Hudud Inform
8.47K subscribers
18.4K photos
4.03K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Тожикистондан олиб ўтилган 10 кг ортиқ гиёҳвандлик моддасини қўлга олди

Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Панжикент туманида яшовчи, Тожикистон фуқароси Жиззах вилоятининг Бахмал туманида яшовчи фуқаро 2 нафар таниши билан ўзаро тил бириктириб, Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган 9 кг 530 гр “опий” моддасини 55 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланган.

Зомин туманида 3 нафар Тожикистон Республикаси фуқаролари 2 кг 986 гр. «гашиш» моддаси билан ушланган.
Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси ҳам Тожикистондан олиб келинган.

«Бухоро - Қашқадарё» йўналишида ҳаракатланаётган, Бухоро шаҳрида яшовчи шахс бошқарувидаги «Матиз» русумли автомашина Муборак туманидаги «Ширинбулоқ» ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда фуқаронинг ёнида 973 гр. «героин» моддаси борлиги аниқланган.
Бухоро вилоятининг Когон туманидаги дала майдонига 1 кг 968 гр. «героин» моддаси кўмиб қўйилганлиги аниқланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳри, Бектемир тумани "Нурафшон" МФЙ ҳудудида ўрнатилган махсус камера орқали, Б. Юсуповга тегишли давлат рақами 01 716 ГCА бўлган @MAN" русумли автомабилида Чирчиқ дарёси бўйидан шаҳағал олаётганлиги ҳолати кузатув камераси обектевига муҳрланди.

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу ҳолат бўйича, фуқарога нисбатан "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс"нинг 70 -моддаси билан баённома расмийлаштирилгани ҳолда 3.300.000 минг сўм жарима қўлланилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Тиббиётни рақамлаштириш — одамларнинг вақтини ва моддий ресурсларини тежаш имконини беради

📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ИИВ вазири Пўлат Бобожонов:

Тизимда маънавий-ахлоқий масалаларга эътибор тубдан ўзгаради. Ички ишлар органлари ходимлари ҳар куни минглаб фуқаро билан мулоқотга киришади. Бу жараёнда уларнинг хушмуомала бўлиши, фуқаролар муаммоларига қонуний ечим топиши аҳоли, умуман, жамиятдаги ижтимоий кайфиятга жуда катта таъсир кўрсатади.

Шу маънода, ўз касбига, хизмат бурчига садоқатли, юрт тинчлиги, халқ манфаати учун хизмат қилишни муқаддас бурчи деб биладиган чинакам фидойи ходимлар ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни муваффақиятли бажаришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шунинг учун бундан буён ҳам кадрларни тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳамда тизимни нопок, ғаразли ниятдаги, ўз манфаатларини халқ манфаатидан устун қўядиган шахслардан тозалаш ишлари диққатимиз марказида бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Маманбий Омаров Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача у Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири эди

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💧Қорақалпоғистон ва Туркманистон Республикалари ҳудудидаги "Сариқамиш" ўзининг узоқ тарихи давомида бир неча бор йўқолиб, яна пайдо бўлган.
Бунга Амударёдан сув оқимининг Орол денгизига қуйилиши сабаб бўлган.

🗺 Кўлнинг узунлиги 100-120 км, эни 30-40 км, чуқурлиги 30-40 метрга етади. Кўлдаги сув сатҳи Хоразм воҳасини кесиб ўтувчи кўллар коллекторидан келадиган сув миқдорига қараб ўзгаради.

🐠"Сариқамиш" турли хил балиқ турларига, масалан, сазан, сўқмоқ, илон боши ва бошқаларга бой. Бу кўлни фауна ва флорага бой табиий масканга айлантиради.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахда саноат технопарки қурилади

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев “Қўштепа” канали ҳақида:

— “Қўштепа” канали қурилиши бўйича ҳам ўз фикримни билдириб ўтмоқчиман.

Моҳият-эътиборига кўра, минтақамизда сувдан фойдаланиш жараёнида бизнинг мамлакатларимиз билан ҳеч қандай мажбурият асосида боғланмаган янги иштирокчи пайдо бўлди.

Афғон томони канални қуриш бўйича фаол иш олиб бораётганини яхши биласиз.

Унинг ишга туширилиши Марказий Осиёдаги сувдан фойдаланиш тартиби ва мувозанатини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин.

“Қўштепа” каналининг қурилиши ва унинг Амударё сувидан фойдаланиш тартибига таъсири билан боғлиқ барча жиҳатларни мамлакатларимиздаги тадқиқот институтларини жалб этган ҳолда ўрганиш бўйича Қўшма ишчи гуруҳини шакллантириш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Афғонистон вакилларини сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича минтақавий мулоқотга жалб этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф этамиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
ОКМК ва Германия ҳамкорлигининг янги босқичи

Айни кунларда мамлакатимизда “Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти кунлари” конференцияси бўлиб ўтмоқда. Конференция доирасида бугун Германиянинг савдо саноат палатаси ташқи савдо бўйича бош ижрочи директори, бошқарув кенгаши аъзоси Фолькер Трайер бошчилигидаги делегация Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюрди
Делегация таркибида Германиянинг савдо саноат палатаси аъзолари ҳамда йирик компания вакиллари, хусусан «Falk Porsche Technik GmbH», “Kabel AG(DKG) , Schneider Group, DB Engineering & Consulting GmbH , GP Günter Papenburg AG ва бошқа компанияларнинг раҳбарлари ва ишбилармонлари бўлиб, улар комбинат фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида меҳмонлар дастлаб “Металлург” маданият саройида жойлашган музейни кўздан кечиришди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ҳар учинчи бола йод танқислигидан азият чекмоқда. Баъзи ҳудудларда бу кўрсаткич 80 фоизгача етади.

Президент қарорига кўра, 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган барча болалар мактаб ва боғчаларда йод препаратлари билан бепул таъминланади.

Шунингдек, ҳар чоршанба умумреспублика йод ичиш куни этиб белгиланган.

Қўшимча маълумот учун: www.yodiching.uz

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ афғонистонлик ва тожикистонлик наркокуръерлар томонидан контрабанда йўли билан Ўзбекистонга келтирилган гиёҳвандлик моддалари савдосига чек қўйди

https://t.iss.one/hudud_inform
Курбанов Зуфар Камилевич ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ташаббусли бюджет жараёни 2023 йил 2-мавсуми якунланди

1 007
та маҳалладан 1 182 та лойиҳа (жами суммаси 1,3 трлн сўмдан ортиқ) ғолиб деб топилди. Ҳудудлар кесимида ғолиб бўлган лойиҳалар сони бўйича Тошкент вилояти етакчилик қилди — 122 та лойиҳа, энг ками эса Жиззах вилоятида50 та лойиҳа.

Ғолиб лойиҳалар соҳалар кесимида йўлларни таъмирлаш (446), умумтаълим мактаблари (236) ва соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари етакчидир.

Ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхати

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰Қонунчиликка кўра, пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг пахта териш орқали топган даромадига солиқ солинмайди.

❗️Шунингдек, пахта йиғим-терими бўйича мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлиги учун меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлар ижтимоий солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Пахта тозалаш саноати корхоналарида пахта тозалаш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади:

пахтани қуритиш;
пахтани тозалаш;
пахтани юклаш, тушириш;
пахтани пневмотранспортга ортиш;
қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессияси тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрига келди. 

Ўзбекистон президентини Нью-Йорк мэри Эрик Адамс ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#РАСМИЙ

Пахта нархи талаб ва таклиф ҳамда томонлар келишуви асосида белгиланади

Пахта хом ашёсининг нархи бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ, ҳар бир ҳудудда ўша ҳудуддаги ернинг ҳолати, пахта етиштиришга йўналтирилган сарф-харажатлар, бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб, бевосита олувчи ва сотувчи томонларнинг ўзаро келишуви асосида белгиланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Академик, таниқли адабиётшунос Наим Каримов 91 ёшида вафот этди.

Унинг илмий изланишлари, асосан, XX аср ўзбек адабиётини ўрганиш, жадид адиблари — Чўлпон, Фитрат, Ҳамза ижоди билан боғлиқ. 1999 йилда Наим Каримов қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича жамоат комиссиясига раҳбарлик қилган. Олим Ўзбекистон миллий энциклопедияси бош таҳририяти аъзоси ҳамдир.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади

“Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–306-сон, 14.09.2023 й.) қабул қилинди

🔘 Қуйидагилар “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” масъулияти чекланган жамиятларига онлайн ариза юбориш орқали Дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади:

камида 1 йил мобайнида ишлаётган ЯТТ, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунарманд, касаначи, НТТ, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;

оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган шахслар.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни

https://t.iss.one/hudud_inform