Hudud Inform
8.34K subscribers
18.4K photos
4.05K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Шарифа Давронова катталар ўртасида ҳам Осиёда тенгсиз

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги қитъа биринчилигида уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган 16 ёшли Шарифа Давронова энг юқори натижа қайд этиб, катталар ўртасида ҳам тенгсиз эканини кўрсатди.

🥇Шарифа Давронова (Ўзбекистон) 🇺🇿 – 13.98 метр
🥈 Марико Маримото (Япония) 🇯🇵 - 13.66
🥉 Чен Тин (Хитой) 🇨🇳 - 13.52

Эслатиб ўтамиз, Ш.Давронова ўтган йили Қувайтда 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ҳам биринчи ўринни эгаллаган эди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яккабоғ туманида қурилиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат аниқланди

ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ ҳамда ИЖҚКД вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Яккабоғ тумани ҳокимлиги ходими маҳаллий қурилиш фирмаси вакилидан ноқонуний тарзда 370 млн сўм олган вақтида ушланди.

Аниқланишича, мазкур шахс Яккабоғ туманидаги иккита мактабгача таълим ташкилотида режалаштирилган 5 млрд 250 млн сўмлик капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳани тендерда ютиб бериш эвазига ушбу сумманинг 7 фоизини талаб қилган.

Шунингдек, тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган Яккабоғ тумани мактабгача таълим бўлими ходими ҳам ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирокида очиқ мулоқот бошланди

Очиқ мулоқотни ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифалар орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Телеграм
You tube

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Бюджет ташкилотлари “яшил энергия”га босқичма-босқич ўтказилади

🔰
Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, 2023 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотларига қуёш панели ва иссиқ сув коллекторини ўрнатиш мажбурияти юклатилиб, 2026 йилгача уларнинг бинолари энергия истеъмолининг 60 фоизи “яшил энергия”га босқичма-босқич ўтказилиши белгиланмоқда.

➡️ Муҳокамада қатнашиш: https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

Барчани лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Янги қурилган бинонинг аҳволи. Андижон шаҳрида қурилиши якунланмаган бинонинг охирги қавати” сарлавҳаси билан эълон қилинган хабар юзасидан

Бу ҳолат бўйича Андижон вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Объектнинг қурилиш ишлари 2022-йилнинг март ойида бошланган. Назорат тадбирлари давомида фуқаро И.Усмонов томонидан тегишли шаҳарсозлик ҳужжатларисиз инспекцияни хабардор қилмасдан, обектда қўшимча 2 қават (4-5-қават) қўшиб, қурилиш ишларини амалга оширилгани аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича фуқаро И.Усмоновга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 99-моддаси 7-қисми билан маъмурий чора қўлланилган.

Қурилиш ишлари давомида бинодаги темир-бетон плиталарининг қулаб тушиши ва бино юқори қаватларидаги деворлар бузилишига ишчилар томонидан темир-бетон плиталар устига меъёрдан (меъёр бўйича 1 м2 юзага 800 кг юк тушиши белгиланган, лекин жойида ушбу юзага 1400-1500 кг атрофида юк жойланган) ортиқ қурилиш материаллари юкланганлиги ҳамда юкларни автокранда тушириш жараёнида динамик қўйиш ҳосил бўлиши сабаб бўлган.

Инспекция томонидан обектнинг шаҳарсозлик ҳужжатларисиз қурилган ва яроқсиз ҳолга келган 4 ва 5-қаватларини фуқаро И.Усмонов томонидан техника хавфсизлик талабларига қатъий риоя этган ҳолда бузиб (демонтаж) олиши кераклиги тушунтирилган ва бинонинг 5-қавати демонтаж қилинган. Ҳозирда фуқаро И.Усмоновнинг молиявий муаммолари сабаб бинонинг 4-қаватини бузиш ва қурилиш ишларини давом эттириш вақтинча тўхтатилган. Обектнинг демонтаж ишларини бажариш ва қурилишни давом эттириш инспекция томонидан назоратга олинган.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшон шаҳрида тунги вақтда пиёдалар ўтиш жойи аниқ ва тиниқ, сифатли кўриниб туришини таъминлаш мақсадида янгича усул синовдан ўтказилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Жорий йилнинг биринчи чораги учун ишлаб чиқилган медиа-тадбирлар режаси ижроси таъминланмоқда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, уларнинг ҳудудий бошқармалари томонидан фаолиятлари шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг биринчи чорагида ўтказиладиган медиа-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва ижроси таъминланмоқда.

