Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг музокаралари бўлиб ўтди.

Состоялись переговоры Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Исламской Республики Иран Ибрахима Раиси, находящегося в нашей стране с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Eron #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Таълим ташкилотларининг қуйидаги педагогларига малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилади:

🔹 тумандаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 2-малака тоифаси (катта ўқитувчи);

🔹 вилоятдаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 1-малака тоифаси (етакчи ўқитувчи);

🔹 халқаро ва республика спорт мусобақаларида 1-, 2-, 3-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

🔹 халқаро математика, физика, кимё, биология информатика олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль совриндорларини тайёрлаган ўқитувчиларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи).

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Бугун Самарқандда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ўртасида «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаси (Қирғизистон ҳудудидаги участка) бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.

Темир йўл қурилиши бутун Марказий Осиё минтақасининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширади. Магистрал Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни Каспий денгизи портлари ва ундан кейин Европа билан, келажакда эса Трансафғон темир йўли орқали Покистон портлари билан боғлаши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Расмий манбалардан олинган маҳаллий ва халқаро ҳаётда рўй бераётган эксклюзив янгиликлар, қизақарли факт ва сиёсий тахлилларни ўз вақтида кузатиб боришни истайсизми?

Унда Admin.uz канали айнан Сиз учун. Каналга қуйидаги линк орқали аъзо бўлишингиз мумкин:

https://t.iss.one/adm_uzbekistan

Admin.uz — Бир қадам олдинда бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5G Ўзбекистонда

Аҳоли ва тадбиркорлар учун юқори тезликдаги интернет хизматларини кенгайтириш мақсадида ярим миллард доллардан ортиқ инвестиция шартномалари имзоланди.

Бугун ШҲТ Саммити ва Хитой раиси Си Цзиньпиннинг давлат ташрифи арафасида Хитойнинг Huawei ва ZTE компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилган мавжуд тармоқларни кенгайтириш бўйича йирик ва муҳим лойиҳалар имзоланди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, давлат бюджетидан бу йўналишга маблағ ажратилмайди, барчаси корхоналар даромадлари ҳисобидан қайтариладиган инвестициялар.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ташриф билан мамлакатимизга келди.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в нашу страну с визитом прибыл Президент Российской Федерации Владимир Путин.

#sammit #ShHT #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Ягона давлат назорати” тизимида рўйхатга олинмаган тадбиркорлик фаолиятини текширишлар ноқонуний ҳисобланади

“Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–374-сон, 13.09.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга мувофиқ, назорат қилувчи органлар томонидан 2022 йил 1 ноябрдан:

тадбиркорларни текширишлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинади (рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади);
текширувларнинг натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот тадбирлар тугаган кундан 3 кунда “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига киритилади.

📝 “Хавфни таҳлил этиш” тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида тадбиркорлар камида 10 иш куни олдин хабардор қилинади.

🚫 Тадбиркорларнинг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказиш ва аввал тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилиш мумкин эмас.

🔰Тадбиркорлар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини қуйидаги ҳолларда текширув ўтказиш учун ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқига эга:

▫️текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ расмийлаштирилмаганда;
▫️текширув Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилмаганда ёки у хабардор этилмаганда;
▫️текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома мавжуд бўлмаганида;
▫️улар Текширувларни рўйхатга олиш китобига маълумотларни киритишдан бош тортганида.

❗️2023 йил 1 январдан
назорат қилувчи органларга “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидаги давлат назорати функциялари реестрига киритилмаган функциялар бўйича тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказиш тақиқланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
The National Interest'га кўра, 15 давлат етакчилари қатнашадиган ШҲТ саммитига мезбонлик қилиш орқали Ўзбекистон дунё аҳолисининг қарийб ярмини, Евроосиё ҳудудининг 60 фоизини ва жаҳон ЯИМнинг тўртдан бир қисмини ташкил этувчи мамлакатларни йиғишда етакчи роль ўйнаши кераклигига урғу бермоқда.

Ўзбекистон ўзининг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий тараққиётида ҳал қилувчи даврни бошдан кечирмоқда. Мамлакат, айниқса, сўнгги 6 йил ичида эришган улкан ютуқларни эътироф этиш зарур. Ш.Мирзиёев даврида Ўзбекистон ислоҳотларнинг узоқ йўлини босиб ўтди.

❗️ Ички ўзгаришлар дунёда катта геосиёсий ўзгаришлар ва буюк давлатларнинг рақобати авж олган бир пайтда юз бераётгани алоҳида таъкидланмоқда. Бу нима учун Тошкент минтақавий ва халқаро масалаларда, жумладан, ШҲТда етакчи роль ўйнашга интилаётганини тушунтиради. Бунда Ўзбекистон Россия ва Хитой каби қудратли давлатлар билан қўшни бўлиб, сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларнинг онгли йўлини давом эттириши мумкин.

Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Марказий Осиёдаги барча давлатлар билан чегарадош Ўзбекистон минтақанинг маркази эканлигини тушуниши керак.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга Ўзбекистон Республикасининг "Олий Даражали Дўстлик" орденини топширди.

Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон Республикасининг олий мукофоти билан тақдирланиши унга халқаро миқёсдаги давлат ва сиёсат арбоби сифатида чуқур ҳурмат-эҳтиром ифодасидир.

❗️ Хитой раиси “Олий Даражали Дўстлик” орденига сазовор бўлган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлди.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари тасдиқланди

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари
Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3386, 12.09.2022 й.)

Мазкур қоидаларга кўра, фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади.

📝 Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш учун аризачи электрон шаклдаги ариза ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлар “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали сертификатлаштириш органларига юборади.

🗓 Сертификатлаштириш органлари 2 кунда аризани кўриб чиқиб сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қилади ёки аризачига рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган хулоса беради.

🔰 Сертификатлаштириш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

▫️аризада маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганда ва (ёки) аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
▫️сертификатлаштириш учун тақдим этилган фармацевтика маҳсулоти давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги аниқланганда;
▫️сертификатлаштириш учун тақдим этилган фармацевтика маҳсулоти қалбакилаштирилганлиги аниқланганда.

☑️ Сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан бошлаб 2 кунда сертификатлаштиришни ўтказиш учун фармацевтика маҳсулотлари сақланаётган жойга чиққан ҳолда намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш ишлари амалга оширилади.

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар сертификатлаштириш органининг фармацевтика маҳсулотини сертификатлаштиришда иштирок этмаган холис ходимига тақдим этилади.

➡️ Холис ходим (техник қўмита) сертификатлаштириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатларни 1 кун ичида кўриб чиқади ҳамда мувофиқлик сертификатини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰Ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жойни тақсимлашда имкониятга қараб, объектлар ва хизматларнинг қулайлигига қараб, иш жойига, тиббиёт ва реабилитация муассасаларига яқин бўлган уй-жой берилади.

Шунингдек, давлат уй-жой фондининг кўп квартирали уйларидаги турар жойлар уларнинг хоҳишига кўра пастки қаватлардан берилиши мумкин.

Бундан ташқари, юқори қаватлардаги квартираларга эга бўлган ногиронлиги бўлган шахслар бўш турар жойлар мавжуд бўлган тақдирда уларни пастки қаватларда жойлашган турар жойларга алмаштиришга ҳақли.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандда бўлиб турган бир қатор давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан музокара ва учрашувлар ўтказди:

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф;

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев;

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон;

Беларусь президенти Александр Лукашенко;

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов;

Қирғизстон президенти Садир Жапаров.

Тадбирларда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар, кўп қиррали амалий шерикликни изчил кенгайтириш, халқаро ва минтақавий сиёсат юзасидан фикр алмашилди. Меҳмонлар Самарқандда Ўзбекистон президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини алоҳида қайд этди.

https://t.iss.one/hudud_inform