Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Олмазор туманида «Next Generation Product» қўшма корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.
Бу ерда жами 530 киши иш ўрни билан таъминланган.
Пандемия шароитига қарамай корхонада ишлаб чиқариш суръати пасайгани йўқ. Январь-май ойларида 1,8 млн долларлик экспорт амалга оширилди. Йил якунигача кўрсаткични 7 млн долларга етказиш мўлжалланган.
Давлатимиз раҳбарига шу ерда истиқболдаги лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди.

В ходе посещения Алмазарского района Президент ознакомился с деятельностью совместного предприятия «Next Generation Product».
Несмотря на пандемию, темпы производства на предприятии не замедлились. В январе-мае экспорт составил 1,8 млн долларов. К концу года планируется увеличить этот показатель до 7 млн долларов.
Главе государства также представлена информация о будущих проектах.

#Mirziyoyev #safar #Olmazor #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар иштирокида Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашув ўтказди.
Камбағалликни қисқартириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Жамоатчилик вакиллари туманда амалга оширилаётган ишлар бўйича фикр ва таклифларини билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с активом Алмазарского района, в которой также приняли участие ответственные руководители и представители старшего поколения.
Обсуждены вопросы сокращения бедности, реализации инвестиционных проектов, создания новых рабочих мест, улучшения условий жизни населения.
Представители общественности высказали свои мнения и предложения о проводимой в районе работе.

#Mirziyoyev #safar #Olmazor #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Тошкент вилоятида аҳоли орасида яна коронавирус аниқланди

⚡️(+32) — 12 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4869 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафариКарантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 5 нафари — Тошкент вилоятида аҳоли орасида ва яна 5 нафари — Россиядан ушбу вилоятдаги «Зангиота» чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Бугун Ўзбекистонда 128 киши коронавирусга чалинди, 15 нафар беморнинг аҳволи оғир

Кун давомида 121 бемор соғайди: 120 нафариТошкент шаҳридаги, 1 нафари эса Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топди.

💉 Беморларнинг 844 нафари пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида, 248 нафари эса юртимизнинг 8 ҳудудидаги шифо масканларида даволанмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги интерактив "Мунозара Клуби" платформаси молия ва иқтисод соҳаси экспертларидан энг долзарб мавзулар бўйича тўғридан-тўғри маълумот олиш имкониятини беради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

📌 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов томонидан жорий йилнинг 8 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши, вилоят ҳокими томонидан 10 июнь куни белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олишга қаратилган учрашувлар ташкил этилмоқда.

📝Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги вакиллари, Тошкент вилояти маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Озода Парпибова ҳудуд ва хонадонларда бўлиб, амалий ишлар билан яқиндан танишиш жараёнида керакли кўрсатмалар берди.

🏘Хусусан, Оққўрғон тумани, “Зарафшон” МФЙ Мустақиллик кўчасидаги 42-уйда истиқомат қилувчи Муҳаббат Мирзаҳмедова хонадонидан бошланган учрашув Тошкент туманигача давом этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_таълим

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра қабул квоталари тасдиқланди

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:

👉 бакалавриат:

- кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;

- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;

- кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.

👉 магистратура – 10 425 нафар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_таълим

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб:

Спорт фаолияти бакалавриат таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди

Президент қарори билан спорт соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш мақсадида “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди.

Хотин-қизларга қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида квота ажартилади

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қабул_2020_2021

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати маълумотига кўра,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили бўйича қуйидаги фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилади.

Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича:

1-блок “Чет тили” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;

2-блок “Тарих” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.

Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.

Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасаси бўйича:

“Фиқҳ ва ақоид” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;

“Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;

“Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

Ҳадис илми мактаби бўйича:

“Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” (ижодий имтиҳон) 93 балл;

“Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;

“Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади,
жами 33 балл.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Олмазор тумани - намуна, илм-маърифат ўчоғи бўлиши керак

Шавкат Мирзиёев: Алмазарский район должен стать примером, центром науки и просвещения

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сурхондарё_вилояти

Тўра Боболов вилоят ёшлари билан онлайн видео мулоқот ўтказди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Zoom интернет дастури орқали воҳа ёшлари билан онлайн видео мулоқот ўтказди. “Ёшлар ойлиги” доирасида ташкил этилган тадбир шаҳар ва туманлар студияларидан қатнашган ёшлар вакиллари ҳамда бошқа онлайн мулоқотчилар фаоллигида, кўтаринки руҳда ўтди.

Учрашувда Т.Боболов вилоятда ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг самаралари ва келгусидаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform