Hudud Inform
8.55K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Музаффар Солиев, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири:

- Энг долзарб масалалардан бири бу аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи. Фарғона вилоятида марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 85% ташкил қилади. Марказлашган тизимларимиз тармоқлари бугунги кунда бизга 2 млн. куб сувни етказишга мўлжалланган, лекин 500 минг куб билан таъминлай оламиз. Яъни, улар таъмирталаб.

- Охирги 3 йилда Фарғона вилоятига 300 млрд. сўмни ташкил қилади. Бу йилнинг ўзида 94 млрд. сўм ажратилган. Унинг асосий йўналиши Қўқон шаҳрида марказлашган сув таъминотини яратиш, Марғилонда сув билан таъминлашни яхшилаш ҳамда қатор маҳалла ва туманларни сув тизими тўғриланади.

- Фарғона вилоятидаги йирик лойиҳалардар бири бу 30 млн. АҚШ долларилик инвестиция асосида Андижон вилоятидаги Кампиробод сув омборидан 140 км. Фарғона ва Марғилон шаҳрига тоза ичимлик суви олиб келиш режалаштирилган.

- Яна бир лойиҳа 151 млн. АҚШ долларилик Фарғона вилоятидаги 14 та туман марказларини канализация тизими билан таъминлаш. Халқаро ва хориж давлатлари билан келишувлар олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Аҳадбек Ҳайдаров, Молия вазири ўринбосари:

- Фарғона вилоятида янги иш ўринлари яратиш ва камбағалликни тугатишга давлат бюджетидан ва инвестиция ҳисобидан маблағ ажратиш режалаштирилган. Хусусан, ижтимоий ва бошқа инфраструктура объектларига давлат раҳбари топшириқларидан келиб чиқиб 1 трлн. 400 млрд. сўм маблағ ажратиляпти. Бу ўтган йилгига нисбатан қарийб 2 баравар кўп.

- Фарғона вилоятида йўлларни таъмирлаш, реконструкция қилишга 110 млрд сўм, ичимлик суви билан таъминлашга 94 млрд. сўм ажратилади. Деярли барча маблағлар ўтган йилгига нисбатан икки баравар оширилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Шавкат Ҳамраев, Сув хўжалиги вазири:

- Фарғона вилоятида 360 минг гектар суғориладиган ер майдони бор. Бу ерларни суғориш даврида 3 млрд 700 млн.куб сув керак бўлади. Лекин ҳозирда суғориш учун 450 млн. куб сув дефицити бор. Буни олдини олиш учун сув тежовчи технологияларни қўллаш, сувни йуқотилишини камайтиришимиз керак.

- Бу санаб ўтилган муаммоларни бартараф этиш учун Президентимиз томонидан 50 млн. доллар ажратилган. Бу ажратилган пуллар сув тежовчи технологиялардан қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг тарғиб қилишда фойдаланилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор ислоҳотчи бўлса, ижро органи раҳбарлари ҳам ўрганади, жамият ўзгаради, муҳит ўзгаради

Шавкат Мирзиёев: Если предприниматель будет реформатором, руководители исполнительных органов научатся, общество и среда изменятся

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌃Тунги Тошкент. Сергели тумани

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔺2020 йил 7 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4331 (+29) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳри ҳамда 8 нафари Хоразм вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Сирдарё вилоятида ва яна 2 нафари Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳавдовчиларида аниқланди.

❗️Айни пайтда юртимизда 3354 (+86) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 960 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

ИСПАН ҲАМКОРЛАРДАН ЯНГИ ЛОЙИҲА

⚡️Сўнгги вақтларда Оҳангарон туманида ташқи савдо ҳажмини ошириш юзасидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бунда асосий эътибор ҳудудимизга хорижий инвесторларни жалб қилишга қаратилмоқда. Яқинда ана шундай лойиҳалардан яна бири иш бошлайди.

💰Хусусан, “Ёнариқ” МФЙ ҳудудида Испания технологиялари асосида 2,44 гектар ер майдонида умумий қиймати 3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган "Замонавий гидропоник иссиқхона" инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. "PREMIUM AGRO PLYUS" МЧЖ томонидан йўлга қўйилган ушбу лойиҳа доирасида шу кунга қадар 2 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий кредитлар жалб қилинди.

📌Мазкур лойиҳа ишга тушиши натижасида йилига 400 тоннадан ортиқ помидор етиштирилади, маҳсулотнинг 90 фоизини экспортга йўналтириш кўзда тутилган. Шу билан бирга, корхонада 25 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш режалаштирилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Наманган_вилояти

🔰Биологик деҳқончиликнинг Наманган тажрибаси – буғдой ҳосилдорлиги 80 центнер!

Биологик деҳқончилик қишлоқ хўжалигидаги янги инновацион усул ҳисобланиб, биологик воситалар асосида сарф-ҳаражатларни камайтириш ва ҳосилдорликни ошириш имконини беради. Қишлоқ хўжалиги ривожланган давлатлар, жумладан, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Голландия, Австралияда биологик воситалар – биоўғитлар, биостимуляторлар, биологик ҳимоя воситалардан кенг қўлланиши натижасида ҳосилдорлик юқори, ҳаражатлар эса минимумга туширилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰Самарқандда йил охиригача 1327 гектар майдонда кооперативлар ташкил этилади

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонига кўра, қишлоқларда кам таъминланган аҳоли даромадларини ошириш бўйича концепция ишлаб чиқилди. Яъни, қишлоқ хўжалигида ишлаш имконияти ва иштиёқи бўлган аҳоли вакиллари бирлаштирилиб, кооператив ташкил этилмоқда.

Вилоятимизда 52 та қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперативлари ташкил этиш режалаштирилган эди. Амалда бугун уларнинг сони 63 тага етди.

Пайариқ ва Қўшработ туманидаги кооперативлар узумчилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган.

Каттақўрғон туманида қулупнай, узумчилик фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг учун 106,6 гектар ер 279 нафар фуқарога бўлиб берилди. Уларга ишни ташкил қилишлари учун 1 миллиард сўмдан кўпроқ кредит маблағлари ажратилмоқда.

Шунингдек, Нуробод туманида 87 гектар майдонда боғдорчилик-сабзавотчилик йўналишида кооператив ташкил этилган бўлса, қолган туманларда кредит ва субсидия маблағлари асосида мева-сабзавотчилик кооперативларида минглаб фуқароларимиз бандлиги таъминланмоқда.

Умуман, вилоят бўйича 1327 гектар майдонда кооперативлар ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔺2020 йил 8 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4352 (+21) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 5 нафари Навоий вилоятида аҳоли орасида, қолган 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, яна 3 нафари эса аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3354 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 981 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 6 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди раиси тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг жорий йил 3 июндаги қарори билан Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди раиси лавозимига Маҳмудов Низомжон 10 йил муддатга тайинланди.

Н.Маҳмудов 1983 йил Китоб туманида туғилган. У олдин ҳам ушбу лавозимга 5 йил муддатга тайинланган бўлиб, ушбу муддат жорий йил якунига етган эди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰Бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
❗️Сўровнома тўлдирилади ва унга қуйидагилар илова қилинади:
Давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари (устав ва таъсис шартномаси);
Сўровномада муассисларнинг паспорт маълумотлари кўрсатилади.

Хизмат кўрсатиш муддати: 30 дақиқа.

Давлат божи: БҲМнинг 20 %и.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Фарғона_вилояти

🍇 Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра туман узумчиликка ихтисослаштирилади.

📊 2024 йилга бориб олтиариқликлар 3000 гектар ерда узум етиштиришади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Эртага, 9 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Тошкент – Сеул – Тошкент
Тошкент – Москва – Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент – Москва – Тошкент чартер рейси амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус вақтида дезинформацияни қандай тўхтатиш мумкин ?

📲 Мобил телефонингизга келадиган текширилмаган хабарларни қандай фарқлашни билинг ва ижтимоий тармоқларда бундай ахборотни тарқатманг. Ишончли ахборот билан таъминлаш фуқаро ва жамиятнинг умумий мажбурияти ҳисобланади, шунингдек, пандемияни тўхтатиш бўйича тўғри қарор қабул қилишимизга ёрдам беради. — UNESCO

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Как остановить дезинформацию во время пандемии коронавируса?

📲 Узнайте, как определить непроверенный контент, который вы получаете по мобильному телефону, и не распространять непроверенную информацию в социальных сетях. Обеспечение достоверной информации является всеобщей обязанностью граждан и общества и помогает нам принимать правильные решения по сдерживанию пандемии.UNESCO

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Мамлакатимизнинг барча вилоятларига "Ўзагролизинг" АЖ томонидан "Ғалла-2020" мавсуми учун 07.06.2020 йил ҳолатига жами 177 дона замонавий ғалла ўриш комбайнлари лизинг асосида етказиб берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сирдарё_вилояти

Сардобада сув тошқинидан жабр кўрган мигрантлар оила аъзоларига ёрдам кўрсатилмоқда

🌊 Сирдарё вилоятининг талофат кўрган Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманлари аҳолисининг хориждан қайтган, пандемия даврида хорижга кета олмаган ва ҳозирда чет элда ишлаётган меҳнат мигрантларининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини мониторинг қилиш орқали ўрганиш, уларга амалий ёрдам бериш ишларини ташкиллаштириш мақсадида маҳаллалар кесимида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг минтақавий филиаллари, туман (шаҳар) АБКМ ва МФЙ ҳамкорлигида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

✔️ Хусусан, 1-5 июнь кунлари ўрганиш давомида талофат кўрган оилалар билан суҳбатда 68 нафар хориждан қайтган ва ишлаш учун хорижга кета олмаган меҳнат мигрантлари аниқланди ва уларнинг 22 нафари жамоат ишларига жалб қилиниб, субсидиялар ажратилди.

🏘 Бугунги кунда уйма-уй юриш орқали хорижда ишлаётган 154 нафар меҳнат мигрантининг оила аъзолари орқали уларнинг чет давлатдаги ижтимоий-иқтисодий ҳолати ўрганилди. Натижада 52 нафар мигрантнинг чет элда ишсиз қолганлиги аниқланиб, уларга амалий ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда.

🇸🇱🇷🇺 Шунингдек, 8 нафар мигрантнинг уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжмандлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилиб, маслаҳатлар берилди. 35 нафар мигрантнинг бошқа эҳтиёжлари бўйича Агентликнинг Россия Федерациясидаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники