Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Бухорода “Оммавий ахборот воситаларида суд органларининг ижобий имижини мустаҳкамлаш ва ижтимоий тармоқларда инқирозли вазиятларни бошқаришда самарали иштирок этиш” мавзусидаги икки кунлик тренинг бошланди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят судларининг матбуот котиблари учун мўлжалланган тренинг Олий суд, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “East-West Management Institute” ННТ Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Машғулотлар Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази бошлиғи А. Абидов, АОКА Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Ж. Ҳусанов, филология фанлари доктори Б. Алимов ва судлар матбуот котиблари ўртасида конструктив мулоқот шаклида ўтмоқда.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📢 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–158-сон, 19.05.2023 й) қабул қилинди.

➡️ Сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг янги усулларини жорий қилиш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш, кучли зилзилаларни прогноз қилиш ва уларга тайёргарлик кўришнинг замонавий тизимини амалиётга татбиқ этиш мақсадида:

Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудлардаги сейсмик ҳодисаларнинг мониторинги реал вақт режимида юритилади;

"Кучли зилзиладан огоҳлантириш" мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади;

2023 йил 1 августдан бошлаб «Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси» (кейинги ўринларда — электрон платформа) ишга туширилади.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим босқичларининг амалдаги таълим дастурларига зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш қоидалари ўқитилади;

аниқланган ноқонуний конструкциялар ва зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш ҳолатлари бўйича қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.

📌 Батафсил


https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланади. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, вазирликда алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат экологик назорат инспекцияси ташкил этилди.

2023 йил 1 декабргача туманларда (шаҳарларда) атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлашган кичик станциялар ўрнатилади.

2024 йилдан, жумладан, қуйидагилар учун ҳар йили 500 миллиард сўм ажратилади:

▫️“яшил белбоғ”, “яшил боғ” ва “яшил жамоат парк”лар ҳамда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ва доимий фойдаланувчига топширилгунга қадар сақлаб туриш;
▫️асосий темир йўл ва магистрал автойўллар бўйида дарахт кўчатларини экиш;
▫️ҳар бир туман ва шаҳарда 5 гектардан кам бўлмаган майдонларда боғлар барпо этиш.

Шунингдек, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чўлпонота шаҳрида Ўзбекистон президентига ажратилган қароргоҳда Шавкат Мирзиёевнинг Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель билан учрашуви бошланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда “Янги Ўзбекистон” массивида қурилаётган 16 қаватли уй “вибродинамик” ускуна ёрдамида 7 баллик зилзилага тенг тебраниш билан синовдан ўтказилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📣 Теле- ва радиоканаллар фаолиятига, шунингдек, уяли алоқа виртуал операторларига давлат божи тўлашда имтиёзлар берилади

Бугун Олий Мажлис Сенатининг 41-ялпи мажлисида “Телекоммуникациялар соҳасида айрим фаолият турларини амалга оширганлик учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Қонун билан теле- ва радиоканалларга, уяли алоқа виртуал операторларига ўз фаолиятларини амалга оширганлари учун тўлайдиган давлат божи миқдорлари 50 фоизга камайтирилиб, уларга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Шунингдек, уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатганлик учун тўланадиган йиллик давлат божи миқдори ҳам камайтирилмоқда.

Бундан ташқари, Қонундаги ушбу ўзгартиришларга асосан эндиликда теле- ва радиоканаллар томонидан юқоридаги фаолият турлари учун тўланадиган давлат божини йилнинг ҳар чораги учун тенг миқдорларда бўлган ҳолда тўлашга имконият яратиб берилмоқда.

Бугунги кунда республикада 2 мингдан ортиқ ОАВ фаолият юритмоқда. Айни дамда давлатга тегишли ОАВ сони 794 та, нодавлат ОАВ сони 1402 тани ташкил этади. Мазкур тадбиркорлик субъектиларидан 126 таси телерадиоэшиттириш фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

Ҳудудлардаги хусусий телеканал ва радиоканаллар ўз телерадиодастурларини эфирга узатиш ҳамда моддий-техник базаларини замонавий ускуналар билан жиҳозлашда айрим молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда. Шу боис қонун билан телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштирганлик, қурганлик, улардан фойдаланганлик ва уларнинг хизматларини кўрсатганлик учун тўланадиган давлат божи миқдорлари 50 фоизга камайтирилади.

Бунда теле- ва радиоканалларнинг молиявий имкониятларини яхшилашга, яъни 4,1 млрд сўмга яқин пул маблағлари эвазига хусусий телерадиоэшиттириш субъектлари фаолиятини ривожлантиришга ва шу орқали келажакда алоқа хамда теле ва радиоканаллар орқали эфирга узатилаетган медиа маҳсулотлари сифатини яхшилашга эришилади.

Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларига енгиллик бериш билан бирга, хусусий телерадиоканаллар ташкил этилишига ва теледастурларни сифатли контентлар билан тўлдиришга хизмат қилади.

Ялпи мажлисда Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
😉😉😉😉😉😉

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда илк йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди

БААнинг «Masdar» компанияси томонидан Навоий вилоятининг Томди туманида 500 МВт қувватли шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида «Goldwind» компаниясининг биринчи 4,7 МВтли турбинаси ўрнатилди. Унинг баландлиги 97 метр, шамол парракларининг ҳар бири эса 77 метрни ташкил қилади.

Ушбу йирик лойиҳа доирасида жами 111 та шамол турбинаси ўрнатилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

✔️ Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилади.

📌 Қуйидагилар давлат томонидан аҳолини манзилли ҳимоя қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:

комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий ҳимоя тизимини жорий қилиш;

ижтимоий ҳимоя тизими самарадорлиги ва манзиллилигини ошириш орқали аҳолининг кўмакка муҳтож қатлами ижтимоийлашувини таъминлаш;

ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасигача ташкил этиш, оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган аҳолига индивидуал ёндашувга мувофиқ ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш;

аҳолининг ижтимоий суғурта механизмлари билан қамраб олинишини кенгайтириш;

хавф гуруҳларига тушиб қолган оилаларни аниқлаш ва комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш орқали уларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт кечириши учун қулай муҳит яратиш.

➡️Батафсил
😉😉😉😉😉😉

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

Сувтушар шаршараси ва Ҳисор қўриқхонасининг ҳозирги кунидаги гўзал манзараси

Бундай об-ҳаво шароитида Қашқадарёнинг айни саёҳатбоп бу каби кўплаб манзилларига бормасдан бошқа чора йўқ менимча.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода “Оммавий ахборот воситаларида суд органларининг ижобий имижини мустаҳкамлаш ва ижтимоий тармоқларда инқирозли вазиятларни бошқаришда самарали иштирок этиш” мавзусида тренинг ўтказилди

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Туҳмат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

☑️ Туҳмат,
яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда туҳмат қилган шахсга нисбатан 6 млн 600 минг сўмдан 19 млн 800 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 66 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

🔰Туҳмат нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноят ҳисобланади ва айбдор:

▫️66 млн сўмдан 132 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

Агарда туҳмат:

оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
хавфли рецидивист томонидан;
ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса:

▫️99 млн сўмдан 165 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️
360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Пойтахтдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

3-июн Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан веломарафон ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан 4 –июн куни соат 8:00 дан 11:00 га қадар бир неча кўчалар ёпилади:

Абай кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси кесишмасигача;

Олмазор кўчаси Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасидан “Ўзбекистон” метро бекатигача;

Афросиёб кўчаси “Ўзбекистон” метро бекатидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача;

Нукус кўчаси Афросиёб кўчаси билан кесишмасидан Фарғона йўли кўчаси кесишмасигача;

Абдулла Қодирий кўчаси Фарғона йўли кўчаси билан кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача.

https://t.iss.one/hudud_inform
1 миллион долларлик меҳмонхона Яккабоғда қурилмоқда

Туманнинг "Янги Ўзбекистон" массиви қурилаётган ҳудуддан "KOLAG" МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати қарийб 1 миллион долларни ташкил этувчи ва таркибида бизнес марказ, спорт зали, оилавий ресторан ва савдо дўконлари бўлган меҳмонхона қурилиши бошланибди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Одиша штатида рўй берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Одиша штатида бир неча поездлар тўқнашуви оқибатида камида 288 киши ҳалок бўлди, 900 га яқин одам турли даражада жароҳат олди. Бу Ҳиндистонда 1980 йиллардан бери содир бўлган энг йирик темирйўл ҳалокатидир.

https://t.iss.one/hudud_inform