Hudud Inform
8.39K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ҳокимларга ишончсизлик вотумини билдириш институтини ташкил этиш таклиф қилинди

Жорий йил 1 августга қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамаларида юртдошларимиздан 150 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган.

Адлия вазирлиги таъкидлашича, таклифлар орасида маҳаллий Кенгашларга ҳам ҳокимларга ишончсизлик вотумини билдириш ваколатини бериш ҳақидаги таклиф долзарб аҳамият касб этади.

Маълум чилинишича, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари, яъни ҳокимларга нисбатан у ёки бу вакиллик органи ёки ташкилот томонидан ишончсизлик вотумини билдириш бўйича нормалар ўрнатилмаган.

Олинган статистик маълумотларга кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2019-2021 йилларда жами 28 253 та ҳужжатлари, шундан прокуратура, адлия ва бошқа органлар таъсир чораларига асосан 14 492 та қарор ва фармойишлар бекор қилинган ва 8 725 таси қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилган, 5 036 таси суд органлари томонидан ҳақиқий эмас деб топилган.

Маҳаллий вакиллик органлари ваколатларини кучайтириш, уларни том маънода халқ вакиллари сифатида ижро органлари фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилиши ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида ҳокимларга ва кенгашга ҳисобот берувчи шахсларга ишончсизлик вотумини билдириш юзасидан амалдаги қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РЕЙТИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШДА ИНСОН ОМИЛИНИНГ АРАЛАШУВИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

https
://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_фирибгарлар #Огоҳ_бўлинг

⭕️Ижтимоий тармоқ ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда банк томонидан "фоизсиз кредит, кафилсиз кредит, онлайн шаклда кредит" ва бошқа мазмундаги реклама материалларини тарқатиш орқали фуқароларнинг банк пластик карталаридаги маблағларини ўзлаштириб олаётган онлайн фирибгарлик ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

‼️Шу нуқтаи назардан номаълум рақамлардан келадиган хабарнома, қўнғироқлардан огоҳ бўлинг. Банк карталари ва шахсий маълумотларни бегоналарга маълум қилманг.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди

Президент қарори билан жорий этилган ва 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал қилаётган АИ-80 русумли автобензин учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати эртага, 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан бугун имзоланган қарорга мувофиқ, истеъмолчиларнинг нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқда “Наманганда газ қуйиш шаҳобчалари фаолияти 2-3 кунга чекланади” мазмунида хабар эълон қилинди. Ушбу хабар мутлақо асоссизЭнергетика вазирлиги.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 1-2 март кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади ва Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштирок этади.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️ Президент 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра:

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади;

2023 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг барча аҳоли пунктларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади;

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади;

32 минг нафар фуқарога бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари, шунингдек 11 минг нафар фуқарога бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратиш учун Давлат бюджетидан етарли маблағлар йўналтирилади;

2023 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 8 трлн сўм, шундан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари учун 4 трлн сўм йўналтирилади ва бошқалар.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uzbekistan Airways’дан Наврўз байрамига 21% чегирма

Uzbekistan Airways 2023 йилнинг 18 мартидан 22 мартигача Ўзбекистон бўйлаб амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларининг эконом ва бизнесс класс тарифларига 21% чегирма эълон қилди.

Авиачипталарни www.uzairways.com сайти, «UzAirways» мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales филиали орқали ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

Музработ туманида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишилди

Вилоят ҳокими ҳудудлардаги ўрганиш ишларини Музработ туманида давом эттирди. Тумандаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, иш ўринлари яратиб, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қатор манзиллар кўздан кечирилди.

Жумладан, Туманнинг “Фидокор” маҳалласидаги “Жануб Матонат” МЧЖнинг шолини қайта ишлаш ва омухта ем ишлаб чиқариш корхонаси, “Гулистон” маҳалласида жойлашган собиқ Музработ қурилиш ва касб-ҳунар коллежи, "Меҳнат-Роҳат” ХКнинг чорвачилик комплекси, “Фрукт Азия” МЧЖнинг иссиқхона хўжалиги, “Музработ чеварлари” МЧЖнинг тикувчилик фабрикаси, “Музработ томорқа хизмати” МЧЖнинг музлатгич-омборхона ва иссиқхона хўжалиги лойиҳалари билан танишилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Туркияда юз берган зилзила оқибатларини бартараф этишга кўмаклашмоқчи бўлган ўзбекистонликлар диққатига!

🗣Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси жорий йилнинг февраль ойида Туркияда юз берган кучли зилзила натижасида азият чеккан ҳудудларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида "Ziraat Bank Uzbekistan"да ҳисоб рақамлари очилганини маълум қилди.

💰Тушган маблағлар Туркия Республикаси Табиий офат ва фавқулодда ҳолатларни бошқариш департаментига (AFAD) ўтказилади.

Пул кўчирмоқчи бўлган юртдошларимиз қуйидаги ҳисоб рақамларига ўтказишлари мумкин:

Сўм учун: 20296000500695842033
USD учун: 20296840200695842033

Эслатма: бу ҳисоб рақамларига маблағни Payme, Paynet ва Click тўлов тизимлари орқали ҳам ўтказса бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏬 Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш кўп бўлмаган миқдорни (9 млн сўмдан 30 млн сўмгача) ташкил этса БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўм) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Давлат иштирокидаги айрим корхоналарнинг операцион самарадорлиги оширилади

“Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–83-сон, 01.03.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2023–2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар (31 та) рўйхати тасдиқланди.

☑️ Мазкур корхоналар устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) “UzAssets” инвестиция компанияси бошқарувига берилади.

📁 “UzAssets” инвестиция компаниясига, жумладан, қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

🔹 иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга йирик корхоналарни ислоҳ қилиш, шу жумладан экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этиш ҳамда хусусий секторни жалб қилиш;

🔹корхоналарнинг рентабеллиги ва операцион самарадорлигини ошириш, молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнес-жараёнларни оптималлаштириш;

🔹 бошқарувга берилган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва барқарор ривожланишини таъминлаш;

🔘 Қарорга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги, тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли акция пакетлари (улушлари) Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилади.

🗓 2023 йил 1 июлгача “UzAssets” инвестиция компанияси томонидан унга бошқарувга берилган корхоналарнинг бизнес-режалари қайта кўриб чиқилади.

https://t.iss.one/hudud_inform