазкур дори воситасини қабул қилишда беморлар нималарга эътибор бериш керак? Мавзу юзасидан "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассиси Гулнора Аҳмедова тушунтириш берди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти

Қумқўрғон туманида тошқин оқибатларини бартараф этиш жараёнидан тасвирлар

https://t.iss.one/hudud_inform

❗️“Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади


"Тошкент шаҳрида “Янги авлод” махсус саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-138-сон, 20.03.2024 й.) қабул қилинди

🔰Унга кўра, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида “Янги авлод” махсус саноат зонаси (“Янги авлод” МСЗ) ташкил этилади (фаолият юритиш муддати 30 йил).

☑️ МСЗ фаолияти давомида унинг иштирокчиларига махсус иқтисодий зоналари иштирокчилари учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар татбиқ этилади.

🏢 МСЗни бошқариш учун масъулияти чекланган жамият шаклида “Янги авлод” бошқарувчи компанияси ташкил этилади.

🌐 “Янги авлод” МСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун зарур бўлган ер участкалари бошқарувчи компания томонидан “Е-auksion” электрон савдо платформаси орқали ижарага берилади.

📝 МСЗ ҳудудида 2025 йил якунигача 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдоригача тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ўзлаштирилиши, натижада 2,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши таъминланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Таълим соҳасидаги умумий хизматлар ҳажмининг ярмидан кўпи олий таълим хизматларига тўғри келади

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида олий таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 1 792,7 млрд сўмни ёки таълим соҳасида кўрсатилган жами бозор хизматлари ҳажмининг 57,1 фоизини ташкил этган.

Маълумот учун: ўтган йилнинг шу даврида ушбу хизмат турининг улуши 50,7 фоиз бўлган.

Бу эса олий таълим муассасалари, жумладан, хорижий таълим муассасаларидаги талабалар сонининг кўпайиши билан боғлиқ.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰Қонунчиликка кўра, 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқароси 16 ёшга тўлиши муносабати билан идентификацияловчи ID-картасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Расмий сайт фаолиятида ҳеч қандай узилишлар бўлмаган

Бугун 26 март куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг mc.uz расмий сайтидаги rd.mc.uz ҳаволасига ҳаккерлар ҳужум қилишга ҳаракат қилган, деб хабар берди вазирлик ахборот хизмати.

✔️ Расмий сайтга бузиб кирилмаган. Фақатгина ҳаволани ўзгартиришга уриниш бўлган, дейилади хабарда.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Кеча Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ифторлик қилди. Ифторлик вақтида Қуръон тиловат қилинди, ўтганлар ҳақига, юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги учун дуолар ўқилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтнинг учта туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан, 27-март куни 10:00 дан 18:00 гача ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади. Рўйхат

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Миграция агентлиги Россияга бораётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерациясининг Москва вилоятида 22 март куни юз берган теракт сабабли бутун мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.

Шу муносабат билан, Россияга бораётган, ушбу мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетаётган юртдошларимиздан ушбу хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишни сўраймиз.

Хусусан, шахсни тасдиқловчи ва мамлакатда бўлиш ёки ишлаш ҳуқуқини бурувчи ҳужжатларни ўзлари билан бирга олиб юриш, жамоат жойларга сабабсиз бормаслик, нотаниш ёки шубҳали инсонлар билан мулоқотга киришмаслик, телефон ва бошқа қурилмаларда тақиқланган фото, аудио ва видео материалларни сақламаслик, сафар режалаштирилган бўлса, вокзал ёки аэропортга белгиланган вақтдан олдинроқ бориш кабилар тавсия қилинади.

Юртдошларимиз бирор муаммога дуч келганда ёки ўзларини қизиқтирган бошқа саволлар билан мамлакатимизнинг консуллик идоралари ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти

Татаристон раиси Рустам Минниханов Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди


Меҳмонни Термиз халқаро аэропортида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов кутиб олди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти

Татаристон раиси Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилди

Рустам Минниханов сафарини буюк аллома мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.

Сафар кун тартибидан воҳанинг саноат ва иқтисодий салоҳияти билан яқиндан танишиш ҳам ўрин олган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Туркияга бораётган Ўзбекистон фуқаролари ҳам огоҳлантирилди

Туркияга борётган фуқаролар диққатига!

Бугунги кунда Туркияга кириш ва чиқиш чегара пунктларида ички ишлари органлари ходимлари томонидан мамлакатга келаётган хорижликларга нисбатан қатъий текширувлар амалга оширилмоқда.

Ушбу амалиёт доирасида Истанбул халқаро аэропортида асосан 20-35 ёшдаги хорижликларга нисбатан назорат тадбирлари кучайтирилганлиги кузатилмоқда.

Ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган шахслар билан миграция хизмати ходимлари томонидан суҳбат ўтказилиб, шахсий уяли телефонлари текширилиши ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Терроризм, одам савдоси ва бошқа жиноятларга алоқадорликда гумонланганлар, тақиқланган товарларни олиб ўтишга уринган шахслар «Туркияга кириши исталмаган йўловчи» сифатида баҳоланиб, Туркия ҳудудига киритилмасдан мамлакатига қайтариб юборилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг январь-февраль ойлари давомида Туркияга киритилмаган 163 нафар Ўзбекистон фуқароларидан 54 нафари муқаддам Туркияга келиб, қонунбузарлик содир этиб киришига тақиқ қўйилганларни ташкил этган.

Шу билан бирга, айрим ватандошларимиздан Истанбул аэропортида полиция ходимларининг қўпол муомаласи ҳақида шикоятлар келиб тушган.

Бу борада фуқароларимизнинг барча шикоят ва эътирозлари дипломатик каналлар орқали турк томонига етказилди ва хозирги кунда мутасадди ташкилотлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Ўз ўрнида, фуқароларимиздан маҳаллий қонунларни ҳурмат қилиб уларга тўлиқ риоя этишларини сўраб, олдин қонунбузарлик содир этиб депортация қилинган фуқаролардан эса Туркияга кириш тақиқи бор ёки йўқлигини Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги Туркия дипломатик ваколатхоналаридан ўрганган ҳолда келишлари тавсия қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти

Татаристон делегацияси “Термиз халқаро савдо маркази” билан танишди


https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🫥 «Рақамли авлод қизлари – 2024» республика танлови: 2-кун

📹 Иштирокчи қизлар тажрибали мутахассислар ёрдамида ўз билимларини мустаҳкамлашмоқда.

(1-кун)

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда фарзандини бошқа болани уришга мажбурлаган ота 10 суткага қамалди

Бу ҳақда Болалар омбудсмани ахборот хизмати маълум қилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (майда безорилик) ҳамда 188-1-моддасида (вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган отага Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди томонидан 10 сутка маъмурий қамоқ ва БҲМнинг 10 баравари — 3 миллион 400 минг сўм жарима жазоси тайинланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
💠 “ОКМК фаолиятининг асосий йўналишлари: 2023 йил якунлари ва 2024 йилдаги устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 27 март куни Миллий матбуот марказида ОКМК фаолиятининг асосий йўналишлари: 2023 йил якунлари ва 2024-йилдаги устувор вазифалар мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда ОКМК раҳбарияти, мутасаддилари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда ОКМК фаолияти самарадорлигини янада ошириш, жумладан молия, ғазначилик, ишлаб чиқариш ва савдо фаолиятини, шунингдек бизнес жараёнларини ягона ЭРП тизими орқали автоматлаштириш, ишлаб чиқаришни реал вақт режимида назорат қилиш ва тезкор бошқариш мақсадида МЕС тизимини ишга туширилиши маълум қилинди.

Шунингдек, янги қурилаётган 3-мис бойитиш фабрикаси ва мис эритиш заводини кенгайтириш лойиҳалари доирасида технологик жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш тизимларини жорий этиш истиқболлари белгилангани қайд этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform