Юртимизнинг энг гўзал манзилларидан бири Наманган вилояти, Поп туманидаги Арашон кўлидир.
Шаҳар шовқинидан зерикканларни ушбу эртакнамо масканга саёҳатга таклиф қиламиз.
👉Локация
https://t.iss.one/hudud_inform

ОКМК: Мегалойиҳа амалда
Маълумки, Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан Ўзбекистон тараққиёти учун муҳим бўлган “Ёшлик 1 конини ўзлаштириш” йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда
https://t.iss.one/hudud_inform
Маълумки, Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан Ўзбекистон тараққиёти учун муҳим бўлган “Ёшлик 1 конини ўзлаштириш” йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда
https://t.iss.one/hudud_inform
“Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 1 июнь ҳафтанинг ҳар пайшанба кунидан бошлаб, 16/15-сонли “Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
16-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши
Тошкент 09:03 — Қарши 14:24
15-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши
Қарши 16:10 — Тошкент 22:25
Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: chipta.railway.uz

Ўзбекистон ТИВ Шимолий Кореянинг космик ракета учирганига хавотир билдирди
"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 31 май куни Шимолий Корея томонидан ташувчи космик ракета учирилганидан хавотир билдиради. Ушбу ҳолат Корея ярим оролидаги кескинликнинг янада кучайишига олиб келади.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга мувофиқ оммавий қирғин қуролларининг барча турларини синовдан ўтказишдан бош тортилиши тарафдоримиз.
Ўзбекистон томони бундан кейин ҳам умумий фаровонлик ва тараққиёт йўлида Корея ярим оролида хавфсизликни таъминлаш бўйича фаол қадамларни қатъий қўллаб-қувватлайди", — дейилади ТИВ хабарида.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун, 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!
Яқинда хат олдик. Ижтимоий ролик ушбу хат муаллифининг илтимосига биноан тайёрланди. У бу ҳақда барча давлат хизматчилари билишини хоҳлади.
— Қайси ота ўз фарзандидан бахтли болалигини тортиб олади? Мен шундай қилдим. Қанийди вақтни орқага қайтара олсам, — деб ёзибди собиқ давлат хизматчиси!
Бугун байрам. Бироқ, мамлакатимиз болалари бир кун эмас, ҳар кун бахтли яшашга, ҳар кунини байрамдек ўтказишга муносиб. Ҳар кун ота-онаси, яқинлари меҳрини ҳис қилишга ҳақли. Биз болажонларимиз учун шундай ҳаётни истаймиз!

Агостино Пинна Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар ҳақида
Италиянинг Тошкентдаги элчиси Aгостино Пинна 2017 йилдан Ўзбекистонда таъсирчан “ислоҳотчилик бурилиши” бошланганини таъкидлади. Янги конституциявий ислоҳот бозор иқтисодиёти учун янада мустаҳкам пойдевор яратиб, тадбиркорлик фаолиятининг асосий эркинликлари ва кафолатлари мустаҳкамланаётгани, хусусий мулк ҳимояси кучайтирилаётганини алоҳида қайд этди.
Элчининг сўзларига кўра, “Италия-Ўзбекистон муносабатлари айнан шундай жадал ва изчил ривожланаётган парадигмада гуллаб-яшнамоқда. Шундай қилиб, 2022 йил якунига кўра, товар айирбошлаш ҳажми 32 фоизга ўсиб, 535,4 млн еврога етди ва бу Италияни Ўзбекистоннинг Европадаги учинчи йирик савдо ҳамкорига айлантирди”.
Италия бизнесининг Ўзбекистон бозорига қизиқиши ўзаро характерга эга бўлиб, давомли ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Кейинги йилларда республикада Италия капитали иштирокида корхоналар сони икки баробарга ошди. Натижада, сўнгги тўрт йил ичида ўзлаштирилган Италия инвестициялари ҳажми етти баравар кўпайиб, 7,1 млн доллардан 49,6 млн долларга етди.

РАСМИЙ АХБОРОТ
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Тошкент метрополитенидаги ҳолат юзасидан
Бугун очиқ суд мажлисида Т. Р. (2001 йил Қашқадарё вилоятида туғилган, талаба) ва К. К. (2001 йилда Андижон вилоятида туғилган, талаба) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 1 июндаги қарорига кўра Т. Р. ва К. К. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, ушбу кодекснинг 32-моддаси (маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар) 4-қисми тартибида уларнинг ҳар бирига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Табиатни муҳофаза қилишда Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига зарур ваколатлар берилмоқда
Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда белгиланган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги 7 та моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тегишлилиги белгиланмоқда.
Ушбу ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо қўллашга ҳақли бўлган мансабдор шахслар, шунингдек, Ички ишлар ва Миллий гвардия органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузишга ҳақли бўлган ушбу органлар тузилмаларининг мансабдор шахслари белгиланмоқда.
Шу билан бирга ички ишлар ва миллий гвардия органлари мансабдор шахсларига экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги баъзи ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ваколати берилмоқда.

Бухорода “Оммавий ахборот воситаларида суд органларининг ижобий имижини мустаҳкамлаш ва ижтимоий тармоқларда инқирозли вазиятларни бошқаришда самарали иштирок этиш” мавзусидаги икки кунлик тренинг бошланди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят судларининг матбуот котиблари учун мўлжалланган тренинг Олий суд, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “East-West Management Institute” ННТ Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Машғулотлар Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази бошлиғи А. Абидов, АОКА Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Ж. Ҳусанов, филология фанлари доктори Б. Алимов ва судлар матбуот котиблари ўртасида конструктив мулоқот шаклида ўтмоқда.
Батафсил

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
📢 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади
“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–158-сон, 19.05.2023 й) қабул қилинди.
➡️ Сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг янги усулларини жорий қилиш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш, кучли зилзилаларни прогноз қилиш ва уларга тайёргарлик кўришнинг замонавий тизимини амалиётга татбиқ этиш мақсадида:
⏺ Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудлардаги сейсмик ҳодисаларнинг мониторинги реал вақт режимида юритилади;
⏺ "Кучли зилзиладан огоҳлантириш" мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади;
⏺ 2023 йил 1 августдан бошлаб «Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси» (кейинги ўринларда — электрон платформа) ишга туширилади.
⏺ 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим босқичларининг амалдаги таълим дастурларига зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш қоидалари ўқитилади;
⏺ аниқланган ноқонуний конструкциялар ва зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш ҳолатлари бўйича қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.
📌 Батафсил
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
https://t.iss.one/hudud_inform
“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–158-сон, 19.05.2023 й) қабул қилинди.
📌 Батафсил
https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланади. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, вазирликда алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат экологик назорат инспекцияси ташкил этилди.
2023 йил 1 декабргача туманларда (шаҳарларда) атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлашган кичик станциялар ўрнатилади.
2024 йилдан, жумладан, қуйидагилар учун ҳар йили 500 миллиард сўм ажратилади:
▫️“яшил белбоғ”, “яшил боғ” ва “яшил жамоат парк”лар ҳамда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ва доимий фойдаланувчига топширилгунга қадар сақлаб туриш;
▫️асосий темир йўл ва магистрал автойўллар бўйида дарахт кўчатларини экиш;
▫️ҳар бир туман ва шаҳарда 5 гектардан кам бўлмаган майдонларда боғлар барпо этиш.
Шунингдек, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади.

Чўлпонота шаҳрида Ўзбекистон президентига ажратилган қароргоҳда Шавкат Мирзиёевнинг Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель билан учрашуви бошланди.
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда “Янги Ўзбекистон” массивида қурилаётган 16 қаватли уй “вибродинамик” ускуна ёрдамида 7 баллик зилзилага тенг тебраниш билан синовдан ўтказилди.
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун Олий Мажлис Сенатининг 41-ялпи мажлисида “Телекоммуникациялар соҳасида айрим фаолият турларини амалга оширганлик учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.
Қонун билан теле- ва радиоканалларга, уяли алоқа виртуал операторларига ўз фаолиятларини амалга оширганлари учун тўлайдиган давлат божи миқдорлари 50 фоизга камайтирилиб, уларга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Шунингдек, уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатганлик учун тўланадиган йиллик давлат божи миқдори ҳам камайтирилмоқда.
Бундан ташқари, Қонундаги ушбу ўзгартиришларга асосан эндиликда теле- ва радиоканаллар томонидан юқоридаги фаолият турлари учун тўланадиган давлат божини йилнинг ҳар чораги учун тенг миқдорларда бўлган ҳолда тўлашга имконият яратиб берилмоқда.
Бугунги кунда республикада 2 мингдан ортиқ ОАВ фаолият юритмоқда. Айни дамда давлатга тегишли ОАВ сони 794 та, нодавлат ОАВ сони 1402 тани ташкил этади. Мазкур тадбиркорлик субъектиларидан 126 таси телерадиоэшиттириш фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.
Ҳудудлардаги хусусий телеканал ва радиоканаллар ўз телерадиодастурларини эфирга узатиш ҳамда моддий-техник базаларини замонавий ускуналар билан жиҳозлашда айрим молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда. Шу боис қонун билан телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштирганлик, қурганлик, улардан фойдаланганлик ва уларнинг хизматларини кўрсатганлик учун тўланадиган давлат божи миқдорлари 50 фоизга камайтирилади.
Бунда теле- ва радиоканалларнинг молиявий имкониятларини яхшилашга, яъни 4,1 млрд сўмга яқин пул маблағлари эвазига хусусий телерадиоэшиттириш субъектлари фаолиятини ривожлантиришга ва шу орқали келажакда алоқа хамда теле ва радиоканаллар орқали эфирга узатилаетган медиа маҳсулотлари сифатини яхшилашга эришилади.
Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларига енгиллик бериш билан бирга, хусусий телерадиоканаллар ташкил этилишига ва теледастурларни сифатли контентлар билан тўлдиришга хизмат қилади.
Ялпи мажлисда Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда илк йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди
БААнинг «Masdar» компанияси томонидан Навоий вилоятининг Томди туманида 500 МВт қувватли шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида «Goldwind» компаниясининг биринчи 4,7 МВтли турбинаси ўрнатилди. Унинг баландлиги 97 метр, шамол парракларининг ҳар бири эса 77 метрни ташкил қилади.
Ушбу йирик лойиҳа доирасида жами 111 та шамол турбинаси ўрнатилади.