Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Тошкент_шаҳар

👉 Тезкор хабар

Бугун, 5 июнь куни соат 18.00 ва 19.00 оралиғида, Шайхонтоҳур туманидаги Кичик халқа автомобиль йўлида (эски Арчакўча) ёшлар ўртасида юзага келган жанжал оқибатида икки нафар йигит пичоқ билан яраланиб, шифохонага етказилдилар.

Можаронинг бошқа қатнашчиларининг шахслари ва иштирокчиларнинг умумий сони аниқланмоқда. Уларни қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Ҳодиса Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг шахсий назоратига олинди.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳрида олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔺2020 йил 5 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4007 (+20) нафарни ташкил этмоқда. ССВ матбуот хизмати хабар берди.

📈 Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари Бухоро вилоятида (4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган, 1 нафари аҳоли орасида) 5 нафари Тошкент вилоятида (3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 2 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Қашқадарё вилоятида (Тошкент шаҳридаги “Ўрикзор” бозорида юк ташувчи бўлиб ишлаган ходим ва у билан яқин мулоқотда бўлган 3 нафар оила аъзоси) аҳоли орасида аниқланди.

🕺 Айни пайтда юртимизда 3247 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (81 фоизи) соғайди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 744 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📰 «Газеталар шарҳи» каналида мамлакатимиз босма нашрларида чоп этилаётган янгиликларни кузатиб боринг.

🗞 Каналга уланиш
👉 @gazetalar_sharhi
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Шавкат Мирзиёев: «Менинг энг катта ислоҳотим — ҳар бир оиланинг нури бўлган оналарни, хотин-қизларни рози қилиш»

Президент Марғилондаги Ҳунармандлар марказини бориб кўрди.

Ушбу марказда 600 нафар уста фаолият бошлаб, 200 дан ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, маиший хизмат, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

💰2 мингга яқин хотин-қиз, ёшлар ишга жалб этилди. Ҳозир чеварларга 3,5 миллион сўмгача маош берилади. Марказ 600 ишчига мўлжалланган, хотин-қизларнинг қолгани касаначилик асосида уйда ўтириб меҳнат қилади.

❗️«Менинг энг катта ислоҳотим — ҳар бир оиланинг нури бўлган оналарни, хотин-қизларни рози қилиш.

🌐 Бутун дунё пандемия оқибатида катта қийинчиликка учраяпти.
Ҳеч ким ишонмаганди, шу шароитда мана шундай корхоналар ишга тушира оламиз деб. Бу — Фарғонадаги ўзгаришларнинг бошланиши, қалдирғочи. Худо хоҳласа, натижаларимиз бундан ҳам юқори бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Президент Шавкат Мирзиёев Марғилондаги Ҳунармандлар марказини бориб кўрди.
Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган марказда 600 нафар уста фаолият бошлаб, 200 дан ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, маиший хизмат, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2 мингга яқин хотин-қиз, ёшлар ишга жалб этилди.
Шу ерда вилоятда ипакчилик соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центр ремесленников в городе Маргилане.
В центре, созданном на основе государственно-частного партнерства, 600 народных мастеров наладили изготовление 200 видов атласа и адраса, ковров, швейных и других изделий. Трудоустроены 2 тысячи женщин и молодых людей.
Здесь же представлена информация об инвестиционных проектах в шелковой промышленности региона.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #hunarmandchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter