Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Фарғонада ўтган фаоллар йиғилишида вилоятдаги 43 мингдан зиёд оилани йил якунига қадар камбағалликдан чиқариш мақсад қилингани қайд этилди.
Ирригация тизимидаги йўқотишларни камайтириш ва замонавий технологияларни жорий этишга 50 миллион доллар ажратилиши таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев уй-жойлар қуриш, ичимлик суви таъминоти ва оқова тармоқларини яхшилаш бўйича ҳам вазифалар белгилаб берди.
Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва ҳокимлар ҳисоботи эшитилди.

На прошедшем в Фергане совещании с активом поставлена задача вывести к концу года из бедности более 43 тысяч семей в области.
На сокращение потерь и внедрение современных технологий в ирригационной системе будет выделено 50 миллионов долларов.
Президент Шавкат Мирзиёев определил также задачи в сфере жилищного строительства, по улучшению питьевого водоснабжения и канализационных сетей.
Заслушаны отчеты вице-премьеров, министров и хокимов.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон-Корея халқаро университетида бўлди.
Шавкат Мирзиёев университет ректори ва кореялик ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Ўқув дастури ва мазмуни, ёшларнинг фанларни ўзлаштириши билан қизиқди.
Мутасаддиларга Жанубий Корея университетларидаги ўқув дастурлари ва соатларини ўрганиб, мамлакатимиз олий таълим тизимини қайта кўриб чиқиш, талабаларни амалиётга максимал йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Глава государства посетил Узбекско-Корейский международный университет в Фергане.
Шавкат Мирзиёев побеседовал с ректором университета и корейскими преподавателями, поинтересовался учебной программой и содержанием обучения, успеваемостью студентов.
Должностным лицам даны указания пересмотреть систему высшего образования нашей страны, изучив учебные программы южнокорейских университетов, максимально ориентировать студентов на практическую работу.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #universitet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Адлия_вазирлиги

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган айрим ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Наманган_вилояти

Исвахонда ишсизлар қолмади

📌 Исвахон – Тўрақўрғон марказидаги энг катта маҳаллалардан бири ҳисобланади. Бу ҳудудда 847 та хонадонда 4500 нафар аҳоли истиқомат қилади.

🏘 Бугун ушбу маҳалла тажрибаси туманга оммалаштирилди. Негаки, Исвахонда бирорта ишсиз одам қолмади. Хонадонларни айлансангиз, ҳар бирининг ўз машғулоти бор фуқароларни учратасиз.

- Маҳалламизда йил бошида 17 нафар ишсиз бор эди, ҳозир улар ҳам қизиқишлари бўйича бандликларини таъминладилар. Уларга меҳнат дафтарчалари очилиб, стажлари ҳисоблаб бориляпти,-дейди маҳалла раиси Анорхон Эрматова.

Манба: Тўрақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

ЁШЛАР ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА – МАТБУОТ АНЖУМАНИ ТААССУРОТЛАРИ

🎯Мамлакатимизда июнь ойи “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилиниб, ушбу ойлик доирасида қатор маданий-маърифий лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилоятида ҳам мазкур ойлик доирасида 6 та йўналишда 30 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда.

❗️Алоҳида таъкидлаш жоизки, анъанавий тус ола бошлаган “Ёшлар ойлиги” Тошкент вилоятида жорий йили турли жамоавий тадбирлар ўтказилмаяпти.

🙎🙍♀Ҳисоб-китобларга қараганда, бугунги кунда вилоятда жами 21 минг 298 нафар ишсиз ёш йигит-қиз бор.

✔️👨💻Пандемия шароитида кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида айни пайтга қадар уларнинг 11 минг нафардан кўпроғи муқим иш жойига эга бўлди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бош_прокуратура

Сайёр қабулларда аҳоли мурожаатлари жойида ҳал этилмоқда

Ҳудудларда аҳолини давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш мақсадида Бош прокурор ўринбосари С.Артикова томонидан жорий йилнинг 4-6 июнь кунлари Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда жами 85 нафар фуқароларнинг мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида қаноатлантирилди, қолган мурожаатлар бўйича ўрганиб, ҳал этиш учун мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди ва назоратга олинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

ТАЙИНЛОВ!

Депутат Абдуқаҳҳор Жўрабоев Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманига ҳоким этиб тайинланди.

Маълумот учун, Абдуқаҳҳор Жўрабоев Фарғона вилоятидаги пахта тўқимачилик кластери тизимидаги «Expo Kolor Print tex» МЧЖ бош директори, Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг амалга оширилаётган ишлар юзасидан брифинглари бошланди.

Илк брифинг Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев иштирокида ўтказилди. Ҳоким туманда олиб борилаётган ишлар бўйича ахборот берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

Сариосиё ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, "Гулобод" маҳалласида яшовчи Камолиддин Жамилов ва у кишининг турмуш ўртоғи Бибимарзия Жамилова Ҳаж зиёратини амалга ошириш учун йиғиб келган маблағларини маҳалладаги эски трансформаторни алмаштиришга сарфлабди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform