“Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ жисмоний шахс бўлган қарз олувчига ажратиладиган микроқарз миқдори эллик миллион сўмдан юз миллион сўмга оширилди.
Бунинг натижасида аҳолининг фаол қисми микромолиявий хизматлардан фойдаланган ҳолда ўзини ўзи банд қилиши ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши орқали тадбиркорлик субъектига айланишига эришиш мумкин.
Шунингдек, 2024-2026 йилларда микромолиялаш бозори ҳажмини 5 баробарга ошириш, микромолиявий хизматлар билан 1 млндан ортиқ тадбиркорни қамраб олишга эришилади.
✍️ Батафсил
https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17 ноябрь куни соат 20:15да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли “Ми-8” вертолёти “Каттақўрғон” полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради. Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган.
Айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.
Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамдардлик билдирди.
Мудофаа вазирлиги
https://t.iss.one/hudud_inform
Айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.
Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамдардлик билдирди.
Мудофаа вазирлиги
https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 ноябрь – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзсувтаъминот” АЖдан сувни тежаш бўйича ўзига хос тарғибот.
Унутманг, барчамиз сувни тежашга, уни келажак авлодга етказишга масъулмиз!
https://t.iss.one/hudud_inform
Унутманг, барчамиз сувни тежашга, уни келажак авлодга етказишга масъулмиз!
https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти
Самарқандда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқарувчи йирик завод ишга тушди
📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
https://t.iss.one/hudud_inform
Самарқандда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқарувчи йирик завод ишга тушди
📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏔"Қамчиқ" довонида айни вақтдаги вазият
🔹Довон ҳудудида айрим жойларда қалин туман тушиб, йўлнинг кўриниш масофаси қисқарган.
❗️Барча ҳайдовчилардан тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.
https://t.iss.one/hudud_inform
🔹Довон ҳудудида айрим жойларда қалин туман тушиб, йўлнинг кўриниш масофаси қисқарган.
❗️Барча ҳайдовчилардан тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.
https://t.iss.one/hudud_inform
Бодринг ва узум нархи бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумоти
🥒Бугунги кунда очиқ далаларда етиштирилган бодринг ҳосили йиғиштириб олиниб, истеъмолчиларга етказиб берилди. Очиқ далаларда етиштирган маҳсулотларнинг нархи мавсумда 1 кг учун ўртача 1,5- 2,0 минг сўмни ташкил қилди.
⏩Таҳлилларга кўра, олдинги йилларда ҳам ноябрь ойи ўрталарига келиб бодринг нархи ўсиши кузатилган. Жумладан 2021 йилда олдинги ойларга нисбатан ноябрда 1,3 баробарга, 2022 йилда 1,9 баробарга ошган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 октябрдаги 567-сонли қарори қабул қилиниб, иссиқхоналарга кафолатланган табиий газ етказиб бериш белгилангандан сўнг иссиқхоналарда экин экиш ишлари бошланди. Иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотлар ноябрь ойи 3 декадаси ва декабрь ойи бошидан терими бошланиши билан ички бозорда нархлар барқарорлашиши прогноз қилинмоқда.
🍇Кўп йиллик мониторинг кузатишларга кўра, ноябрь-декабрь ойларида узум маҳсулотлари сақлаш учун жойлаштирилиши нархларнинг ошишига олиб келди.
Хусусан, 2022 йилнинг ноябрь ойи нархи октябрга нисбатан 111,5 фоизга ошган бўлса, жорий йилда мос равишда бу кўрсаткич 119 фоизга ўсган.
Жумладан, маҳсулот нави бўйича Ҳусайни 15-25 минг сўм, тойфи 15-20 минг сўмни ташкил этган бўлса, ички ва ташқи бозорда харидоргир бўлган “Ризамат ота”, “Мерседес” каби навларига талаб ошган (1 кг 90 минг сўм атрофида).
⏩Шу ўринда, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархлари ошиши билан боғлиқ вазият табиий ҳолат бўлиб, бу қиш мавсуми учун иссиқхоналарда бир муддат тайёргарлик ишлари натижасида юзага келган.

#Тошкент_вилояти
20-22 НОЯБРЬ КУНЛАРИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ЙЎЛЛАРИДА ҲАРАКАТ ВАҚТИНЧА ЧЕКЛАНАДИ
Жорий йилнинг 20-22-ноябрь кунлари соат 08:00 дан 14:00 га қадар Бўстонлиқ туманида velosport-shosse спорт тури бўйича мусобақалар ўтказилиши муносабати билан, “Бектемир – Чорбоғ” автомобил йўлининг 34 километридан (Чирчиқ платина) 54 километригача (Газалкент шаҳрига кириш) ҳамда 22 ноябрь куни соат 08:00 дан 14:00 га қадар Чирчиқ шаҳрининг Амир Темур кўчаси ҳудудида автотранспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинча чекланади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

⚡️Умра тадбирини амалга ошириш учун рухсат берилган ташкилотларнинг дастлабки рўйхати эълон қилинди
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-ноябридан “Умра” тадбирини ташкил этиш бўйича янги талаблар кучга кирди.
Ҳурматли юртдошлар, “Умра” зиёратига боришда махсус лицензияга эга бўлмаган туроператорлар хизматидан фойдаланишда огоҳ бўлишни ва кейинчалик турли хил кўнгилсиз холатларга тушиб қолмаслик учун лицензияга эга бўлган туроператорлар билан ҳамкорликда ишлашни тавсия этамиз, дейилади Туризм қўмитаси ахборот хизмати хабарида.
Умра тадбирини амалга ошириш учун рухсат берилган (лицензияга эга) туроператорлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Кеча 150 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақасида иштирок этди. Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг 16 шаҳрида Марказий Осиёдаги энг кенг кўламли спорт тадбирларидан бири ташкил этилди.
Тошкентда 3 км масофада ғолибликни аёллар орасида Анастасия Сильченкова, эркаклар орасида Хасан Мирсоатов қўлга киритди. 10 км масофага югуришда эса – Марина Хмелевская ва Нодирбек Муталипов ғалабага эришди.
https://t.iss.one/hudud_inform
Тошкентда 3 км масофада ғолибликни аёллар орасида Анастасия Сильченкова, эркаклар орасида Хасан Мирсоатов қўлга киритди. 10 км масофага югуришда эса – Марина Хмелевская ва Нодирбек Муталипов ғалабага эришди.
https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон бўйлаб ҳафта ўртасида ҳарорат пастлаб, кучли ёмғир ёғади
“Ўзгидромет” 20-24 ноябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Унга кўра, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Куннинг ўртасига келиб ҳаво 20-23 даражагача илиқ бўлади.
Эртага янада илиқроқ бўлиши кутилмоқда, кундузи ҳаво ҳарорати 24-27 даража илиққача кўтарилади ва республиканинг аксарият қисмида ёғингарчилик кузатилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
22 ноябрь чоршанба кунига келиб, шимолий-ғарбий ҳудудлардан кириб келаётган нам ҳаво массаси бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб тарқалади. Республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, тоғ олди ҳудудларида айрим жойларда кучли ёмғир ёғади.
23 ноябрь куни фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. 24 ноябрда республиканинг барча ҳудуди бўйлаб ҳаво қуруқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, 22-23 ноябрь кунлари вақти-вақти билан кучли ёғади.
20-22 ноябрь кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши, 21-23 м/с.гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 22-24 ноябрда 13-18 даражагача, баъзи жойларда 10-12 даражагача пасаяди. 23-24 ноябрь кунлари кечаси ҳарорат 3-6 даража илиққача пасаяди, шимолда 1-3 даража совуққача бўлиши мумкин.
Пойтахтда бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. 22 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 23-24 ноябрда яна ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 22 ноябрда 12-15 м/с.гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат бугун кундузи 20-22 даража, эртага 24-26 даража илиқ бўлади. 22-24 ноябрда ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиққача, 23 ноябрда 11-13 даража илиқгача пасаяди. 21-22 ноябрда ҳарорат кечаси 10-15 даража, 23-24 ноябрда 3-8 даража илиққача пасаяди.

❗️Йўллар бўйида жойлашган мактаблар олдида махсус фото-видео қайд этиш воситалари ўрнатилади
Президент фармонига кўра, йўллар бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда йўл-транспорт ҳодисалар ўчоқларида белгиланган тезликни ошириш, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни аниқловчи махсус фото-видео қайд этиш воситалари ўрнатилади.
https://t.iss.one/hudud_inform
Президент фармонига кўра, йўллар бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда йўл-транспорт ҳодисалар ўчоқларида белгиланган тезликни ошириш, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни аниқловчи махсус фото-видео қайд этиш воситалари ўрнатилади.
https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳар
Тошкент — меҳмонлар нигоҳида
📹 Видеолавҳа Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

#Навоий_вилояти
Маҳаллада кутубхона очилди
Навоий вилояти Хатирчи туманидаги Кўксарой маҳалласида 593 хонадонда 3104 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда учта мактаб бор.
Жорий йилнинг май ойида маҳалла ўзининг янги биносига эга бўлганди. Яқинда эса “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хатирчи туман бўлинмаси ташаббуси билан маҳалла фуқаролар йиғини биносида кутубхона ташкил қилинди.
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловида Kўксарой маҳалласи “Китобни севиш – ўзликни севиш” номли лойиҳаси билан иштирок этиб, 32 миллион 575 минг сўм грант маблағини ютиб олганди. Ушбу маблағ ҳисобидан мебель жиҳозлари ва 430 дона ҳар хил турдаги китоб харид қилинди.
Кутубхонанинг очилиш маросимида кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.
– Бугунги кунда юртимизда аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида китобга қизиқиш, мутолаа маданиятини юксалтириш борасида кенг кўламдаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, – дейди маҳалла раиси И.Мирзаев. – Ушбу кутубхона маҳалла аҳли учун бўш вақтини мазмунли ўтказиши, ёшлар ўз билимини ошириши, маҳаллада эса китобхонликни ривожлантиришга ҳисса қўшади.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими ва туман бўлинмалари маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни компьютер техникаси ва мебель жиҳозлари билан таъминлашда фаол иштирок этиб келмоқда.
Жорий йилда республика фондидан ажратилган 10 минг донага яқин турли мавзулардаги китоб вилоятдаги 232 та маҳалла фуқаролар йиғинига тарқатилди.
Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

⏳ "Рақамли Авлод IT Fest" 2023 ҳафталиги старт олишига саноқли кунлар қолди
⏺ DG Contest – спорт дастурлаш бўйича ўз маҳоратингизни синашингиз мумкин. Онлайн саралаш босқичи 22 ноябрда бошланади, финал эса 28 ноябр куни Муҳаммад ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактабида Республика бўйлаб энг яхши дастурчилар орасида бўлиб ўтади.
⏺Робототехника мусобақаси - 29 ноябрь куни сизни Муҳаммад ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактабида робо футбол, робо сумо ва фойдали ихтиролар бўйича Республика мусобақалари кутмоқда.
⏺ Hackathon – 30 ноябрь Муҳаммад ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактабида Республика бўйлаб ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларини ўз инновацион эко-лойиҳалари билан кутиб қоламиз.
⏺Microsoft Community Conf 2023 Uzbekistan – 2 декабрь куни Microsoft компаниясининг расмий IT конференциясида иштирок этишингиз мумкин бўлади. Бунда сиз халқаро ва маҳаллий спикерларимиздан дастурлашдаги янги технологиялар билан танишишингиз ва жуда катта "networking"га эга бўлишингиз кафолатланади! Тадбир Янги Ўзбекистон Университетида бўлиб ўтади.
📝 Рўйхатдан ўтишга шошилинг, барча тадбирлар бепул ва мусобақалар қимматбаҳо совринларга эга!
👉 Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун: online.raqamliavlod.uz.
✅ АКТ соҳасида ўз билим-кўникмаларингизни мукаммаллаштириш имкониятини қўлдан бой берманг!

Сўнгги уч йилда банклар капитали 1,8 бараварга, йиллик кредит ажратиш ҳажми 2 бараварга кўпайди. 4 та банк илк бор “евробонд” чиқариб, халқаро капитал бозорларидан 1 миллиард доллар ресурс олиб келди.
Ипотека-банкка стратегик хорижий инвестор жалб қилинди. 13 та янги хусусий банк ташкил этилди, Венгрия, Қозоғистон ва Грузиянинг нуфузли банклари юртимизда фаолият бошлади. Онлайн банк хизматлари ҳажми 2,7 баробарга ошди.
https://t.iss.one/hudud_inform
Ипотека-банкка стратегик хорижий инвестор жалб қилинди. 13 та янги хусусий банк ташкил этилди, Венгрия, Қозоғистон ва Грузиянинг нуфузли банклари юртимизда фаолият бошлади. Онлайн банк хизматлари ҳажми 2,7 баробарга ошди.
https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти
Сувни тежанг, у бебаҳо неъматдир!
📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
https://t.iss.one/hudud_inform
Сувни тежанг, у бебаҳо неъматдир!
📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти
Таъмирталаб, бир қаватли пастқам бинодан икки қаватли замонавий типдаги ўқув бинога айланган мактаб – Ангор туманидаги 9-сон мактабнинг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
📹 Видеолавҳа Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

🔰 Қонунчиликка кўра, 2023 йил 1 декабрдан “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотларни талаб қилиш бекор қилинади.
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform