Hudud Inform
8.5K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Наманган_вилояти

"20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис" дастури аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда

"20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис" дастури асосида Янги Наманган туманидаги "Водийнамчарм" корхонасида ҳам муайян ишлар амалга ошириляпти. Бу ерда айни пайтда 25 нафарга яқин ишчилар меҳнат қилаётган бўлса, юқоридаги дастур асосида яна 51 кишининг бандлиги таъминланади. Корхонада ишлаб чиқарилаётган чарм маҳсулотлари эса Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон мамлакатларига экспорт қилинади.

"Машхим" корхонасида ҳам юқоридаги дастур асосида 55 та янги иш ўрини яратиш кўзда тутилган. Айни пайтда 60 киши меҳнат қилаётган мазкур корхонада таълим ва тиббиёт муассасалари учун мебеллар ва жиҳозлар ишлаб чиқарилмоқда.

Туман ҳокими ҳар икки корхона фаолиятини кўздан кечирар экан, тадбиркорларнинг келгуси режалари билан қизиқди. Дастурни бажаришга ҳисса қўшадиган тадбиркорларга бериладиган имтиёзлар бўйича яна бир бор тушунча берди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Дўстлик туманида Микромарказ ташкил этилди.

Туман марказида ташкил этилган Микросаноат ва хизмат кўрсатиш марказида қурилиш материаллари ва маиший буюмлар ишлаб чиқаришга юналтирилган 100 дан ортиқ янги истиқболли лойиҳалар ўрин олган.

Мазкўр марказда хорижий иқтисодий-инвестицион ҳамкорлар билан ишга туширилган тикув-трикотаж цехлар ҳам фаолият олиб бормоқда.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Сирдарё_вилояти

Бугунги кунда вилоятда 18 та кичик саноат зонаси фаолият юритмоқда

Ўтган йиллар давомида Сирдарё вилоятида 18 та кичик саноат зонаси ташкил этилган. Уларда 785,9 миллиард сўмлик 71 та лойиҳа жойлаштирилиб, 1 893 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Шундан бугунги кунда қиймати 104,9 миллиард сўмлик 34 та лойиҳа ишга туширилган ва 513 та иш ўринлари яратилган. Шунингдек, мазкур корхоналар томонидан йилига 50 минг долларлик экспорт ва 2 миллиард сўм солиқ тушумлари таъминламоқда.

Йил якунига қадар вилоятдаги мавжуд кичик саноат зоналарида қиймати 2 миллион доллар бўлган 6 та лойиҳа жойлаштирилади ва 120 та янги иш ўрни яратилади. Бунинг учун кичик саноат зоналаридаги 359 та лотдан иборат 78,8 гектар ер майдони электрон онлайн-аукционга савдосига қўйилган.

Кичик саноат зоналари инфратузилмасини яхшилашга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан, йил бошидан буён Сирдарё, Ховос, Оқолтин, Мирзаобод, Гулистон, Сайхунобод туманлари ҳамда Гулистон, Янгиер шаҳар кичик саноат зоналарида 6 миллиард 590 миллион сўмлик ташқи муҳандислик тармоқлари қурилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

Бухоро вилоятида мавжуд кичик саноат зоналари фаолияти хусусида;

Афзал Бозоров — "Бухоро кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси" директори иштирокида брифинг.

📹 Видеолавҳа Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Андижон_вилояти

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари асосида мамлакатимизда, қолаверса Андижон вилоятида қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, бу орқали тадбиркорлар сони ва аҳолининг бандлик натижадорлиги ортиб бормоқда.

Жумладан, Андижон вилоятида 2017-2022 йиллар мобайнида 3 минг 522 та лойиҳалар амалга оширилган бўлиб, бунинг натижасида 161 минг 473 нафар аҳолининг бандлиги таъминланган.

Ҳозирда яна бир қанча лойиҳалар устида амалий иш жараёнлари бошланган ва аксари якунланиб, ишга тушиш арафасида.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Тошкент_вилояти

“20 минг тадбиркор 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида вилоятда 50 мингга яқин иш ўринлари яратилмоқда

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Фарғонада олий маълумотли ҳамширалар тайёрлаш Германия билан 2+1 қўшма таълим дастури асосида амалга оширилади. Битирувчилар Германияда доимий муносиб иш ўрнига эга бўлади.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Германиянинг “OPASCA GmbH” компанияси бош директори Алексей Свердлов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда соғлиқни сақлаш тизими борасида бир қатор келишувлар имзоланди.

Хусусан, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида Германия билан 2+1 қўшма таълим дастури доирасида ташкил этилаётган “Ҳамширалик иши” бакалавриат таълим йўналиши фаолиятини самарали йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон_Республикаси

Республикамизда кейинги йилларда ишлаб чиқаришнинг ортиши ва экспорт боп товарларнинг тайёрланиши бўйича

📹 Видеолавҳа Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТИМИЗ ЭЪТИБОРИДА

📹
Видеолавҳа Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Буюк Британия делегацияси "Олмалиқ КМК" АЖда

Жорий йилнинг 22 август куни Буюк Британия давлат котибининг парламент ўринбосари, экспорт вазири Малколм Оффорд бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

Тошкент вилоятида бўш турган давлат объектларини электрон аукционга чиқарилиши, тадбиркорликни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар.

Сардор Жумаев – Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаси бошлиғи.

📹 Видеолавҳа Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

Вилоятнинг инвестициявий жозибадорлиги тобора ортмоқда

Жорий йилнинг дастлабки олти ойи давомида вилоят бўйича жами 119 млн долларлик хорижий инвестицияларни жалб қилиш белгиланган бўлиб, амалда 199,8 млн доллар (режага нисбатан 124,5 фоиз) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

📹 Видеолавҳа Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Кичик гидроэлектростанциялар тадбиркорлик ривожига хизмат қилмоқда

📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform