Hudud Inform
8.53K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Наманган_вилояти

👩‍🎓 Наманганлик 102 нафар битирувчи муддатидан аввал хорижий олийгоҳлар талабалигига қабул қилинди

🏢 Хусусан, Наманган шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 11 та умумий ўрта таълим мактабининг 36 нафар ўқувчиси ҳам муддатидан аввал талабалар сафига қўшилишди.

🇯🇵🇷🇺🇬🇧Халқаро университетлар ва уларнинг юртимиздаги филиалларида таҳсил олиш имкониятини қўлга киритган ёшларнинг 14 нафари шаҳардаги 58-Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчиларидир. Шунингдек, 7-умумтаълим мактабининг 4 нафар истеъдодли битирувчиси ҳам Англия, Япония ва Россия давлатларида таҳсил олиш имкониятини қўлга киритдилар. Уларнинг икки нафари Токио халқаро университетининг бизнес иқтисодиёти йўналишида ўқийди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширётган фуқаролар диққатига

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

Сирдарёда лоток тармоқлари таъмирланаяпти.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Солиқ

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат солиқ қўмитаси раисининг матбуот котиби Елена Исмаева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ассалому алайкум. Мен Наманган шаҳар ДСИда рўйхатдан ўтганман. Карантин вақтига ҳам даромад солиғи ва пенсия жамғармасига бадал ҳисоблаб чиқаришибди. Бу вақт давомида ишламаган бўлишимга қарамай, ҳисобланган солиқларни тўлашим шартми?

➡️
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли фармонига асосан карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган ЯТТлар учун солиқларни ҳисоблаш тўхтатиб турилиши ва бунинг учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилиниши белгиланган.

Шунга кўра, ДСҚ томонидан
my.soliq.uz сайтида ЯТТнинг шахсий кабинети орқали солиқлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабарнома юбориш хизмати яратилган бўлиб, Сиз электрон рақамли имзо орқали солиқ органига мазкур хабарномани юборишингиз ва карантин даврида солиқлар ҳисобланишини тўхтатиб туришингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сардоба» сув омбори талофатидан жабрланган фуқароларга тегишли жами 2 224 та ҳужжат, жумладан 1 673 та — туғилганлик, 499 та — никоҳ тузилганлиги, 3 та — никоҳдан ажралганлик, 49 та — ўлим ҳақидаги гувоҳномалар тикланди ва ўз эгаларига топширилди (9 июнь кунига қадар).

〰️〰️〰️〰️

📹 АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида бўлиб ўтган брифингнинг тўлиқ тафсилотлари билан видео орқали танишишингиз мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов иштирокида онлайн брифинг

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

📑 Тошкент шаҳрида ташқи рекламаларни жойлаштириш тарифлари қанчага ошади? Унинг нархи қачон ва қаерда эълон қилинади? Бу Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 13-сессиясида таҳлил этилган масалаларнинг бири.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

🌐 Web-site 🌏 Telegram
#Савол_жавоб
#Ички_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ҳозирда мамлакатимизда эълон қилинган карантин туфайли Темурбеклар мактабига бу йилги қабул қандай бўлади?

➡️
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига асосан, “Темурбеклар мактаби”га жорий йилда умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаб-интернат мактабларининг (кейинги ўринларда – умумтаълим мактаблар) 9-синфини тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатномага эга, соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқли деб топилган ҳамда ҳаққоний ва шаффофлик тамойилларига асосланган саралаш танловидан муваффақиятли ўтган, эркак жинсли Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ўқишга қабул қилинади.

Номзодлар учун дастлабки танлов “Темурбеклар мактаби”га ўқишга кириш истагини билдирган номзодларнинг аризалари асосида яшаш жойи бўйича мудофаа ишлари бўйича бўлимларда ўтказилади.

Жорий йилда мазкур қарор талаблари асосида номзодларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари белгиланган тартибда амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарёда "Вилоят ҳокими ва Академия битирувчилари учрашуви куни" бўлади

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясининг қашқадарёлик битирувчилари билан учрашди.

Маълумот ўрнида, вилоятдан 2019-2020 ўқув йилида Давлат бошқаруви академиясининг икки йиллик магистратурани 3 нафар, бир йиллик магистратура йўналишини 4 нафар тингловчи тамомлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ташаббуси билан ташкил этилган учрашувда битирувчиларни юқори лавозимларга босқичма-босқич тавсия этиш бўйича ҳам келишувларга эришилди.

Агентликнинг вилоят филиали раҳбари Б.Жўраев таклифи билан жорий йилдан бошлаб ҳар йили "9 июнь - вилоят ҳокими ва Академия битирувчилари учрашуви куни" дея белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Сиз буни биласизми?

⚡️⚡️Айрим йўл белгилари ҳақида маълумот

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
Ғайриоддий қовун Европа бозорларини эгалламоқда

Ўтган йили Голландиянинг "HillFresh" компанияси Европа бозорига "Limelon"- лайм мазасини берувчи янги навдаги қовунни тақдим этган эди. Бу йил ҳам ушбу маҳсулотга талаб юқори бўлмоқда, фермерлар ҳосилдорликни уч баравар оширган.

"HillFresh" компанияси вакили Гертен ван Люттихуйзен сўзларига кўра, "Limelon" - бу шунчаки янги навли қовун эмас, балки мижозларни мамнун қиладиган ғайриоддий маҳсулотдир. Қовун жуда ширин - ундаги брикс даражаси 14 га тенг. Бу мутлақо бошқача лаззат мазасини беради.

______

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Шу борадаги 8 та асосий йўналиш кўрсатиб ўтилди.
Бюджет тушуми ва харажатларини оптималлаштириш, ташқи қарз олишда белгиланган чекловдан ошмаслик бўйича кўрсатма берилди.
Камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идоралар бириктирилиши белгиланди.
Хусусий мулкчиликни ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения стабильности экономики. Определены 8 ключевых направлений действий.
Даны указания по оптимизации доходов и расходов бюджета, соблюдению установленного ограничения внешних заимствований.
Отмечено, что за селами с высоким уровнем бедности будут закреплены министерства и ведомства.
Подчеркнута необходимость реформирования судебно-правовой системы в части защиты частной собственности.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #barqarorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ИККИТА ҲУДУДДАН ЯНА 15 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 3459 НАФАРГА ЕТДИ

Айни соатларда бир йўла икки ҳудудда: пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 8 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар, жами 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Эндиликда соғайганлар сони Тошкент шаҳрида 1543 нафарга, Навоий вилоятида 142 нафарга етди.

‼️Шундай қилиб, бугун кун давомида 102 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 3459 нафарни ташкил этмоқда.

‼️Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 4482 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 1005 нафар бемор даволанмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform