Hudud Inform
8.25K subscribers
18.5K photos
4.07K videos
19 files
14.3K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Бугун, 13 феврал куни ижтимоий тармоқда "Лола, Комбинат олдида электр стансиясида ёнғин чиққани айтилмоқда" дея тарқалган хабар ФВВ Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Андижон_вилояти

Италиялик мутахассислар билан қуёш панелларидан фойдаланишни йўлга қўйилади

Айни кунларда вилоятимизда ҳам энергия тежамкорлигига эришиш мақсадида қуёш панелларидан фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Каримов ҳамда котибият мудири Э.Абдужалилов вилоятда қуёш панелларини ўрнатишда малакали кадрларни тайёрлаш тизими бўйича Италия Республикасининг “POLATO RD” компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Икки томонлама музокаралар давомида, вилоятда муқобил энергия, жумладан, қуёш панеллари ўрнатишда малакали мутахассисларни жалб қилиш ва амалий ёрдам кўсратиш бўйича истиқболли режалар бўйича фикр алмашилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Бобур_540

***

Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?
Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ!

Гар замонни нафй қилсам, айб қилма, эй рафиқ,
Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ!

Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума,
Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ.

Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ямонлиқ асру кўп,
Эмди кўз тутмақ не, яъни ҳар ямондин яхшилиғ?

Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ —
Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ!

Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби,
Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?!

©️Заҳириддин Муҳаммад Бобур

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

🔰 Соғлиқнинг қисқа вақт, яъни 6 кундан ортиқ, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун:

БҲМнинг 25 баравари миқдорида жаримадан 1 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо чораси қўлланилиши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Жорий йилнинг биринчи чораги учун ишлаб чиқилган медиа-тадбирлар режаси ижроси таъминланмоқда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, уларнинг ҳудудий бошқармалари томонидан фаолиятлари шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг биринчи чорагида ўтказиладиган медиа-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва ижроси таъминланмоқда.

2023 йил январь-март ойларига мўлжалланган медиа-тадбирлар режаси билан қуйида танишишингиз мумкин:

Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сирдарё вилояти
Сурхондарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шаҳри

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Андижонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Азамат Отеулиев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими лавозимида ишлаган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари Наталья Германни қабул қилди.

Наталья Герман Ўзбекистон Президентига минтақада дўстлик, яхши қўшничилик ва ишонч муҳитини мустаҳкамлаш, амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилган муҳим ташаббуслари учун чуқур миннатдорлик билдирди.

БМТнинг юқори даражали вакили ўзининг янги - Бирлашган Миллатлар Хавфсизлик кенгашининг Терроризмга қарши курашиш қўмитаси Ижроия тузилмаси раҳбари лавозимида Ўзбекистон билан минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги яқин ҳамкорлик бундан буён ҳам давом этишига кўмаклашишини таъкидлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Жорий йилнинг биринчи чораги учун ишлаб чиқилган медиа-тадбирлар режаси ижроси таъминланмоқда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, уларнинг ҳудудий бошқармалари томонидан фаолиятлари шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг биринчи чорагида ўтказиладиган медиа-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва ижроси таъминланмоқда.

2023 йил январь-март ойларига мўлжалланган медиа-тадбирлар режаси билан қуйида танишишингиз мумкин:

Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сирдарё вилояти
Сурхондарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шаҳри

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 15 мартга қадар узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка, профессионал таълим муассасаларига (коллеж, техникум) ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 15 марти этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан 2023 йил 20 январдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Равил Абдуқодиров бош вазирнинг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси лавозимидан озод этилди.

Абдурашид Джурабаев бош вазир котибияти раҳбари лавозимига тайинланди. Бунгача у президент маслаҳатчиси ўринбосари эди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

❗️Термиз шаҳри ва туманлар ҳокимларининг ишонч телефон рақамлари

🔷
Тўраев Ўктам Исмаилович – Термиз шаҳар ҳокими (2022 йил 21 сентябрь)
Ишонч телефони:+99876-224-13-12;

🔷 Мардонов Қосим Эсонович – Ангор тумани ҳокими (2023 йил 25 январь)
Ишонч телефони: +99876-312-20-12;

🔷 Алламурадов Абдумалик Абдуқодирович – Бандихон тумани ҳокими (2023 йил 25 январь)
Ишонч телефони: +99876-374-15-71;

🔷 Шукуров Бохадир Шотураевич – Бойсун тумани ҳокими (2023 йил 25 январь)
Ишонч телефони: +99876-335-16-50;

🔷 Аброров Илхом Ибрахимович – Денов тумани ҳокими (2023 йил 25 январь)
Ишонч телефони:+99876-413-13-33;

🔷 Авазов Элъмурод Рўзимуродович – Жарқўрғон тумани ҳокими (2023 йил 25 январь)
Ишонч телефони: +99876-432-10-08;

🔷 Ражабов Шерзод Абдимуратович – Қизириқ тумани ҳокими (2023 йил 25 январь)
Ишонч телефони: +99876-359-11-59;

🔷 Нормаматов Анвар Маматович – Қумқўрғон тумани ҳокими (2022 йил 21 июнь)
Ишонч телефони: +99876-465-25-11;

🔷 Исмаилов Абдурашид Худаярович – Музработ тумани ҳокими (2023 йил 25 январь)
Ишонч телефони: +99876-349-17-26;

🔷 Махматраемов Бахром Омонович – Олтинсой тумани ҳокими (2023 йил 25 январь)
Ишонч телефони: +99876-477-74-16;

🔷 Донаев Абдуқодир Ҳайдарович – Сариосиё тумани ҳокими (2023 йил 25 январь)
Ишонч телефони: +99876-447-77-07;

🔷 Назаров Шухрат Худайбердиевич – Термиз тумани ҳокими (2023 йил 25 январь)
Ишонч телефони: +99876-363-22-00;

🔷 Бозоров Хабибулла Шерданакулович - Узун тумани ҳокими (2023 йил 25 январь)
Ишонч телефони: +99876-447-77-07;

🔷 Халилов Зайнобиддин Жалолитдинович – Шеробод тумани ҳокими (2023 йил 25 январь)
Ишонч телефони: +99876-322-10-33;

🔷 Зокиров Улуғбек Хуррамович – Шўрчи тумани ҳокими (2023 йил 25 январь)
Ишонч телефони: +99876 457-41-00.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔹Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6-11° илиқ бўлади.

🔹Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-10° илиқ бўлади.

🔹Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бу фақатгина тавсия — Андижон вилояти ҳокимлиги

"Андижонда тадбиркорлар, Навоийда эса аҳоли қуёш панели ўрнатишга мажбурланмоқда" сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур мақолада келтирилган ҳолат, яъни қуёш панелларини ўрнатишга на аҳоли ва на тадбиркорлар мажбурланмаган.

Жорий йилнинг 10 февраль куни Андижон вилояти ҳокимининг тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида "Қуёш панелларини кредит асосида олишни ҳоҳлаганлар Саноатқурилишбанкдан имтиёзли кредит олиб (15 фоиз, 5 йил муддатга, 6 ой имтиёзли давр, 150 млн. сўмгача) ўрнатиши мумкин." эканлиги айтиб ўтилган.

Учрашувда қуёш панеллари ўрнатишнинг афзалликларигагина урғу берилиб, бу фақатгина тавсия сифатида айтиб ўтилганлигини маълум қиламиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
«Сирдарё» ва «С.Нажимов» чегара божхона постларида 15 февралдан Қозоғистон томонининг реконструкция ишларини олиб бориши муносабати билан пиёдалар, автобус, енгил ва юк кўтариш қобилияти 3,5 тн.гача бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

Ушбу ўтказиш пунктлари орқали фақатгина юк кўтариш вазни 3,5 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати давом этади.

Фуқаролар ушбу ўтказиш пунктларига муқобил сифатида иш тартиби куну-тун бўлган “Ғишткўприк” ва “Яллама” ҳамда иш тартиби куннинг ёруғ вақтида бўлган “Малик” ва “Оқ олтин” ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊 Бугунги кунда юртимизда аҳолининг сони ва унинг ўсиш суръатлари узлуксиз равишда ортмоқда.
Тошкент шаҳарида доимий аҳоли сони 2023-йил 1-январ ҳолатига кўра 2 миллион 955 минг 700 кишини ташкил этмоқда. 2022-йилнинг январ-декабр ойларида 93,3 минг кишига ёки 3,3 фоизга кўпайди. Шундан:

-эркаклар сони 1 449 300 киши;
- аёллар сони 1 506 400 киши.

Туманлар кесимида доимий аҳоли сонининг тақсимланиши:

Олмазор туманида 395,0 минг киши
Юнусобод туманида 366,9 минг киши
Шайхонтоҳур туманида 360,5 минг киши
Мирзо Улуг`бек туманида 323,1 минг киши
Учтепа туманида 293,5 минг киши
Яшнобод туманида 289,4 минг киши
Чилонзор туманида 271,9 минг киши
Янгиҳаёт туманида 161,0 минг киши
Миробод туманида 149,5 минг киши
Сергели туманида 162,3 минг киши
Яккасарой туманида 126,9 минг киши
Бектемир туманида 55,7 минг киши

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Энергетика назорати бўйича Бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилди

“Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–54-сон, 13.02.2023 й.) қабул қилинди

📝 Қарорга мувофиқ, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди.

🚫 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан Ўзэнергоинспекция ходимлари зиммасига уларнинг ваколатига кирмайдиган вазифаларнинг юкланиши тақиқланади.

Қарорга кўра, Бош прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган ўринбосари лавозими жорий этилди.

🔰 2023 йил 1 мартдан:

▫️Ўзэнергоинспекция электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидаги ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни мониторинг қилади;

▫️электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича тузилган далолатномаларни электрон расмийлаштириш ва тегишли маълумотларни “E-ma‘muriy ish” тизимига киритиш тартиби жорий этилади.

☑️ 2023 йил 1 июлдан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан электр энергияси ҳамда табиий газни етказиб бериш бўйича шартномалар электр ва газ таъминоти корхоналарининг дастурий таъминоти ёхуд “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали тузилади.

🗓 2023 йил 1 июнгача ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, инсон омилисиз қайта ҳисоб-китоб қилиш, етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва Солиқ қўмитаси базасида параллел равишда ҳисобга олишни назарда тутувчи дастур жорий этилади.

📁 Қарорга кўра шунингдек, электр энергияси, газ ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали талон-тарож қилиш ҳолатларини ўғрилик жинояти сифатида белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳафта охирида водий вилоятларидаги АГТКШларнинг босқичма-босқич фаолиятини тиклаш чоралари кўрилмоқда

Кўрилаётган чоралар натижасида ҳафта охирларига бориб водий вилоятларидаги газ қувурларида табиий газ босимининг кўтарилиб бориши кутилмоқда.

Шу боис, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчалари (АГТКШ) газ босимининг кўтарилишига қараб, уларнинг фаолияти босқичма-босқич тикланиши режалаштирилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
📌 Бугун Сирдарё 60 ёшда

Бундан 60 йил илгари, яъни, 1963 йил 16 февраль куни Сирдарё вилояти ташкил топган.

Ҳозирда вилоятнинг аҳолиси сони 896,6 минг кишини, шундан, 450,2 минг нафарини эркаклар, 446,4 минг нафарини аёллар ташкил этади. Бугунги кунда вилоятга бўйсунувчи 3 та шаҳар ва 8 та туман, шунингдек, туманларга бўйсинувчи 25 та шаҳарча, 236 та маҳалла фуқаролари йиғини мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. Шимолидан Қозоғистон Республикаси, шарқдан Тошкент вилояти, жанубидан Тожикистон Республикаси ва ғарбдан Жиззах вилояти билан чегарадош. Майдони 4.28 минг км.

Барча Сирдарёликларни вилоятимизнинг 60 йиллиги муносабати билан муборакбод этамиз!

https://t.iss.one/hudud_inform