2023 йил январь-март ойларига мўлжалланган медиа-тадбирлар режаси билан қуйида танишишингиз мумкин:

Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сирдарё вилояти
Сурхондарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шаҳри

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун, 13 феврал куни ижтимоий тармоқда "Лола, Комбинат олдида электр стансиясида ёнғин чиққани айтилмоқда" дея тарқалган хабар ФВВ Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Андижон_вилояти

Италиялик мутахассислар билан қуёш панелларидан фойдаланишни йўлга қўйилади

Айни кунларда вилоятимизда ҳам энергия тежамкорлигига эришиш мақсадида қуёш панелларидан фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Каримов ҳамда котибият мудири Э.Абдужалилов вилоятда қуёш панелларини ўрнатишда малакали кадрларни тайёрлаш тизими бўйича Италия Республикасининг “POLATO RD” компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Икки томонлама музокаралар давомида, вилоятда муқобил энергия, жумладан, қуёш панеллари ўрнатишда малакали мутахассисларни жалб қилиш ва амалий ёрдам кўсратиш бўйича истиқболли режалар бўйича фикр алмашилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Бобур_540

***

Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?
Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ!

Гар замонни нафй қилсам, айб қилма, эй рафиқ,
Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ!

Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума,
Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ.

Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ямонлиқ асру кўп,
Эмди кўз тутмақ не, яъни ҳар ямондин яхшилиғ?

Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ —
Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ!

Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби,
Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?!

©️Заҳириддин Муҳаммад Бобур

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

🔰 Соғлиқнинг қисқа вақт, яъни 6 кундан ортиқ, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун:

БҲМнинг 25 баравари миқдорида жаримадан 1 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо чораси қўлланилиши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Жорий йилнинг биринчи чораги учун ишлаб чиқилган медиа-тадбирлар режаси ижроси таъминланмоқда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, уларнинг ҳудудий бошқармалари томонидан фаолиятлари шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг биринчи чорагида ўтказиладиган медиа-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва ижроси таъминланмоқда.

2023 йил январь-март ойларига мўлжалланган медиа-тадбирлар режаси билан қуйида танишишингиз мумкин:

Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сирдарё вилояти
Сурхондарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шаҳри

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Андижонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Азамат Отеулиев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими лавозимида ишлаган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари Наталья Германни қабул қилди.

Наталья Герман Ўзбекистон Президентига минтақада дўстлик, яхши қўшничилик ва ишонч муҳитини мустаҳкамлаш, амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилган муҳим ташаббуслари учун чуқур миннатдорлик билдирди.

БМТнинг юқори даражали вакили ўзининг янги - Бирлашган Миллатлар Хавфсизлик кенгашининг Терроризмга қарши курашиш қўмитаси Ижроия тузилмаси раҳбари лавозимида Ўзбекистон билан минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги яқин ҳамкорлик бундан буён ҳам давом этишига кўмаклашишини таъкидлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Жорий йилнинг биринчи чораги учун ишлаб чиқилган медиа-тадбирлар режаси ижроси таъминланмоқда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, уларнинг ҳудудий бошқармалари томонидан фаолиятлари шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг биринчи чорагида ўтказиладиган медиа-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва ижроси таъминланмоқда.

2023 йил январь-март ойларига мўлжалланган медиа-тадбирлар режаси билан қуйида танишишингиз мумкин:

Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сирдарё вилояти
Сурхондарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шаҳри

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 15 мартга қадар узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка, профессионал таълим муассасаларига (коллеж, техникум) ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 15 марти этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан 2023 йил 20 январдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.

https://t.iss.one/hudud_inform