Hudud Inform
8.38K subscribers
18.4K photos
4.05K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Кутубхоналарда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналиши ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида“ги Президент қарори (ПҚ–46-сон, 07.02.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қарор билан Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури ҳамда уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан профессионал ва олий таълим тизимида “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари”, “Бола ҳуқуқлари” бўйича ўқув ва махсус курслар жорий этилади.

📁 2023 йил 1 июнгача мазкур курслар жорий этиладиган профессионал ва олий таълим ташкилотларининг аниқ рўйхати шакллантирилади.

🗓 2023 йил 1 июндан бошлаб ҳар йили “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълим ва инновациялар” миллий танлови ўтказиб борилади.

☑️ Шунингдек, 2023 йил 1 мартдан терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари доимий равишда ташкил этилади.

2023 йил 1 майдан раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича ўқув курслари (соатлари) жорий қилинади.

📚Қарорга кўра шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ахборот-кутубхона марказларида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналиши ташкил этилади.

⚖️ 2023 йилдан Конституция қабул қилинган кун муносабати билан ўтказиладиган кўрик-танловларда аёллар, бола ва ёшлар ҳуқуқлари масалалари қамраб олиниши таъминланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 4 моддасига кўра

Транспорт воситалари светофорнинг тақиқловчи сигналида ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида йўлнинг қатнов қисмидаги йўл чизиқлари ёки йўл белгилари билан белгиланган тўхташ чизиғини босиб кириши — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Тошкент_вилояти

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Оқсоқотасой ҳудудида “Jeep sprint” халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада 50 дан зиёд профессионал ва 20 га яқин ҳаваскорлар, шунингдек, Тожикистон, Қозоғистондан ҳам иштирокчилар қатнашмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰Ганчкорлик – ўзбек халқининг қадимий ва бетакрор амалий санъати

Ганчкорлик – қадимий санъат турларидан бўлиб, ўз аксини дунё меъморчилигида, жумладан, Ўрта Осиё, Эрон, Туркия ва бошқа кўплаб давлатларда намоён этиб келмоқда.

Бу амалий санъат тури Ўзбекистон меъморчилиги солномасида муҳим ўрин тутади.

Кўҳна тарих ёдгорликларини кузатар эканмиз, ўймакорлик санъати оддий пахса деворлардан бошланиб, кейинроқ ганч ўйма безакларга ўтганини кўрамиз.

Ҳозирги кунда ганч серқуёш Ўзбекистонимизда ардоқланиб ва муҳофаза қилинаётган кўпгина ёдгорлик обидаларига кўркамлик, гўзаллик бахш этиб турибди..

Ўзбек меъморчилигига хос ганч ўймакорлиги усулида безатилган қадимий девор бўлакларини хориж музейларида ҳам учратиш мумкин.                           
https://t.iss.one/hudud_inform
#Навоий_вилояти

Навоий кон-металлургия комбинати 1958 йилда ташкил топган. Жорий йилда комбинат тарихида янги саҳифа очилиб, корхона ташкил топганига 65 йил тўлади. Сана муносабати билан НКМК тарихига оид қизиқарли маълумотлар, фактлар, фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

ЗАРАФШОН ШАҲРИ: КЕЧА ВА БУГУН

1972 йилда Қизилқум кенгликларидаги олтин топарлар шаҳри – Зарафшонга шаҳар мақоми берилди. 1965 йилда минглаб ишчилар, кончилар, муҳандислар учун Зарафшонда биринчи уйлар фойдаланишга топширилди. Бу ерда “НКМК” АЖнинг энг йирик бўлинмаси – Марказий кон бошқармаси ҳамда Зарафшон қурилиш бошқармаси жойлашган.

https://t.iss.one/hudud_inform