Hudud Inform
8.33K subscribers
18.4K photos
4.05K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланади

"Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштиришчора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–405-сон, 20.10.2022 й.)

🔰 Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан:

🔹 Кадастр агентлигининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини ташкил этиш Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади;
🔹 ҳудудий бошқарма ва бўлимлар фаолиятини молиялаштириш республика бюджетидан амалга оширилади;
🔹 ҳудудий бўлимлар, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятига ҳокимлар томонидан аралашиш ёки таъсир ўтказиш қатъий тақиқланади.

🗓 2023 йил 1 июлгача Кадастр агентлиги органларига тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни “E-ma’muriy ish” тизими орқали электрон кўриб чиқиш имкони яратилади.

☑️ Қарор билан қуйидагилар ташкил этилди:

▫️Кадастр агентлиги марказий аппаратида – Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси;
▫️Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаларида – чегара масалалари бўйича бош мутахассис лавозими;
▫️Тошкент геодезия ва картография коллежида – Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази;
▫️“Геоинновация маркази” ДУК тузилмасида – қиёслаш ва калибрлаш лабораторияси, докторантура фаолияти, Фазовий маълумотлар соҳасида стандартлаш бошқармаси ҳамда Илмий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими.

🏢 Янги ўзлаштирилган ерлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хулосасига мувофиқ вилоят ҳокимлари қарорига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасига киритилади.

Шунингдек қарор билан 2023–2026 йилларда Кадастр агентлиги фаолиятининг асосий прогноз кўрсаткичлари ва унинг моддий-техника базасини такомиллаштириш дастури тасдиқланди.

📝 Унга кўра агентлик 25 169 гектар ер участкаларини ўлчаб уларнинг электрон хариталарини яратади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

🎁 Бухорода Президент совғалари ўз эгаларига топширилди

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚌 Автобус ҳайдовчиси:

"Алоҳида ажратилган тасмалар биз учун зарур эди."

https://t.iss.one/hudud_inform
Янги 2023 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан самимий табриклар келмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Жорий йилнинг декабрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️ССВ: Янги йилнинг биринчи суткасида 2155 нафар чақалоқ дунёга келди

🚑 2018 йил худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда эса 2316 чақалоқ туғилган эди.

2023 йил 1 январь куни дунёга келган гўдакларнинг:

👧🏻 1056 нафари қиз,
👦🏻 1099 нафари ўғил.

🧸🧸 Энг кўп чақалоқ Фарғона вилоятида (252 нафар) туғилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚘🚙 Кескин вазият

⚡️Ҳайдовчининг қўпол қоидабузарлиги ортидан ЙТҲ юзага келиши мумкин бўлган яна бир ҳолат.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

(Видеода акс этган қоидабузарлик юзасидан тегишли тартибда 📄чора кўрилган)

https://t.iss.one/hudud_inform
11 январдан Тошкент шаҳридаги 19 та олий таълим муассасасининг иш графиги 9:30га ўзгармоқда

– Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети; 
– Сингапур менежментни ривожлантириш институти; 
– Пучон университети; 
– ТМC институти; 
–Тошкент давлат иқтисодиёт университети; 
– Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали; 
– Ўзбекистон давлат консерваторияси; 
– Вебстер университети; 
– Тошкент кимё-технология институти; 
– Тошкент фармацевтика институти; 
– Тошкент давлат шарқшунослик университети; 
– Тошкент давлат юридик университети; 
– Тошкент молия институти; 
– Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети;
– Ўзбекистон миллий университети; 
– Тошкент давлат техника университети;  
– Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети; 
– Янги Ўзбекистон университети;
– «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети.

Бу ўзгариш тиғиз вақтларда метрополитенда йўловчи оқимини мақбуллаштириш билан боғлиқ.  

https://t.iss.one/hudud_inform
#ислоҳотлар
#диний_маърифий
#янгиликлар
#инфографика

📝 2022 йил давомида диний-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар, янгилик ва ислоҳотлар

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш 4,5 млн сўм жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

⚠️ Маълумот учун никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 4 январь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: 2022 йилдаги мурожаатлар таҳлили
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Рустамбек Эшбеков, "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Ер ва кадастр назорати йўналишида 2022 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастри агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📲 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🏢 Уй-жойларни сотиб олиш ва ипотека кредитларини расмийлаштириш жараёнларида фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил этилади.

Шунингдек, ипотека марказларида ҳудудда уй-жой қурилишини амалга ошираётган қурилиш-пудрат ташкилотларининг сотув офислари, тижорат банкларининг банк бурчаги ва кассалари ҳамда хусусий нотариал идоралар жойлаштирилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Навоийда тунги назорат-профилактик тадбирлар кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда

Навоий вилояти ФВБ ходимлари томонидан дахлдор ташкилотлар ҳамкорлигида вилоятда қиш мавсумини беталофат ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича куну тун профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ўрганиш ва тарғибот тадбилари ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари, бозорлар, савдо мажмуалари, қурилиш объектлари ҳамда тунда инсонлар қоладиган масканларда ўтказилмоқда.

Тадбирлар давомида аниқланган камчиликлар жойида бартараф этиш чоралари кўрилиб, фуқароларга зарур тушунтуриш, йўриқнома ва тавсиялар берилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уй-жойни ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказмаслик кўплаб муаммоли вазиятлар келтириб чиқариши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқларда "Ҳаммага йўл бериб, ўнгга бурилиш мумкин!" белгиси бор, кузатув-назорат камераси қўйилган чорраҳаларда - светофор ишораси қизил ҳолатида бурилишни амалга оширган автомобилларга "жарима" келаётгани ҳақидаги ахборот тасдиғини топмади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда “Янги Андижон” массивлари ва “Янги Андижон” лойиҳасининг дастлабки босқичи

https://t.iss.one/hudud_inform