Hudud Inform
8.57K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлиси бўлиб ўтади.

Ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

А-373 халқаро автомобиль йўлининг 10 километридаги носоз кўприк ёнидан вақтинчалик айланиб ўтиш йўли қурилиб, транспорт воситаларининг ҳаракати қайта йўлга қўйилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰Турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси контракт бўйича хизмат қилаётган, турар жой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибига кирувчи шахсларга амалдаги сарф-харажатлар доирасида (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно) қуйидаги миқдорда тўланиши белгиланган:

🔹Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 4 бараваригача;

🔹Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — БҲМнинг 3 бараваригача;

🔹бошқа шаҳарлар, туманлар марказлари ва аҳоли пунктларида — БҲМнинг 2 бараваригача.

👨‍👨‍👧‍👧 Оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда (ҳарбий хизматчининг ўзини ҳисобламаган ҳолда) ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.

📌Бунда ҳарбий хизматчининг ҳарбий хизматни ўташ жойига келган оила аъзолари: хотини (эри), уларнинг болалари ва ота-оналари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ижарага олувчининг оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳисобга олинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Шу йилнинг 16–17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида «Challenge Samarkand-2023» спорт фестивали бўлиб ўтди. Мазкур фестивал «Challenge Family» халқаро бренди остидаги триатлон мусобақаларидан иборат бўлди

Беллашувлар Самарқанд туризм марказидаги «Silk Road Samarkand» халқаро сайёҳлик мажмуаси ҳудудида старт олди. «Challenge Samarkand» турнирининг сузиш баҳслари эшкак эшиш каналида 1,9 км масофада ташкил этилди. 86 км масофани ўз ичига олган велоспорт бўйича пойгалар «Silk Road Samarkand» мажмуасидан бошланиб, икки даврадан иборат бўлди. Спортчилар Амир Темур ҳайкали, Регистон ансамбли, Бибихоним мадрасаси, Афросиёб бозоридан ўтиб, сўнгра замонавий Самарқанд кўчалари бўйлаб ҳаракатланишди. Югуриш босқичи эса «Silk Road Samarkand» мажмуаси ҳудудида ўтказилди ва унда спортчилар 21,5 км масофани босиб ўтишди.

Ушбу мусобақлар доирасида триатлон бўйича профессионал спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Ресупблика биринчилигида юртимизнинг энг кучли триатлончилари мамлакат чемпионлиги учун кураш олиб борди. Таъкидлаш керакки, «Challenge Samarkand-2023» спорт фестивалида 2000 дан зиёд спортчилар иштирок этди. Улар орасида хорижлик атлетлар кўпчиликни ташкил этди. Хусусан, беллашувларда Германия, Италия, Буюк Британия, АҚШ, Жанубий Африка Республикаси, Хитой, Саудия Арабистони каби дунёнинг 35 та давлатидан спорт усталари қатнашди.

Мусобақанинг турли йўналишларида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, уларга мукофотлар топширилди. Ота-оналарнинг фарзандлари билан баҳсларда иштирок этгани оилаларда соғлом турмуш тарзига тарғиботнинг ифодаси бўлди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда қайси омиллар сув муаммосига энг кўп таъсир қилади?

Аҳоли сони йилдан-йилга ўсмоқда. Табиийки, сув истеъмоли ҳам катта суръатларда кўпайиб боради;

Ўзбекистон бир йилда ишлатадиган сувнинг 20 фоизигина ўзимизда шаклланади. Қолган 80 фоизи Тожикистон ва Қирғизистондан келадиган дарёлардаги сувга боғлиқ. Аммо бу икки мамлакатнинг ҳам ўз манфаатлари бор. Ҳар иккала давлат электр энергиясини дарёлар бўйида қурилган ГЭСлардан олади;

Иқлим ўзгариши оқибатида мамлакатимиз ҳудудидаги табиий сув ресурслари тобора камайиб бормоқда. Қолаверса, қишда ёғингарчиликларнинг камайиши, ёзнинг нормадан иссиқ бўлиши сув истеъмоли ҳажмларига ҳам таъсир қилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Нью-Йорк шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Cerberus” компанияси вице-президенти Брайан Хук билан учрашув ўтказди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифи доирасида “GE HealthCare” компанияси минтақавий президенти Роб Уолтон билан учрашув ўтказди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда “Oppenheimer” инвестиция компанияси бошқарувчи директори Жон Тонелли билан учрашув ўтказди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда “CNH” компанияси вице-президенти Стив Надерни билан учрашди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифи доирасида “Cintana” компанияси раҳбари Дуглас Беккер билан учрашув ўтказди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва АҚШнинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлисида маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорлик бўйича билдирилган муайян таклиф моҳияти нотўғри талқин қилинмоқда.

Давлатлар ўртасидаги ўзаро расмий келишувларга асосан, бир давлат ҳисобидан бошқа давлат ҳудудида мактаб ва шунга ўхшаш ижтимоий объектлар қуриш анъанаси жаҳон тажрибасида мавжуд. Бу ўзаро ижтимоий ёрдам сифатида таснифланади.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, хорижий мамлакатлар томонидан қуриб бериладиган мактабларнинг таълим дастурлари дастлаб соҳа мутахасиссислари томонидан миллий урф-одат, қадрият ва анъаналаримиз, тарихимиз, амалдаги қонун ҳужжатларимиз, мавжуд таълим стандартларимиз нуқтаи назаридан чуқур ўрганиб чиқилади.

Агар қуриб берилиши таклиф этилаётган мактаб ва унинг дастури юқорида назарда тутилган талабларга мазмунан мос келса, ушбу таълим муассасасининг фаолият юритиши учун ўрнатилган тартибда лицензия берилади.

Мазкур жиҳатларни инобатга олган ҳолда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асосланмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири матбуот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Ўзбекистон – Корея: кейинги беш йилда товар айланмаси икки баравар ошди

2022 йилда товар айирбошлаш ҳажми 23,3 фоизга ўсди ва 2,34 миллиард  долларни ташкил қилди. 2025 йилга бориб мазкур кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш кўзланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
ДХХ ва ИИБ ноқонуний 1,5 миллиард сўмлик уяли алоқа воситаларини яширинча олиб кирилиши фош этилди

“Фарғона – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “KIA BONGO” русумли автотранспорт воситаси Наманган вилоятига киришда текширилганда юкхонасида махсус ясалган хуфиядонга жойлаштирилган хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирилмаган дастлабки умумий қиймати 1 миллиард 501 миллион сўмлик 7 турдаги жами 420 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди. 

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Айрим вилоят суди раислари лавозимидан озод этилди:

Мелибоев Талъатжон ёзма аризасига асосан Андижон вилоят судининг раиси лавозимидан;

Кадиров Лукмон ёзма аризасига асосан Бухоро вилоят судининг раиси лавозимидан;

Джумаев Ўткир ёзма аризасига асосан Жиззах вилоят судининг раиси лавозимидан;

Полванов Баҳодир ёзма аризасига асосан Хоразм вилоят судининг раиси лавозимидан озод этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йўл қоидаларига амал қилинг

Автобусларнинг, таксиларнинг, маршрут таксиларининг, шаҳар электр транспортининг ва метрополитен вагонларининг ойналари ва ички жиҳозларига шикаст етказиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 650 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бош прокурорнинг буйруғи билан адлия катта маслаҳатчиси Абдукахор Файзуллоевич Муллажанов Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Муллажанов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Ўз вақтида олинмаган пенсияларни тўлаш муддати 24 ойгача узайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилган Қонун лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб, пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияларни тўлаш муддати икки баробарга, яъни 12 ойдан 24 ойгача узайтирилмоқда.

Бундай пенсионерлар йилига 820 нафарни ташкил этади. Уларга тўланмаган пенсия миқдори эса 15 миллиард сўмни ташкил этади.

Шунингдек, пенсияларни йиллик инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб, ошириб бориш назарда тутилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Бугун Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлайди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи давом этмоқда. Бугун, 19 сентябрь куни давлатимиз раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ Президентлари саммитида иштирок этади ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди.

Шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан ва бошқа учрашувлар режалаштирилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
🦠 Халқимиз пахта қуллигидан озод бўлди

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича эътиборга лойиқ натижаларга эришдик. Мамлакатимизда мажбурий ва болалар меҳнатига тўлиқ барҳам берилди.

Бир аср мобайнида
Ўзбекистонда миллионлаб инсонлар пахта теримига мажбурий равишда жалб этиб келинди. Ҳар йили сентябрь ойидан декабргача аҳолининг асосий қисми – ўқитувчи ва шифокорлар, тадбиркорлар, ишчи ва хизматчилар, энг ачинарлиси, мактаб ўқувчилари ва талабалар пахта теримига сафарбар қилинар эди. Бунинг натижасида ўзбек пахтасига бойкотлар эълон қилинган, мамлакат эса йиллар давомида “қора рўйхат”ларга киритилган эди.

Қатъий иродамиз туфайли энди буларнинг барчаси ўтмишга айланди. Халқимиз пахта қуллигидан буткул озод бўлди.

Янги Конституциямизда мажбурий меҳнат тақиқланиши кафолатлаб қўйилди ва бунинг учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Мажбурий ва болалар меҳнатига қарши курашни бутун дунё миқёсида кучайтириш зарур, деб ҳисоблайман.

(Шавкат Мирзиёевнинг БМТ 78-Бош ассамблеясидаги нутқидан)

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM