Hudud Inform
8.53K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Хоразм_вилояти

УРГАНЧ ШАҲРИДА ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛДИ

🚨 Урганч шаҳар кўчалари, савдо ўринлари, шахсий автомобиллар, жамоат транспортлари Санитария-эпидемиалогия осойишталик марказининг 60 дан зиёд махсус ишчи гуруҳлари томонидан ва махсус техникалар ёрдамида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

😷 Барча ҳудудлар учун белгиланган карантин қоидаларига хусусан, ниқоб тақиш, жамоат жойларида масофа сақлаш, зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши таъминланмоқда.

Манба: Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Йўл_ҳаракати_хавфсизлиги

Қуёшда қолдирилган автомобилдаги иссиқ ҳаво ҳарорати 55-60 даражагача кўтарилиб ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин

Қуёшнинг таъсири натижасида автомобиль ичидаги ва ташқаридаги ҳаво ҳароратини солиштирамиз:

вақт - ташқарида - ичкарида
0 мин. +27 даража + 27 даража
10 мин. +27 даража + 37 даража
20 мин. +27 даража + 43 даража
30 мин. +27 даража + 46 даража
40 мин. +27 даража + 48 даража
50 мин. +27 даража + 49 даража
60 мин. +27 даража + 51 даража

Қуёш нурларидан ҳосил бўлган иссиқлик автомобиль ичида жуда тез тўпланади.

Айни кунларда ҳаво ҳароратининг баландлиги сабабли транспорт воситасини соя ва салқин жойларда қолдиришингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔹Сув омборлари тўғонларида рўй берадиган авариялар ва уларнинг сабаблари

Бугун АОКА штабида ўтказилган брифингда Сув хўжалиги вазирлиги ҳуҳуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти директори Илҳом Маҳмудов дунё ва мамлакатимиздаги сув омборлари, уларнинг турлари, барпо этилиши, хусусиятлари тўғрисида маълумот берди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/2MEvxGF

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
ШҲТ озиқ-овқат хавфсизлигини оширишга чақиради

Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бош котиби Владимир Норов 7 июнь - Бутунжаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги куни муносабати билан ТАССга берган интервьюсида эпидемиологик хавфларнинг ўзаро боғлиқлиги ва трансчегаравий хусусиятини эътироф этган ҳолда, ШҲТга аъзо давлатлар ўз ҳудудида аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлиги, биологик ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун жамоавий салоҳиятни ривожлантириши муҳимлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, ШҲТ доирасида санитария-эпидемиологик фаровонликни таъминлашга масъул раҳбарлар иштирокида йиғилишлар мунтазам ўтказилади (жами олтита йиғилиш ўтказилди). ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан бир қатор ҳужжатлар ва баёнотлар қабул қилинган бўлиб, улар орасида 2009 йил 14 октябрдаги "ШҲТ маконида юқумли касалликларни назорат қилиш тўғрисида" ги қўшма баёнот муҳим аҳамиятга эга. Ушбу ҳужжат ташкилотга аъзо мамлакатлар аҳолисининг санитария-эпидемиологик фаровонлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлиги учун замин яратди.

"2011 йил июнь ойида ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашида қабул қилинган соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, аъзо давлатларнинг илмий ва инновацион ютуқлари, илғор ва замонавий технологиялар, шунингдек жамоат саломатлигига хавф туғдирадиган фавқулодда ҳолатларда маълумот алмашиш орқали озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истагидан далолат беради", деган В. Норов.

Маълумот ўрнида, 2018 йилда Душанбеда аъзо давлатлар ҳукуматлари раҳбарлари томонидан ШҲТнинг Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик дастури қабул қилинган. Ушбу дастур соҳадаги таҳдидларни аниқлаш ва олдини олишга, мониторинг ва ахборот алмашиш орқали уларнинг салбий таъсирини минималлаштиришга қаратилган.

__________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
#Наманган_вилояти

👩‍🎓 Наманганлик 102 нафар битирувчи муддатидан аввал хорижий олийгоҳлар талабалигига қабул қилинди

🏢 Хусусан, Наманган шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 11 та умумий ўрта таълим мактабининг 36 нафар ўқувчиси ҳам муддатидан аввал талабалар сафига қўшилишди.

🇯🇵🇷🇺🇬🇧Халқаро университетлар ва уларнинг юртимиздаги филиалларида таҳсил олиш имкониятини қўлга киритган ёшларнинг 14 нафари шаҳардаги 58-Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчиларидир. Шунингдек, 7-умумтаълим мактабининг 4 нафар истеъдодли битирувчиси ҳам Англия, Япония ва Россия давлатларида таҳсил олиш имкониятини қўлга киритдилар. Уларнинг икки нафари Токио халқаро университетининг бизнес иқтисодиёти йўналишида ўқийди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширётган фуқаролар диққатига

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

Сирдарёда лоток тармоқлари таъмирланаяпти.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Солиқ

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат солиқ қўмитаси раисининг матбуот котиби Елена Исмаева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ассалому алайкум. Мен Наманган шаҳар ДСИда рўйхатдан ўтганман. Карантин вақтига ҳам даромад солиғи ва пенсия жамғармасига бадал ҳисоблаб чиқаришибди. Бу вақт давомида ишламаган бўлишимга қарамай, ҳисобланган солиқларни тўлашим шартми?

➡️
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли фармонига асосан карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган ЯТТлар учун солиқларни ҳисоблаш тўхтатиб турилиши ва бунинг учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилиниши белгиланган.

Шунга кўра, ДСҚ томонидан
my.soliq.uz сайтида ЯТТнинг шахсий кабинети орқали солиқлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабарнома юбориш хизмати яратилган бўлиб, Сиз электрон рақамли имзо орқали солиқ органига мазкур хабарномани юборишингиз ва карантин даврида солиқлар ҳисобланишини тўхтатиб туришингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сардоба» сув омбори талофатидан жабрланган фуқароларга тегишли жами 2 224 та ҳужжат, жумладан 1 673 та — туғилганлик, 499 та — никоҳ тузилганлиги, 3 та — никоҳдан ажралганлик, 49 та — ўлим ҳақидаги гувоҳномалар тикланди ва ўз эгаларига топширилди (9 июнь кунига қадар).

〰️〰️〰️〰️

📹 АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида бўлиб ўтган брифингнинг тўлиқ тафсилотлари билан видео орқали танишишингиз мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов иштирокида онлайн брифинг

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

📑 Тошкент шаҳрида ташқи рекламаларни жойлаштириш тарифлари қанчага ошади? Унинг нархи қачон ва қаерда эълон қилинади? Бу Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 13-сессиясида таҳлил этилган масалаларнинг бири.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

🌐 Web-site 🌏 Telegram
#Савол_жавоб
#Ички_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ҳозирда мамлакатимизда эълон қилинган карантин туфайли Темурбеклар мактабига бу йилги қабул қандай бўлади?

➡️
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига асосан, “Темурбеклар мактаби”га жорий йилда умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаб-интернат мактабларининг (кейинги ўринларда – умумтаълим мактаблар) 9-синфини тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатномага эга, соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқли деб топилган ҳамда ҳаққоний ва шаффофлик тамойилларига асосланган саралаш танловидан муваффақиятли ўтган, эркак жинсли Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ўқишга қабул қилинади.

Номзодлар учун дастлабки танлов “Темурбеклар мактаби”га ўқишга кириш истагини билдирган номзодларнинг аризалари асосида яшаш жойи бўйича мудофаа ишлари бўйича бўлимларда ўтказилади.

Жорий йилда мазкур қарор талаблари асосида номзодларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари белгиланган тартибда амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарёда "Вилоят ҳокими ва Академия битирувчилари учрашуви куни" бўлади

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясининг қашқадарёлик битирувчилари билан учрашди.

Маълумот ўрнида, вилоятдан 2019-2020 ўқув йилида Давлат бошқаруви академиясининг икки йиллик магистратурани 3 нафар, бир йиллик магистратура йўналишини 4 нафар тингловчи тамомлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ташаббуси билан ташкил этилган учрашувда битирувчиларни юқори лавозимларга босқичма-босқич тавсия этиш бўйича ҳам келишувларга эришилди.

Агентликнинг вилоят филиали раҳбари Б.Жўраев таклифи билан жорий йилдан бошлаб ҳар йили "9 июнь - вилоят ҳокими ва Академия битирувчилари учрашуви куни" дея белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Сиз буни биласизми?

⚡️⚡️Айрим йўл белгилари ҳақида маълумот

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube