Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди. Давлатимиз раҳбари Имом Бухорий мақбараси ва Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

“InnoWeek-2022” технологик ривожланиш марафони Сирдарё вилояти босқичи иштирокчилари учун семинар ва мастер-класслар ўтказилмоқда.

Бугун, 13 сентябр куни "ТечноWайс" технологик ривожланиш марафони иштирокчилари учун "АҚУА ПОWЕР" халқаро инвестицион компанияси вакили Муҳаммад Ҳусаин томонида "Лойиҳаларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш" мавзусида мастер-класс ўтказилди.

Шунингдек, Инновациялар Миллий офиси ходимлари томонидан "Ғоядан стартапгача" семинари ўтказилди ва стартапларни ривожлантириш ва тижоратлаштириш босқичига олиб чиқиш бўйича қимматли маълумотлар берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўли реконструкция қилинмоқда

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Самарқанд ШҲТ Саммитига тайёр

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун Тошкентда айрим кўчалар ёпилади

14 сентябрь куни пойтахтимизда "Ипак йўли дурдонаси" XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилади.

Шу муносабати билан бир неча кўчалар ёпилади, дея хабар беради шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Унга кўра:

— Чилонзор кўчаси – Новза ва Катта Чилонзор кўчалари оралиғида соат 10:00 дан 17:00 гача қисман ёпилади;

— Алишер Навоий шоҳкўчаси – Лабзак ва Абай кўчалари оралиғида соат 17:00 дан 20:00 гача қисман ёпилади;

— Пахтакор кўчаси – Навоий шоҳкўчаси ва “Пахтакор” стадиони оралиғида соат 14:00 дан 23:00 гача тўлиқ ёпилади;

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмгача миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади.

💰Субсидия лимонзорлар барпо этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссиясининг уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этилгандан сўнг 1 ой муддатда ажратилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.

Президент Монголии Ухнаагийн Хурэлсух по приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева прибыл в город Самарканд для участия в мероприятиях очередного заседания Совета глав государств Шанхайской организации сотрудничества.

#sammit #ShHT #Muguliston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев айни вақтда ШҲТ саммити доирасидаги биринчи учрашувини ўтказмоқда

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи бор ёки йўқлиги тўғрисида маълумотнома олиш тартиби

⚠️ Хизмат: Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ариза берувчилар маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб, кадастр органларига электрон тарзда юборилади.

3. Марказ сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёки давлат органларига ёхуд ариза берувчига ЯИДХП орқали юборади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

3 иш куни мобайнида

🔰 Хизмат нархи:

БҲМнинг 3 фоизи миқдорида – 9 000 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 8 100 сўм.

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (535-сон, 02.09.2020 й.)

https://t.iss.one/hudud_inform
Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Президент Исламской Республики Иран Ибрахим Раиси прибыл с официальным визитом в нашу страну.

#sammit #tashrif #Eron #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Нафақа тайинлаш учун фуқароларнинг мурожаати талаб этилмайдиган тизим яратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 феврал куни “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-74-сон Фармонига кўра 2022 йил октябр ойидан бошлаб 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақаларни ҳамда парваришлаш нафақасини фуқаролардан ҳеч қандай мурожаат талаб этилмасдан “проактив” шаклда тайинлаш тизими жорий этилмоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, фуқаронинг мурожаатисиз давлат хизматларини "проактив" шаклда кўрсатиш амалиёти Республикамизда илк маротаба Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан жорий этилади.

Яъни, фуқаро нафақа тайинлаш учун бирорта давлат органига мурожаат қилмайди. Бунда, нафақа тайинлаш учун барча маълумотлар Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расмий ташриф билан келган Эрон Президенти Иброҳим Раисий тантанали кутиб олинди

Facebook|Instagram|Twitter
Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

В Конгресс-центре Самарканда состоялась торжественная церемония встречи Президента Исламской Республики Иран Ибрахима Раиси, прибывшего в Узбекистан с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Eron #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter