Hudud Inform
8.33K subscribers
18.4K photos
4.05K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Транспорт воситаларига давлат рақами белгиларини берганлик учун тўловлар миқдори

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_таълим

Геология фанлари университети ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Ҳ.М.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти, Минерал ресурслар институти, Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти, Нефть-газ конлари геологияси ва қидируви институти, Геология соҳаси кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Давлат геология музейи Университет таркибига киради.

2020 йил 1 сентябрга қадар Давлат геология қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2020/2021 ўқув йили учун Университетга талабаларни қабул қилиш жараёни талабга мувофиқ ўтказилади.

Университет ҳузурида етакчи геология ва кончилик йўналишидаги хорижий олий таълим муассасаларининг, шу жумладан, Санкт-Петербург кончилик университетининг махсус умумтаълим ва базавий техник фанларини ўқитишга ихтисослашган Бошланғич муҳандислик тайёрлаш маркази ташкил этилади.

Университет 2020-2021 ўқув йилида И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев ахборот технологиялари соҳасидаги тақдимотлар билан танишди.
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича ўқитишни такомиллаштириш, талабаларнинг малакасини ошириш вазифалари белгиланди.
“Электрон ўқитиш дастури”ни битирганларни давлат ва хўжалик муассасаларига ишга олиш зарурлиги таъкидланди.
Ҳудудларда IT парк филиаллари ва ўқув марказлари очиш, соҳа мутахассисларига шароит яратиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о ходе развития сферы информационных технологий.
Поставлены задачи по совершенствованию проекта "Один миллион программистов", повышению навыков студентов в данной области.
Отмечена необходимость трудоустройства выпускников курсов "Программы электронного обучения" в государственных и хозяйственных организациях.
Даны поручения по открытию филиалов IT-парка и учебных центров в регионах, созданию условий для специалистов сферы.

#Mirziyoyev #yigilish #AKT #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бизнес-Омбудсман матбуот хизмати тадбиркорларга мурожаат қилди

Асосий месседж: "Карантин талаблари юмшатилмоқда - аммо хушёрликни унутмайлик".

Бизнес-Омбудсман матбуот хизмати хабарида таъкидланишича, Президент фармони ва қарорлари билан тадбиркорларга солиқ, банк кредитларининг муддатларини узайтириш, тадбиркорлар фаолиятида солиқ аудити текширишларига мораторий эълон қилинган ва бошқа бир қанча имтиёзлар тақдим этилди.

Бу билан пандемия шароитида тадбиркорлар қўллаб-қувватланди ва уларни банкротлик ҳолатига тушиб қолмаслиги учун чоралар кўрилди.

Республика махсус комиссияси қарорига асосан 2020 йил 5 июндан бошлаб қатор соҳаларда фаолият юрутувчи тадбиркорлар фаолиятига рухсат берилди.

Бизнес юритишда карантин ва санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️⚡️Тошкентда 76 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Пойтахтимизнинг Учтепа туманида яшовчи Х.да шу йилнинг 28 майида “Covid-19” инфекцияси тасдиқланиб, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди.

Бундан аввал 76 ёшли (эркак) ушбу бемор узоқ йиллар давомида гепатит, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган.
31 май куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган.

Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Айни пайтда марҳумнинг турмуш ўртоғи, фарзанди ва набираларида ҳам “Covid-19” инфекцияси тасдиқланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Наманган_вилояти

Наманган шаҳри бошқаруви бўйича ситуацион марказ яқинда фаолиятини бошлайди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Наманган шаҳридаги "Орзу" маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган Наманган шаҳар бошқаруви бўйича ситуацион марказ фаолияти билан танишди.

Ягона марказ орқали шаҳарда коммунал соҳа, шаҳарсозлик, ёнғин хавфсизлиги, тезкор чоралар кўриш тизимларидаги барча вазиятларни онлайн режимда кузатиш мумкин. Шунингдек, секторлар тизимида аҳоли демографияси, иш ўринлари ва аҳоли бандлик кўрсаткичлари, солиқ ва коммунал тўловлар, камбағаллик даражаси каби иқтисодий-ижтимоий соҳага оид онлайн янгиланиб турувчи маълумотлар базаси ҳам мавжуд бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Олий_таълим

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг матбуот котиби Фарҳод Бабашев жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ассалому алайкум. Мен Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшайман, 2-гуруҳ ногирониман. Институтга ҳужжат топширмоқчиман. Ҳужжатлар онлайн тарзда топширилиши ҳақида эшитдим. Тест топшириш учун Тошкентга шахсий автомошинада борсам бўладими. Ёки ўз ҳудудимизда тест топшираманми?

➡️
Оҳангарон Тошкент шаҳридан нисбатан узоқ эмас. Шунинг учун ҳам хусусий автомобилда келиш мумкин. Аммо, тест синовларининг ўтказилиш муддатлари COVID-19 муносабати билан жорий қилинган карантин тартибига бевосита боғлиқ.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔺2020 йил 9 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4448 (+8) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

❗️Айни пайтда юртимизда 3357 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1073 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Masdar Навоий вилоятида дунёдаги энг йирик шамол электр станцияларидан бирини қуради

⚡️ Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича етакчи халқаро компаниялардан бири ҳисобланган Masdar (БАА) компанияси Навоий вилоятида қуввати 500 МВт.га тенг бўлган дунёдаги энг йирик шамол электр станцияларидан бирини қуради.

📝 Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда БАА компанияси ўртасидаги инвестиция битимини имзолаш маросими 8 июнь куни бўлиб ўтди. Унга кўра, Masdar компанияси шамол электростанциясини лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишни таъминлайди.

❗️Мазкур компания томонидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иккинчи йирик лойиҳа – Masdar ўтган йилнинг октябрь ойида давлат - хусусий шериклик асосида Навоий вилоятида 100 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини қуриш бўйича тендер савдоларида ғолиб деб эълон қилинган эди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли шартномалар 2020 йилнинг январь ойида имзоланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

Гулистон шаҳар ҳокими Тўлқинжон Дадабаев иштирокида онлайн-брифинг

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform