This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
WizzAir биринчи бор Тошкентга парвозларни йўлга қўйди
Бугун Венгриянинг WizzAir авиакомпанияси самолёти Тошкентга келиб қўнди ва янги Абу-Даби–Тошкент–Абу-Даби парвоз йўналишини очиб берди.
Тўғридан-тўғри мунтазам рейслар А320/321 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу йўналишдаги чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрь ойидан бошлаб WizzAir Самарқанд аэропортига ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари парвозларни амалга ошириб келмоқда.
WizzAir — 2003 йилда ташкил этилган Венгриянинг арзон нархлардаги авиакомпанияси.
https://t.iss.one/hudud_inform

Қирғизистон пойтахти Бишкек Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи арафасида
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда “Цинепар” сиропини ичиш туфайли Бухоро вилоятида болалар ўлими кузатилгани ҳақидаги маълумотлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.
‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆
https://t.iss.one/hudud_inform
‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆
https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти
“Жиззах кўмир таъминот” корхонаси раҳбари Мирза Хуррамов иштирокида брифинг.
https://t.iss.one/hudud_inform
“Жиззах кўмир таъминот” корхонаси раҳбари Мирза Хуррамов иштирокида брифинг.
https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Газпром» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси”га мувофиқ томонлар ўртасида тузилган Ишчи гуруҳ Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи “Ўрта Осиё – Марказ” газ қувури орқали газ транзитини амалга ошириш учун зарур бўладиган техник чора-тадбирларни ва ўрганишни келишиб олинди.
Ишчи гуруҳ техник жиҳатдан барча ишларни якунлагандан сўнг, табиий газни етказиб бериш бўйича асосий шартларни муҳокама қилинади.
❗️ Шуни алоҳида таъкидаш лозимки, олиб борилган музокаралар ҳамда “Йўл харитаси”да Ўзбекистоннинг мавжуд газ транспорти тизимига эгалик ҳуқуқини тўлиқ сақлаган ҳолда ички бозорга табиий газ зарур миқдорларда етказиб бериш мақсад қилинган. Бунда газ транспорт тизими кимгадир берилиши ёки суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ.
Келгусида ушбу йўналишдаги барча ишлар Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилган ҳолда амалга оширилиб, натижалари юзасидан доимий равишда жамоатчиликка маълум қилиб борилади.

💼 2023 йилда 5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш зарур — Президент
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича 2023 йил учун режалар муҳокама қилинмоқда.
Давлатимиз раҳбари камбағалликни қисқартириш миллий сиёсат даражасига олиб чиқилганини таъкидлади.
Натижада ўтган йилнинг ўзида камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушгани, бунда ҳоким ёрдамчилари 1 миллион нафар аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашгани, даромадли иш билан банд қилгани муҳим омил бўлгани қайд этилди.
Шу даврда 200 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ташкил қилинди, 10 мингта корхона фаолияти кенгайтирилди, 11 мингта корхона қуввати тикланди.
Бу ишларни 2023 йилда давом эттириш, бандликни таъминлаш бўйича барча тармоқ ва ҳудуд раҳбарларига аниқ топшириқлар берилган.
Жумладан, 2023 йилда 5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш, шу жумладан 2 миллионта доимий иш ўрни яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

#Тошкент_шаҳар
Тошкент шаҳар Миллий Гвардия бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Азизахон Шамсутдинова иштирокида брифинг.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти
Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Рустам Баҳронов иштирокида брифинг.

#Сурхондарё_вилояти
Сурхондарё вилояти Спортни ривожлантириш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Халикова иштирокида брифинг.
https://t.iss.one/hudud_inform
Сурхондарё вилояти Спортни ривожлантириш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Халикова иштирокида брифинг.
https://t.iss.one/hudud_inform
АИ-80 бензинини АИ-92 деб сотган «заправка»лар аниқланди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 маркали бензинни АИ-91 ёки АИ-92 маркаси остида сотиш ҳолатлари аниқланган.
Қўмита мамлакатимизнинг турли ҳудудларида хусусий корхоналарга қарашли 23 та ёнилғи қуйиш шохобчаларида сотилаётган ёнилғи сифатини аниқлаш мақсадида назорат харидлари ўтказган, шунингдек, белгиланган ҳажмдан кам ҳажмларда бензин маҳсулотини қуйиб бериш ҳолатлари ҳам ўрганилди.
Қонунбузарликлар Самарқанд вилоятидаги «Triada ekspress servis» МЧЖ, «Turop Godir» МЧЖ ва «Muxammad neft oil» МЧЖ каби ёнилғи қуйиш шохобчаларида аниқланди.
Сирдарё вилоятидаги «SAID AGSM TEX SERVIS», «Bekzod-5», «Murod Maqsad Trans» ва «LUX PETROL» МЧЖларга қарашли ёнилғи қуйиш ва бошқа шу каби шохобчаларда ҳам шундай ҳолатлар кузатилган.
Ёнилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини ўрганиш натижаларига кўра, бензинни нотўғри сотиш, шунингдек,истеъмолчиларга тўлиқ ҳажмларда қуйиб бермаслик натижасида етказилган зарар миқдори қарийб 489 миллион сўмни ташкил этди.
Айни пайтда Қўмита томонидан истеъмолчиларга етказилган зарарни қоплаш ва қайта ҳисоб-китоб қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Қўмита томонидан биржа аукционларида харид қилинган ва ёнилғи қуйиш шохобчалари орқали сотилаётган АИ-80 маркали бензин сотилишини тизимли ўрганиб чиқилаётганини ҳам маълум қилинган.
Шу тариқа, йил бошидан буён биржа савдолари орқали ўртача 20 тонна, жами 5,2 минг тонна нефть маҳсулотлари харид қилинганига қарамай, 241 та ёнилғи қуйиш шохобчаларида истеъмолчиларга бензин сотилмагани аниқланди, яъни сунъий ажиотаж ҳолати вужудга келтирилмоқда.
Ўрганишлар натижалари бўйича материаллар зарур чоралар кўрилиши учун Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига тақдим этилган.
Аввалроқ энергетика вазирлиги республика бўйича 109 та тадбиркорлик субъектларига тегишли хусусий АЁҚШларда бир қатор қоидабузарликларга йўл қўйилганлигини (нархни асоссиз равишда ошириб сотиш, камомадга йўл қўйиш, сифатсиз маҳсулот тарқатиш, кам қуйиш ва бошқа ҳолатлар) аниқлаганди.

#Андижон_вилояти
Андижон вилояти “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминот корхонаси ахборот хизмати раҳбари Акмалжон Холиқов иштирокида брифинг.

📈 Президентимиз тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш бўйича янги ёндашувларни жорий қилиш зарурлигини қайд этди.
Масалан, ўтган йили Бухорода — 8 та, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарёда — 2 тадан, Тошкент вилоятида — 1 та туманда янги ташкил этилган тадбиркорлар сони 2021 йилга нисбатан 30-40 фоизга камайган.
Энг оғир аҳвол Андижон, Термиз ва Когон шаҳарлари, Жалақудуқ, Марҳамат, Олот, Қоракўл, Шофиркон, Мингбулоқ ва Қибрай туманларида эканини қайд этиб, Президент ушбу ҳудудлар ҳокимларининг бу борадаги фаолияти қониқарсизлигини кўрсатиб ўтди.
Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга икки ҳафта муддатда ушбу туманларга бориб, мавжуд шароитларни ўрганиб, уларнинг ҳар бири бўйича тадбиркорликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
📱 “BUKHARA NEWS” ахборот ресурсида эълон қилинган “Бир куннинг ўзида “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола ўлиб қолгани айтилмоқда” номли видео мурожаат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси ахборот хизматининг
📣РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
🔍“BUKHARA NEWS” ахборот ресурси томонидан маълумотларнинг ҳаққонийлиги ўрганилмасдан видеомурожаат эълон қилинганлиги оқибатида аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар тарқатилганлиги ҳолати бўйича вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 244 1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
📚Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 12¹- моддасида ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогерларга ўз веб - сайтига ва (ёки) веб - сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириш мажбурияти юклатилган.
👮♂️Қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш вилоят ИИБга юклатилди.
📝Тергов жараёни тўғрисида қўшимча ахборот берилади.