Hudud Inform
8.63K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари йўл қурилишида “ресурс” усулидан “ҳажм” усулига ўтиш, “ФИДИК” стандартларини жорий этиш таклифларини қўллаб-қувватлади.

Мисол учун, лойиҳанинг техник топшириғи ҳозирда “ресурс” усулига асосланган. Бунда 1 километр йўл қуриш учун қанча ишчи керак, қанча ёқилғи ва нечта техника ишлатилади, техниканинг тури қанақа бўлиши керак, деган юзлаб шартлар киритилган.

Оқибатда техник назоратчилар асосий вақтини йўлнинг сифатини текширишга эмас, пудратчининг ҳужжатларини ўрганишга сарфлайди. Натижа ҳаммага маълум.

Аслида, давлат йўлнинг ўзига талабни белгилаб, уни сифатли қабул қилиши керак. Марҳамат, пудратчи йўлни қандай техника билан қуришини ўзи ҳал қилсин. “Ҳажм” усулининг мазмуни ҳам шу
”, - деди Президент.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда ҳокимлар ва Автомобиль йўллари қўмитасининг йўллар учун жавобгарлик соҳасини аниқ чегаралаш зарурлиги қайд этилди.

Йўлларни мониторинг қилишнинг автоматлашган тизими йўқлиги сабабли қайси йўлдан қандай ҳажмда юк ўтаётгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Халқаро тажрибада юк транспортлари вазнини ўлчайдиган назорат тарозиларини ўрнатиш амалиётидан кенг фойдаланилади. Шундан келиб чиқиб, бундай тарозиларни мамлакатимизда ҳам хусусий шериклик асосида ўрнатиш таклиф қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари тарозилардан фойда олиш учун эмас, аксинча, йўллар сифатини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣Тошкент вилоятида «Узум сайли» халқаро фестивали бўлиб ўтади

Тошкент вилоятининг эко ва агротуризм салоҳиятини намоён этиш мақсадида жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Паркент туманида «Узум сайли» халқаро фестивали ўтказилади.

Тадбирнинг асосий мақсади - сайёҳлар оқимини ошириш, узумчилик ва виночилик йўналишида тажриба алмашиниш, эко туризм маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш ҳамда хорижий сармояларни республикага жалб қилишга қаратилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Амударё туманига янги ҳоким тайинланди

Сабир Хожаметов
Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунгача у Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сувлар хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Жўқорғи Кенгесда масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Амударё туманининг аввалги ҳокими Султонбой Юлдашев инвестиция муҳити қониқарсизлиги туфайли лавозимидан озод қилинган эди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Душанбе ва Нью-Йорк шаҳарларида бўлажак халқаро тадбирлардаги иштирокига доир

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистонда 444 та яшил боғлар барпо этилади

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифаларга кўра:

444 та яшил боғлар барпо этилади.

Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорлар 1,9 миллион гектарга етказилади.

Орол денгизининг қуриган тубида қўшимча 200 минг гектар яшил майдонлар барпо этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаёт сувга боғлиқ, сувни тежаш эса ўзимизга боғлиқ".

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбари қарори билан Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бегис Темирбаев Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири лавозимига тайинланди. Бунгача у "Айқулаш" Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли директори сифати фаолият юритган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

No comment | 15-16-сентябр кунлари Паркентда Халқаро “Узум сайли” ўтказилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Қатар билан олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик қилинади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–305-сон, 13.09.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

🗓 Мазкур битим 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.

🏢 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

📁 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Душанбе шаҳрига келди.

Аэропортда давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон байроғи остида сузишга йўл қўйилади

Ҳукумат қарори (462–сон, 11.09.2023 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг ички кема йўлларида сузиш қоидалари тасдиқланди

🔰Қоидалар Ўзбекистоннинг кема қатнайдиган сув йўлларида ҳамда табиий ва сунъий барпо этилган сув ҳавзаларида кемалар ҳаракатланишининг ягона тартибини белгилайди.

🇺🇿 Ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон Республикаси байроғи остида сузишга йўл қўйилади.

🌐 Кема эгалари қуёш ботишидан чиққунга қадар (тунда) ҳамда кўриниш чекланган вақтда (туман, чанг-тўзон, кучли ёғингарчилик) навигация чироқларидан фойдаланишлари шарт.

https://t.iss.one/hudud_inform
Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, ДХХ, ПДХХ, Божхона қўмитаси ва Электрон технологияларни ривожлантириш марказининг Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари (ота-онаси, ҳалок бўлган вақтда қонуний никоҳда бўлган хотини (эри) ва фарзандлари) давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатига қуйидагилар киритилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга ёки ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган кўшимчага кўра:

Ҳарбий хизматчи Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлганда, унинг оила аъзоларига марҳумнинг асосий эгаллаган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий-таълим муассасаси курсанти, тингловчиси стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баробари миқдорида нафақа тайинланади.

Мазкур нафақа 2023 йил 1 апрелдан кейинги даврда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига тўланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Тошкент_шаҳар

Жорий йилнинг 17 сентябр куни соат 09:00дан 17:00га қадар Бектемир туманида Картинг бўйича Ўзбекистон чемпионати 3-босқичи ва кубоги ўтказилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги барчангизни экстремал спорт турлари томошасига чорлаб қолади!

Манзил: Озиқ-овқат маҳсулотларини тақсимлаш маркази (Food city)

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Тожикистондан олиб ўтилган 10 кг ортиқ гиёҳвандлик моддасини қўлга олди

Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Панжикент туманида яшовчи, Тожикистон фуқароси Жиззах вилоятининг Бахмал туманида яшовчи фуқаро 2 нафар таниши билан ўзаро тил бириктириб, Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган 9 кг 530 гр “опий” моддасини 55 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланган.

Зомин туманида 3 нафар Тожикистон Республикаси фуқаролари 2 кг 986 гр. «гашиш» моддаси билан ушланган.
Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси ҳам Тожикистондан олиб келинган.

«Бухоро - Қашқадарё» йўналишида ҳаракатланаётган, Бухоро шаҳрида яшовчи шахс бошқарувидаги «Матиз» русумли автомашина Муборак туманидаги «Ширинбулоқ» ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда фуқаронинг ёнида 973 гр. «героин» моддаси борлиги аниқланган.
Бухоро вилоятининг Когон туманидаги дала майдонига 1 кг 968 гр. «героин» моддаси кўмиб қўйилганлиги аниқланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳри, Бектемир тумани "Нурафшон" МФЙ ҳудудида ўрнатилган махсус камера орқали, Б. Юсуповга тегишли давлат рақами 01 716 ГCА бўлган @MAN" русумли автомабилида Чирчиқ дарёси бўйидан шаҳағал олаётганлиги ҳолати кузатув камераси обектевига муҳрланди.

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу ҳолат бўйича, фуқарога нисбатан "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс"нинг 70 -моддаси билан баённома расмийлаштирилгани ҳолда 3.300.000 минг сўм жарима қўлланилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Тиббиётни рақамлаштириш — одамларнинг вақтини ва моддий ресурсларини тежаш имконини беради

📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ИИВ вазири Пўлат Бобожонов:

Тизимда маънавий-ахлоқий масалаларга эътибор тубдан ўзгаради. Ички ишлар органлари ходимлари ҳар куни минглаб фуқаро билан мулоқотга киришади. Бу жараёнда уларнинг хушмуомала бўлиши, фуқаролар муаммоларига қонуний ечим топиши аҳоли, умуман, жамиятдаги ижтимоий кайфиятга жуда катта таъсир кўрсатади.

Шу маънода, ўз касбига, хизмат бурчига садоқатли, юрт тинчлиги, халқ манфаати учун хизмат қилишни муқаддас бурчи деб биладиган чинакам фидойи ходимлар ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни муваффақиятли бажаришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шунинг учун бундан буён ҳам кадрларни тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳамда тизимни нопок, ғаразли ниятдаги, ўз манфаатларини халқ манфаатидан устун қўядиган шахслардан тозалаш ишлари диққатимиз марказида бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Маманбий Омаров Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача у Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири эди

https://t.iss.one/hudud_inform