Hudud Inform
8.57K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Фарғона туманига янги ҳоким тайинланди

Иномов Хамидулло Таджиевич
Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими лавозимида ишлаган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Сардоба туманига ҳоким тайинланди

Мирзаев Акмал Арзиевич
Сардоба тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💳 Эски намунадаги гувоҳномаларни янги намунага алмаштириш муддатларини биласизми?

Батафсил видеода

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорлари билан:

Азизбек Латифжонов
бошқа ишга ўтиши муносабати билан фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан;

Сирожиддин Бердикулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

Бекзод Умматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини молиялаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (597-сон, 14.10.2022 й.)

🔰 2022/2023 ўқув йилида Академия магистратурасига ўқишга қабул қилиш амалга оширилмаганлиги сабабли ўқув юкламалари камайган.

Қарорга мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилида Академияда 2021/2022 ўқув йилида шаклланган 35 та профессор-ўқитувчилар штат бирликлари сақлаб қолинади.

📃 Профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар:

🔹 2022 йил сентябрь-декабрь ойлари учун Академиянинг 2022 йилга тасдиқланган сметаси доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан;
🔹 2023/2024 ўқув йилигача эса 2023 йилга тасдиқланган Давлат бюджети парамертларида Академияга ажратилган маблағлардан молиялаштирилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев 20-21 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлади.

Ташриф дастуридан олий даражадаги музокаралар, ҳужжатлар имзоланиши ва қатор бошқа тадбирлар ўрин олган. Ашхободда "Тошкент" боғининг очилиш маросимида қатнашиш ва Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонасини барпо этиш ишларига старт бериш кўзда тутилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
🚧 Йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 17 октябрь соат 22:00 дан 21 октябрь соат 07:00 га қадар Фарҳод кўчасининг Кичик ҳалқа автомобил йўлидан Лутфий кўчасигача бўлган қисми қисман ёпилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тошкентда соат 23:00 гача ҳавонинг чанг майда зарралари билан ифлосланиши кучаяди — Ўзгидромет

Ўзгидромет душанба куни соат 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳрида атмосфера майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайишини маълум қилди. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан имкон борича уйдан чиқмаслик ва кўчада тиббий ниқоб тақиб юриш сўралмоқда.

Узоқ вақт давомида ёғингарчиликнинг бўлмагани ва ҳаво ҳароратининг инверсияси натижасида 17 октябр куни 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет маркази.

Шу муносабат билан марказ шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига имкони борича уйдан чиқмасликка ҳаракат қилиш кераклигини, кўчада бўлганда, албатта тиббий ниқоб тақиш ва уни ҳар бир соатда алмаштириш лозимлигини билдирди.

Шунингдек, нафас қайтиши, бурун битиши, акса уриш, тумов, кўзлар қизариши ва қичишиши, томоқда қаттиқ қичишиш, йўтал пайдо бўлганда зудлик билан аллерголог шифокорга мурожаат қилиш лозимлигини қайд этди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳукуматнинг 14 октябрдаги (601-сон) қарори билан уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби соддалаштирилди.

Ҳужжат билан, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидагилар белгиланди:

субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади;

субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентли бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади.

Шунингдек, субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:

ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;

олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредити ажратишда қарз олувчиларга қарз юкининг энг юқори чегараси ҳамда субсидия олиш учун бир календарь йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинди.

Ўз навбатида, 2022 йил 1 ноябрга қадар 2020-2022 йиллар дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити фоизларининг бир қисмини қоплаш бўйича тўланмай қолган субсидияларни тўлиқ тўлаш чоралари кўрилади.

Бундан ташқари, 2021 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турадиган фуқароларга Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқи берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев "Тошкентбошплан" лойиҳа-изланиш институтига ташриф буюриб, пойтахтнинг бош режаси, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейини реконструкция қилиш ҳамда Сурхондарё вилояти Денов тумани марказининг архитектура қиёфасини замонавийлаштириш лойиҳалари билан танишмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун, 18 октябрь – “Самарқанд шаҳри куни”

Байрам муносабати билан вилоят ва шаҳар ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида Амир Темур мақбарасида Қуръон тиловат қилинди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Рустам Сапарбаев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари этиб сайланди.

Шу кунгача у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тахиатош туманига янги прокурор тайинланди

Машарипов Бахром Ибрагимович Тахиатош тумани прокурори лавозимига тайинланди.

Машарипов Бахром Ибрагимович шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори вазифасида фаолият юритиб келган.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️ Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси кўриб чиқилди

Кўзда тутилаётган ишлар:

Тошкент шаҳри кадастри рақамлаштирилиб, ҳудудларнинг тоифаси очиқ-ошкора қайд этиб қўйилади;

тирбандлик муаммосини ҳал этиш учун жамоат транспорти қулайлаштирилади. Бунинг учун аҳоли уйидан 15 дақиқа пиёда юрадиган масофада бекат бўлиши талаб этилади;

“Park and ride” тамойили асосида, шаҳар чеккаларида автотураргоҳлар ташкил этилиб, жамоат транспорти бекатлари билан боғланади;

биноларга ижтимоий талаблар белгиланади. Масалан, шаҳар ичида кўп қаватли иншоот қурилгудек бўлса, унинг турига қараб, мактаб, боғча, маиший хизмат, автотураргоҳ ўрни, кўкаламзорлаштириш майдони каби меъёрлар қўйилади;

Тошкент шаҳридаги яшил ҳудудлар майдони 7 минг гектардан 25 минг гектарга етказилади.

Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси “Янги Тошкент” концепцияси билан мутаносиб тайёрланган. Бу янги шаҳар пойтахтимизнинг шарқий қисмида, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида барпо этилади. 500 минг аҳолига мўлжалланган бўлади.

"Шаҳарни ривожлантириш бўйича бу стратагеямизни дунёдаги етук мутахассислар ҳам маъқуллади. Энди ҳар бир жой бўйича халқ фикрини олиб, ақл билан, сифатли қуриш керак. Бу янги шаҳар халқимизга муносиб, иқлимимизга мос, замонавий бўлиши зарур", – деди Шавкат Мирзиёев.

https://t.iss.one/hudud_inform
ССВ: Навоийда беморнинг шифохона 3-қаватидан ўзини ташлаб юборган ҳолати юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, жорий йил 16 октябрь куни соат 14:10 лар атрофида Навбаҳор туманида яшовчи (Кармана туманида доимий рўйхатда турган) 1968 йилда туғилган фуқаро С.С. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалига бош оғриғи, бош айланиши, умумий қувватсизлик шикоятлари билан мурожаат қилиб келган. Беморнинг сўзларига кўра, унда шифохонага келишидан 30 дақиқа аввал кўчада тутқаноқ хуружи кузатилган.

Текширувлар натижасида фуқаро С.С.га “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош энса соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ва тутқаноқ хуружи” дастлабки ташхиси қўйилган.

Шундан сўнг у муассасанинг нейрохирургия бўлимига ётқизилиб, белгиланган стандартлар бўйича тиббий текширувлардан ўтказилган ва зарур муолажаларни олган.

Шунингдек, бугун беморда куннинг биринчи ярмида юқори диагностик — МСКТ текшируви ўтказилиб, унинг бош мия соҳасида органик ўзгаришлар аниқланмаган.

Бироқ 18 октябрь куни соат 15:00 лар атрофида бемор С.С. 3-қаватдаги 2-палата деразасидан номаълум сабабларга кўра ўзини ташлаб, вафот этган.

Ҳозир ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилиб, воқеа сабаблари аниқланмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Нара ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида биродарлик битими имзоланди

Бугун Самарқанд шаҳридаги Mövenpick Samarkand меҳмонхонасида Япониянинг Нара шаҳри делегацияси аъзолари билан учрашув ўтказилди.

Унда шаҳарлар ўртасида дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодиёт ва туризм, илм-фан, маданият ва спорт каби бир қатор соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, алоқаларни изчил йўлга қўйиш масалалари илгари сурилди.

Учрашув якунида Нара ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим имзоланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Сурхондарёда «Олма сайли» фестивали ўтказилади

https://t.iss.one/hudud_inform