Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🔰 Қонунчиликка кўра, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

❗️Бу таътиллар меҳнат стажига, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Самарқандга хуш келибсиз!

Шарқ гавҳари, қадимий ва ҳамиша навқирон, ер юзининг сайқали бўлган Самарқанд бугун яна дунё нигоҳида. Шаҳримиз сайёрамизнинг энг нуфузли, обрўли халқаро тузилмаларидан бири – Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 22 саммитига мезбонлик қилмоқда...

https://t.iss.one/hudud_inform
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Тлеубаевич Оринбаев Олий Мажлис Сенати Раисининг ўринбосари этиб сайланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Эксперт шарҳи

⚡️Малака ошириш — ўзгарувчан шароитларда самарали қарорлар қабул қилиш учун муҳим

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш департаменти мудири Боту Алимовнинг долзарб мавзудаги мақоласини тақдим этди:

〰️〰️〰️
«...Очиқ айтиш керак, мамлакатимиздаги барча давлат идоралари ва ташкилотлари ўз кадрларини ривожлантириш, уларнинг салоҳиятини кучайтириш ҳақида бирдек қайғурмайди. Давлат органлари ва ташкилотларида ҳар йили кадрларнинг ўртача 20 фоизи малака оширади, бу — раҳбарлар кесимида 1 фоизга, ўринбосарлар бўйича эса 5 фоизга ҳам етмайди.

Атиги 1 фоиз
раҳбарларнинг малака оширгани «Топ-раҳбарлар малака ошириши шарт эмас, ижрочи ходимларнинг малака ошириши кифоя қилади», деган хавотирли тенденция мавжудлигини кўрсатади. Ваҳоланки, соҳалар кесимида ва идоралар миқёсида қарор қабул қиладиган раҳбарларнинг салоҳиятини ошириш — улар фаолияти самарадорлигининг ортишига тўғридан-тўғри таъсир қилиши илғор хориж амалиётида исботланган».

👉 Мақолани тўлиқ ўқиш

https://t.iss.one/hudud_inform
🚆Темир йўл кесишмаларига поездлар яқинлашганда машинистларнинг сигнал чалиши кераклиги ҳақида доимий огоҳлантирувчи сигнал белгилари ўрнатилган бўлиши лозим.

Сигнал белгилари йўналиш бўйича ўнгдан 500 дан 1500 метргача, поездлар 120 км/соатдан ортиқ ҳаракатланувчи темир йўлларда 800 дан 1500 метргача (умумий фойдаланишда бўлмаган кесишмаларда эса маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб 100 дан 300 метргача) масофада ўрнатилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди. Давлатимиз раҳбари Имом Бухорий мақбараси ва Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

“InnoWeek-2022” технологик ривожланиш марафони Сирдарё вилояти босқичи иштирокчилари учун семинар ва мастер-класслар ўтказилмоқда.

Бугун, 13 сентябр куни "ТечноWайс" технологик ривожланиш марафони иштирокчилари учун "АҚУА ПОWЕР" халқаро инвестицион компанияси вакили Муҳаммад Ҳусаин томонида "Лойиҳаларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш" мавзусида мастер-класс ўтказилди.

Шунингдек, Инновациялар Миллий офиси ходимлари томонидан "Ғоядан стартапгача" семинари ўтказилди ва стартапларни ривожлантириш ва тижоратлаштириш босқичига олиб чиқиш бўйича қимматли маълумотлар берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўли реконструкция қилинмоқда

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Самарқанд ШҲТ Саммитига тайёр

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун Тошкентда айрим кўчалар ёпилади

14 сентябрь куни пойтахтимизда "Ипак йўли дурдонаси" XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилади.

Шу муносабати билан бир неча кўчалар ёпилади, дея хабар беради шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Унга кўра:

— Чилонзор кўчаси – Новза ва Катта Чилонзор кўчалари оралиғида соат 10:00 дан 17:00 гача қисман ёпилади;

— Алишер Навоий шоҳкўчаси – Лабзак ва Абай кўчалари оралиғида соат 17:00 дан 20:00 гача қисман ёпилади;

— Пахтакор кўчаси – Навоий шоҳкўчаси ва “Пахтакор” стадиони оралиғида соат 14:00 дан 23:00 гача тўлиқ ёпилади;

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмгача миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади.

💰Субсидия лимонзорлар барпо этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссиясининг уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этилгандан сўнг 1 ой муддатда ажратилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.

Президент Монголии Ухнаагийн Хурэлсух по приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева прибыл в город Самарканд для участия в мероприятиях очередного заседания Совета глав государств Шанхайской организации сотрудничества.

#sammit #ShHT #Muguliston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев айни вақтда ШҲТ саммити доирасидаги биринчи учрашувини ўтказмоқда

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи бор ёки йўқлиги тўғрисида маълумотнома олиш тартиби

⚠️ Хизмат: Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ариза берувчилар маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб, кадастр органларига электрон тарзда юборилади.

3. Марказ сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёки давлат органларига ёхуд ариза берувчига ЯИДХП орқали юборади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

3 иш куни мобайнида

🔰 Хизмат нархи:

БҲМнинг 3 фоизи миқдорида – 9 000 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 8 100 сўм.

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (535-сон, 02.09.2020 й.)

https://t.iss.one/hudud_inform