Hudud Inform
8.51K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

📌 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов томонидан жорий йилнинг 8 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши, вилоят ҳокими томонидан 10 июнь куни белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олишга қаратилган учрашувлар ташкил этилмоқда.

📝Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги вакиллари, Тошкент вилояти маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Озода Парпибова ҳудуд ва хонадонларда бўлиб, амалий ишлар билан яқиндан танишиш жараёнида керакли кўрсатмалар берди.

🏘Хусусан, Оққўрғон тумани, “Зарафшон” МФЙ Мустақиллик кўчасидаги 42-уйда истиқомат қилувчи Муҳаббат Мирзаҳмедова хонадонидан бошланган учрашув Тошкент туманигача давом этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_таълим

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра қабул квоталари тасдиқланди

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:

👉 бакалавриат:

- кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;

- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;

- кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.

👉 магистратура – 10 425 нафар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_таълим

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб:

Спорт фаолияти бакалавриат таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди

Президент қарори билан спорт соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш мақсадида “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди.

Хотин-қизларга қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида квота ажартилади

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қабул_2020_2021

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати маълумотига кўра,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили бўйича қуйидаги фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилади.

Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича:

1-блок “Чет тили” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;

2-блок “Тарих” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.

Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.

Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасаси бўйича:

“Фиқҳ ва ақоид” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;

“Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;

“Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

Ҳадис илми мактаби бўйича:

“Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” (ижодий имтиҳон) 93 балл;

“Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;

“Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади,
жами 33 балл.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Олмазор тумани - намуна, илм-маърифат ўчоғи бўлиши керак

Шавкат Мирзиёев: Алмазарский район должен стать примером, центром науки и просвещения

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сурхондарё_вилояти

Тўра Боболов вилоят ёшлари билан онлайн видео мулоқот ўтказди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Zoom интернет дастури орқали воҳа ёшлари билан онлайн видео мулоқот ўтказди. “Ёшлар ойлиги” доирасида ташкил этилган тадбир шаҳар ва туманлар студияларидан қатнашган ёшлар вакиллари ҳамда бошқа онлайн мулоқотчилар фаоллигида, кўтаринки руҳда ўтди.

Учрашувда Т.Боболов вилоятда ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг самаралари ва келгусидаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Самарқандга хуш келибсиз!

Добро пожаловать в Самарканд!

Welcome to Samarkand!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Самарқанд_вилояти

ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ Д. РОЗИҚОВАГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА АХБОРОТИ

❗️2020 йил 11 июнь куни
жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судланувчи Дилором Розиқова (1978 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, муқаддам судланган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

🧯Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Абдуҳаким Олтибоев раислигида кўриб чиқилди.
Аниқланишича, 2020 йил 21 январь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси М. Бекмуҳаммедов, бўлим бошлиғи ўринбосари Ф. Ибрагимов ва жами 23 нафар давлат ижрочилари билан биргаликда иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 12 сентябрдаги ижро ҳужжатига асосан уй-жойдан чиқариш юзасидан Самарқанд шаҳри Навоий-шох кўчаси 49-уй 16-хонадонда мажбурий ижро ҳаракатларини бошлаш жараёнида, фуқаро Дилором Розиқова уй-жойдан чиқишдан қатъий бош тортиб, МИБ Самарқанд шаҳар бўлими ходимларининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уларни устига бензин ёқилғисини сепиб, қўлида ёниб турган сочиқни уларни устига қасддан улоқтириб юбориб, давлат ижрочиларини хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишига мажбур қилган.

📌 Суд ҳукмига кўра, Д. Розиқова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 1 йил 7 ой 9 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

📝 Ушбу жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчи ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Миллий_гвардия

Миллий гвардия ходимлари кўнгиллилар сифатида 14 июнь – “Бутунжаҳон донорлар куни” муносабати билан ташкил этилган “Эзгулик албатта қайтади” шиори остидаги хайрия акциясида иштирок этмоқдалар.

Манба: Миллий гвардия ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform